Қ а р о р 2023 йил август ойининг 31 куни жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, судья И. Жаббаровнинг раислигида, А


Download 21.81 Kb.
Pdf ko'rish
Sana07.11.2023
Hajmi21.81 Kb.
#1753811
Bog'liq
125-5




Қ А Р О Р 
2023 йил август ойининг 31 куни жиноят ишлари бўйича Чортоқ 
туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, судья И.Жаббаровнинг 
раислигида, А.Пулатовнинг котиблигида, ҳуқуқбузар Тожибоев Элмурод 
Аҳмаджон ўғлининг ИИБнинг маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги 
қароридан норози бўлиб судга келтирган илтимосномасига оид
3-1-1610-2301/222-сонли маъмурий иш ҳужжатларини кўриб чиқди. 
Тожибоев Элмурод Аҳмаджон ўғли,
1994 йил 1 сентябрда Чортоқ туманида 
туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, 
маълумоти 
ўрта, 
оилали, 
ишсиз, 
муқаддам маъмурий жавобгарликка 
тортилмаган, Чортоқ тумани, “Алихон” 
МФЙда яшайди. 
Суд, мазкур иш юзасидан ҳуқуқбузарнинг кўрсатувини тинглаб, 
ишга илова қилинган ҳужжатларни атрофлича муҳокама қилиб, 
қуйидагиларни
а н и қ л а д и: 
Тожибоев Элмурод Аҳмаджон ўғли давлат рақам белгиси 
ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқаргани 
учун Чуст туман ИИБ профилактика инспектори А.Иноятовнинг 2023 йил 
2 августдаги QNAM-2307102848934-рақамли қарорига кўра, унга нисбатан 
МЖтКнинг 125-моддаси 5-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 
беш баравари миқдорида 1.500.000 сўм жарима жазоси тайинланган. 
Тожибоев Элмурод Аҳмаджон ўғлини ҳаракати МЖтКнинг
125-моддаси 5-қисми билан тўғри квалификация қилинган. 
Чортоқ тумани, “Алихон” МФЙнинг 2023 йил 26 августдаги 
далолатномасида Э.Тожибоевнинг моддий аҳволи яхши эмаслиги,
ИИБ томонидан тайинланган жарима жазосини тўлашга имконияти 
йўқлиги кўрсатилган. 
Э.Тожибоев судда, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ИИБ қароридан 
норози экани, оилавий шароити ва моддий аҳволи яхши эмаслиги, оилада 
ѐлғиз боқувчи эканлиги, белгиланган жаримани тўлашга имконияти 
йўқлигини инобатга олиб, ИИБ томонидан тайинланган жарима жазосини 
енгиллаштириб беришни сўради. 
Э.Тожибоевнинг содир қилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати ўзининг суд 
мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, 
маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор ва бошқа далиллар билан
ўз исботини топган. 
Э.Тожибоевга жазо тайинлашда унинг айбига тўлиқ иқрорлиги
ва қилган ишидан пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолат, 
Ҳужжат имзоланган: Жаббаров Иброхим Султонмуратович, 04.09.2023
3-1-1610-2301/222



оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ деб топиб, унинг оилавий шароити
ва моддий аҳволи оғирлигини, оилада ѐлғиз боқувчи эканлиги, шахсини ва 
содир этган ҳуқуқбузарлик ҳаракатининг хусусиятини, нафақада эканини 
эътиборга олиб, унга нисбатан МЖтКнинг 125-моддаси 5-қисми билан 
МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, қонун санкциясида назарда тутилган энг 
кам жаримадан ҳам камроқ жарима жазоси тайинлашни, Э.Тожибоевни 
илтимосномаси қаноатлантиришни лозим топди. 
Суд, 
Маъмурий 
жавобгарлик 
тўғрисидаги 
кодексининг
33, 309
1
-310, 319, 321-322-моддаларини қўллаб, 
қ а р о р 
қ и л а д и: 
Тожибоев 
Элмурод 
Аҳмаджон 
ўғлининг 
илтимосномаси 
қаноатлантирилсин. 
Э.Тожибоевга Чуст туман ИИБ профилактика инспектори 
А.Иноятовнинг 2023 йил 2 августдаги QNAM-2307102848934-рақамли 
қарорига кўра, унга нисбатан МЖтКнинг 125-моддаси 5-қисми билан 
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида 1.500.000 сўм 
жарима солиш тўғрисидаги қарори ўзгартирилсин. 
МЖтКнинг 125-моддаси 5-қисми билан МЖтКнинг 33-моддасини 
қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида
330.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. 
Жарима давлат фойдасига ундирилсин. 
Қарор устидан апелляция шикояти (протести) қарор ўқиб 
эшиттирилган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, ўзига нисбатан суд 
қарори чиқарилган шахс ва жабрланувчи томонидан эса, қарорнинг 
кўчирма нусхалари уларга топширилган ѐки улар томонидан ушбу 
кўчирма нусхалари олинган кундан эътиборан худди шу муддатда 
берилиши мумкин. 
Раислик этувчи судья:
 
(имзо) 
 
И.Жаббаров 
 
“Аслига тўғри” 
 
Туман судининг раиси: 
 
 
И.Жаббаров 
Ҳужжат имзоланган: Жаббаров Иброхим Султонмуратович, 04.09.2023
3-1-1610-2301/222

Download 21.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling