1. Жиноят-процессуал ҳуқуқи тушунчаси, умумий тавсифи Жиноят-процессуал ҳуқуқи манбалари Жиноят процесси босқичлари ва функциялари


Download 28.59 Kb.
bet1/2
Sana07.02.2023
Hajmi28.59 Kb.
#1175396
  1   2
Bog'liq
Жиноят-процессуал ҳуқуқи тушунчаси ва моҳияти


Жиноят-процессуал ҳуқуқи тушунчаси ва моҳияти


Режа:


1.Жиноят-процессуал ҳуқуқи тушунчаси, умумий тавсифи
2.Жиноят-процессуал ҳуқуқи манбалари
3.Жиноят процесси босқичлари ва функциялари
4.Жиноят-процессуал қонунининг вақт, ҳудуд ва шахслар бўйича амал қилиши

“Протсесс” сўзи лотинча “проседере” – олға силжиш; “просессус” – ҳаракат, ривожланаётган, ишлаб чиқариш маъноларини англатади.


Жиноят протсесси давлатнинг ҳуқуқни қўллаш бўйича фаолиятининг тури ҳисобланиб, жиноятларни аниқлаш, уларнинг содир бўлиш ҳолатларини тергов қилиш, айбдор шахсларни фош этиш ва адолатли жазога тортиш давлатнинг вазифаларига киради.
Жиноят-протсессуал ҳуқуқи – жиноят ишлари бўйича суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамасини ўтказиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солувчи тартиб-қоида ва нормаларнинг қонунда мустаҳкамланган тизимини, яъни жиноят иши юритуви вазифалари амалга ошириладиган зарур ҳуқуқий тартиб-таомилларни ифодаловчи мустақил ҳуқуқ соҳасидир.
Жиноят-протсессуал ҳуқуқи тизими икки қисмдан – умумий ва махсус қисмлардан иборат. Жиноят-протсессуал ҳуқуқининг умумий қисмида бутун жиноят протсессига оид ёхуд унинг аксарият босқичлари ва институтларига тааллуқли бўлган асосий тушунчалар ва қоидалар ўрин олган. Умумий қисмда протсессуал қонунчиликнинг вақт, ҳудуд ва шахслар доирасида амал қилиши, протсесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳокимият органларининг ваколатлари, далиллар ва исбот қилиш институти, далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш, протсессуал мажбурлов чоралари ва бошқа умумий институтлар ва масалалар ўрин олган.
Жиноят-протсессуал ҳуқуқининг махсус қисмида жиноят протсессининг алоҳида босқичлари ва уларни амалга ошириш тартиби белгиланган бўлиб, шунингдек протсессуал ҳаракатларни ўтказиш қоидалари тартибга солинган. Умуман олганда, махсус қисмнинг ўзини шартли равишда турдош ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи тўрт мустақил институтларга ажратиш мумкин: судга қадар иш юритиш; судда иш юритиш; алоҳида тоифадаги жиноят ишларини юритиш; жиноий суд ишларини юритиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик.
Жиноят протсессининг босқичлари ва функсиялари
Жиноят ишини юритишни жиноят протсессининг босқичлари деб номланадиган муайян даврий қисмларга бўлинади.
Жиноят протсесси босқичлари ўз бошланиш ва тамомланиш вақтига, вазифа ва мазмунига, иштирокчилар доирасига, улар ўртасида шаклланадиган жиноят-протсессуал муносабатлар каби белгиларга эга бўлган мустақил даврлар сифатида тавсифланади.
Жиноят протсесси босқичи – унинг нисбатан ажратилган қисми бўлиб, у (жиноят ишларини судда кўришнинг умумий вазифаларидан келиб чиқадиган) аниқ вазифалар, иштирокчиларнинг алоҳида доираси, жиноят протсессуал ҳаракатлар ва ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хослиги, уларни расмийлаштирадиган жиноят-протсессуал ҳужжатларнинг хусусияти билан
Жиноят протсесси тизими – судлов иш юритувига хос бўлган умумий вазифалар ва тамойиллар билан ўзаро боғлиқ бўлган босқичлар мажмуи. Жиноят протсесси босқичлари аниқ тартибда кетма-кет келади.
Терговга қадар текширув – жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни текшириш, уларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан қарор қабул қилишга доир тадбирларни, шунингдек иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган жиноят излари, нарсалар ва ҳужжатларни мустаҳкамлаш ва сақлашга доир чораларни ўз ичига олади. Терговга қадар текширув натижасига кўра жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёки жиноят ишини қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Жиноят ишини қўзғатиш – бу жиноят протсессининг муҳим босқичи бўлиб, жиноят содир этилганлиги тўғрисида сабаб мавжуд бўлган ҳолларда ва етарли асослар терговга қадар текширув органи, суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан аниқланганда бу тўғрисида қарор қабул қилинади. Мазкур қарор жиноят протсесси тартиб-таомилларини ҳаракатга келтиради, кейинги босқичларда тегишли протсессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун ҳуқуқий асосни вужудга келтиради ҳамда дастлабки тергов муддатларини ҳисоблаш муддати бошланишини белгилайди.
Суриштирув жиноят ишини тергов қилишнинг алоҳида шакли бўлиб, иш юритишнинг соддалаштирилган тартиби ҳисобланади. Суриштирувчи ўз протсессуал мақоми бўйича терговчи томонидан амалга ошириладиган барча тергов ҳаракатларини амалга ошириш, уларни бажариш юзасидан терговга қадар текширув ва тезкор-қидирув органига топшириқлар бериш, эҳтиёт чораларини қўллаш, шахсларнинг жиноят протсессидаги мақомини белгилаш, суриштирувни тамомлаш ва тўғридан-тўғри прокурор тасдиғи билан жиноят ишини судга юбориш ваколатларига эгадир.
Дастлабки тергов – жиноят ишини тергов қилишнинг шакли бўлиб, тергов ва протсессуал ҳаракатларни амалга ошириш орқали жиноят ҳодисаси содир бўлган ёки бўлмаганлиги, уни содир этишда айбдор шахсларни, жиноят туфайли етказилган зарар хусусияти ва миқдорини ҳамда иш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаш мақсадида далиллар тўпланади, мустаҳкамланади, текширилади ва баҳоланади.
Судда иш юритиш босқичи биринчи инстансия ва юқори турувчи судларда иш юритишни, шу жумладан, биринчи инстансия суди қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишни ўз ичига олади.
Биринчи инстансия судида иш юритиш жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш билан бошланади. Бу тўғрисида судянинг қарори чиқарилган вақтдан бошлаб кўпи билан ўн суткада суд ишни кўришни бошлаши лозим. Жиноят ишини судда муҳокама қилиш умумий муддати ишни муҳокама қилиш бошланган кундан эътиборан икки ойдан ошмаслиги керак бўлиб, бу босқич суд мажлисига тайёрлов, суд тергови, тарафлар музокараси ва судланувчининг охирги сўзи, ҳукм чиқариш каби босқичларни қамраб олади. Суд муҳокамаси якунида қоида тариқасида айблов ёки оқлов ҳукми ёхуд бошқача қарор (жиноят ишини тугатиш в.б.) қабул қилиниши мумкин. Суд мажлисида, шунингдек ярашув, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш, амнистия актини қўллаш масалалари ҳам ҳал қилинади.
Юқори инстансия судлари томонидан жиноят иши юритуви ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартибида амалга оширилади (11-бўлим). Таъкидлаш лозимки, ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш апелляция (551-боб), кассация (56-боб) ва назорат (57-боб) тартибида амалга оширилади.
Ҳукм, ажрим, қарорларни ижро этиш (12-бўлим) ҳам жиноят протсессининг муҳим босқичи бўлиб, у ўз ичига ҳукм, ажрим, қарорларни ижро этишга қаратиш (58-боб) ва ҳукм, ажрим, қарорларни ижро этишда юзага келган масалаларни ҳал қилишни (59-боб) қамраб олади.
Жиноят протсессининг функсиялари деганда, жиноят-протсессуал фаолиятнинг асосий йўналишлари тушунилади. Маълумки, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура ва суд органларининг жиноят-протсессуал фаолияти бир хил бўлмай, ўз мазмунига кўра бир неча йўналишларда амалга оширилади. Жиноят протсессининг функсиялари жиноят суд иш юритуви субектларининг протсессдаги роли ва вазифасидан келиб чиқади.
Жиноят-протсессуал шакл ва жиноят-протсессуал кафолатлар
Жиноят-протсессуал ҳуқуқи жиноят-протсессуал шакл ва жиноят-протсессуал кафолатлар тушунчалари билан узвий боғлиқдир.
Жиноят протсессуал шакл – жиноят-протсессуал ҳаракатларни амалга ошириш шартлари, кетма-кетлиги ва изчиллиги, уларни расмийлаштириш тартибини аниқ ва батафсил тартибга солувчи, яъни муайян жиноят протсессуал муносабатларни юзага келтириш, ўзгартириш ёки тугатишнинг қатъий шартларидан иборат.
Жиноят протсессуал шакл ўзига хос белгиларга эга бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1. Яхлитлик – жиноят протсесснинг босқичларида ҳаракатланишида барча жиноят ишлари учун мажбурий бўлган ягона протсессуал тартиби мавжуд бўлиб (қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари), Ўзбекистон Республикаси Жиноят-протсессуал кодексининг 1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят ишларини юритиш тартиби Жиноят-протсессуал кодекси билан белгиланади.
2. Жиноят иши юритувининг деталлашган тартибга солиниши - ҳар бир алоҳида протсессуал ҳаракатлар ва уларнинг мажмуини амалга ошириш тартиби ва шартлари ҳамда қонунан ўрнатилган тартибда уларни олиб бориш жараёни ва натижаларини расмий қайд қилинишидир.
3. Амалга ошириладиган протсессуал ҳаракатлар ва қабул қилинадиган қарорлар изчиллиги - жиноят протсессининг босқичлардан ўтиш жараёнининг ўзи ҳам муайян босқичларнинг умумий шартлари, ҳар қандай тергов ёки суд ҳаракатининг амалга ошириш тадрижий изчиллиги ва тартиби қонун билан ўрнатилган муайян протсессуал шаклга мувофиқдир.
4. Императивлик – жиноят протсессуал муносабатларни тартибга солишнинг жиноят протсесси субектларига қатъий талаблар ўрнатишда намоён бўлиб, уларга протсессуал мажбуриятлар юклатиладики, мазкур мажбуриятларни бажармаслик протсессуал мажбурлов чораларини қўллашга, жиноят иши юритуви учун масъул бўлган шахсларга юклатилган вазифаларни бажармаслик эса тегишли ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Жиноят ишлари юритувининг қонунийлиги ва асосланганлигини таминлашда муҳим ролни протсессуал кафолатлар бажаради.
Протсессуал кафолатлар – бу жиноят протсессининг вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган қонун билан тартибга солинган воситалардир. Умуман олганда, бутун протсессуал тартибнинг ўзи: жиноят протсесси принсипларидан то алоҳида тергов ва суд ҳаракатлари тартибга солинишининг детали ҳар бир жиноят ишининг қонунийлиги ва асосланганлигини кафолатлайди.
Протсессуал кафолатларнинг муҳим қисмини жиноят протсессида иштирок этувчи шахс ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таминлашнинг протсессуал қонун билан тартибга солинган восита ва усуллари ташкил этади
Жиноят-протсессуал ҳуқуқи ҳуқуқ соҳаси сифатида ва унинг бошқа ҳуқуқ соҳалари билан ўзаро алоқаси
Жиноят-протсессуал ҳуқуқи суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура ва суд органларининг жиноят ишларини қўзғатиш, тергов қилиш ва ҳал қилиш бўйича фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқ соҳаси ҳисобланади. Жиноят-протсессуал ҳуқуқи нафақат турдош ҳуқуқий фанлар билан, балки жиноят ишларининг суд муҳокамаси вазифаларини амалга ошириш манфаатларида муваффақиятли фойдаланиладиган билимларнинг бошқа соҳалари билан чамбарчас боғланган.
Жиноят-протсессуал ҳуқуқи Конституциявий ҳуқуқ билан чамбарчас боғлиқ. Хусусан, Конституция давлат ҳокимияти ва жиноят суд ишлари юритувининг асосий принсипларини шакллантирган, мамлакатда суд тизимини белгилаб берган. Шунингдек, Конституцияда инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда Конституция ва қонунлар устуворлиги масалалари ҳам белгиланган.
Жиноят-протсессуал ҳуқуқи, шунингдек Жиноят ҳуқуқи билан ҳам боғлиқ. Жиноят-ҳуқуқий муносабатларни ўрнатиш ва жиноий жавобгарлик чораларини қўллашни фақатгина жиноят-протсессуал муносабатлар доирасида амалга ошириш мумкин. Жиноят ҳуқуқи нормалари, биринчидан, фақатгина жиноят-протсессуал ҳуқуқ нормалари орқали қўлланилиши мумкин бўлса, иккинчидан, жиноят-ҳуқуқий нормаларни қўллашга фақатгина жиноят-протсессуал муносабатлар субектлари ҳақли ҳисобланади.
Жиноят-протсессуал ҳуқуқи Жиноят-ижроия ҳуқуқи билан ҳам узвий боғлиқ. Жиноят-протсессуал кодекси нормалари суд томонидан маҳкумни сақлаш тартибини ўзгартириш, ҳукмни ижрога қаратиш, жазони ўташ шароитларини ўзгартириш билан боғлиқ муносабатларни ҳам тартибга солади.
Жиноят-протсессуал ҳуқуқи криминология фани билан ҳам узвий боғлиқ. Жиноятчиликни, унинг сабаблари ва шарт-шароитларини, жиноятчининг шахсини ўрганадиган, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқадиган криминология жиноят протсесси назарияси ва амалиёти билан чамбарчас боғланган. Бу нарса жиноят-протсессуал қонуннинг ҳар бир муайян иш бўйича жиноятнинг сабаблари ҳамда унинг содир этилишига кўмак берган шарт-шароитларни аниқлаш, уларни бартараф этиш учун чоралар кўриш, айбланувчи, судланувчининг шахсини тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганиш талабида ўз аксини топади.
Фуқаролик ҳуқуқи ҳам ўз ўрнида жиноят-протсессуал ҳуқуқи билан боғлиқдир. Жиноят туфайли етказилган зарар ўз навбатида жабрланувчининг етказилган мулкий зиённи ва маънавий зарарни қоплатишга бўлган ҳуқуқини вужудга келтиради. Бунда қонун жиноят протсессида фуқаровий даъво қўзғатиш ёхуд етказилган зарарни фуқаролик суд иш юритуви тартибида ундиришни кўзда тутади.
Жиноят протсесси ва криминалистика. Жиноят ишларини судда кўришни амалга ошириш кўпинча жиноятларни очиш, уларни тергов қилиш ва судда кўриб чиқиш илмий услублари ва воситалари тизимидан, яъни криминалистика соҳасидаги билимлардан фойдаланмасдан мумкин бўлмайди. Криминалистика жиноятларни очиш ва уларнинг олдини олиш мақсадида далилларни топиш, тўплаш, қайд қилиш ва тадқиқ қилиш бўйича жиноят-протсессуал қонунда назарда тутилган ҳаракатларни бажариш учун қўлланиладиган техник воситалар, тактик услублар ва усуллар тўғрисидаги фандир.
Жиноят-протсессуал қонун ҳужжатлари ва унинг вазифалари
Жиноят ишларини юритиш тартиби фақатгина Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-протсессуал кодекси билан белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят ишларини юритиш тартибини белгиловчи муқобил қонун ҳужжатлари мавжуд эмас.
1) жиноятларни тез ва тўла очишни таминлаш – бу жиноят ишини юритувчи ва жиноий таъқибни амалга оширувчи суриштирув, дастлабки тергов ва прокуратура органлари, шунингдек суднинг содир этилган жиноят ҳолатига оид Жиноят-протсессуал кодексида белгиланган ҳолатларни аниқлашга қаратилган асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
2) жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилишини таминлаш – айбланувчи томонидан содир этилган қилмишнинг ҳамда жиноятчи шахсининг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб бўлган жазо чорасини тайинланишини таъминлайди, яъни ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим.
3) айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этишни таминлаш – яъни, жиноятни содир этишда ҳақиқатдан айбдор бўлган барча шахсларни, шу жумладан, жиноятнинг барча иштирокчиларини ва унга дахлдор шахсларни аниқлашга қаратилган. Жиноят содир этган шахсларни фош этиш ва жиноий жавобгарликка тортиш жиноий таъқибни амалга оширувчи органлар (суриштирув органи, тергов, прокуратура)нинг айбни исбот қилиш мақсадида ишни қонуний, асосланган ва адолатли ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш бўйича ҳам вазифаси, ҳам мажбуриятидир.
4) қонуннинг тўғри татбиқ этилишини таъминлаш – жиноят-протсессуал қонун ҳужжатларининг суд-тергов органлари фаолиятига тўғри – қонунга мос, мазмунини бузмаган, бирёқлама ёндашувларсиз, белгиланган протсессуал тартибда қўлланилишини англатади. Қонунни тўғри татбиқ этиш, жумладан, қонунбузарлик ҳамда қонунга риояқилмаслик ҳолларини аниқлаш, ҳар қандай қонунбузарнинг жавобгарликка тортилиши муқаррарлигини таминлашга қаратилган.
Жиноят-протсессуал ҳуқуқи нормалари
Жиноят-протсессуал нормаларнинг белгилари қуйидагилардан иборат:
1) давлат томонидан ўрнатилган, яъни давлатнинг қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширувчи олий вакиллик органи томонидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган;
2) жиноят-протсессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлар субектларининг умумий хулқ-атвор қоидалари бўлиб, мунтазам равишда такрорланадиган муайян ҳаракатларни кўзда тутади;
3) жиноят протсесси иштирокчилари учун мажбурий ҳисобланади; норма ўзининг умуммажбурий таъсири орқали протсесснинг барча иштирокчиларини эмас, балки у бевосита тааллуқли бўлган иштирокчиларни қамраб олади;
4) нормалар давлат мажбурлов кучи орқали таъминланади;
5) жиноят-протсессуал қонун ҳужжатлари вазифаларини самарали тарзда амалга ошириш мақсадини кўзлайди в.б.



Download 28.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling