3 –мавзу. Нархлар тизими ва турлари


Доимий нарх – амал қилиш муддати олдиндан белгиланмаган нарх


Download 73.26 Kb.
bet7/8
Sana14.03.2023
Hajmi73.26 Kb.
#1267400
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Narxlar

Доимий нарх – амал қилиш муддати олдиндан белгиланмаган нарх.

Мавсумий нарх - амал қилиш муддати муайян вақт оралиғи билан белгиланган нарх. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харид ва чакана нархи, қилинадиган ишлар харажат сметасига киритиладиган турли объектларнинг техник қайта қуролланиши, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши, янги қурилиш ҳисоб-китоб қийматини аниқлашда қўлланиладиган нарх ва қийматлар мавсумий бўлиши мумкин.

Поғонали нарх – бу олдиндан белгиланган даража кўрсатгичига кўра олдиндан келишилган вақт оралиғларида маҳсулотнинг кетма-кет пасаювчи нархлари қатори.

Қурилиш маҳсулотлари нархлари

Қурилиш маҳсулотлари нархлари

  • смета,
  • прейскурант
  • шартномавий нархлар бўйича аниқланади.
  • Смета нархи (смета қиймати) – бу ҳар бир аниқ иншоотни (тураржой биноси, завод корпуси, гараж фабрика) қуришга кетадиган харажатлар чегарасини аниқловчи нарх бўлиб, мазкур харажатлар смета асосида ва маълум меъёрлар асосида барча ишларнинг тўлиқ рўйхати бўйича ҳисобланган бўлади. Бунда ишлатиладиган нархлар, тарифлар, Нархлар рўйхати янги қурилиш, реконструкциялаш, мавжуд корхоналар, бинолар, иншоотлар ва бошқа қурилиш объектларини техник қайта қуроллантириш ва кенгайтиришнинг смета қийматини белгилаб беради. Қурилиш ташкилотлари лойиҳа ва сметаларни ишлаб чиқишда бунёд этилаётган иншоотнинг смета қийматини аниқлаш учун ҳисоблаш нормалари ва Нархлар рўйхатини қўллайдилар , қайсики ишлаб чиқариш зарурати бўйича қурилиш жараёнида ёки у тугаганидан сўнг ўзгартириб, тўғирланиши мумкин.

Прейскунрант нархи – бу муайян турдаги қурилиш объектининг ўртача смета қиймати (1 квадрат метр фойдали ёки тураржой майдони, бир кубометр ғишт девор, 1 квадрат метр пардоз ишлари ёки бўяладиган сирт ва хоказо).

Прейскунрант нархи – бу муайян турдаги қурилиш объектининг ўртача смета қиймати (1 квадрат метр фойдали ёки тураржой майдони, бир кубометр ғишт девор, 1 квадрат метр пардоз ишлари ёки бўяладиган сирт ва хоказо).


Download 73.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling