3-мавзу: педагогик касбий компетентлик ва унга хос сифатлар


Download 0,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana30.08.2023
Hajmi0,61 Mb.
#1671430
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3.-PEDAGOGIK-KASBIJ-KOMPETENTLIK

Ўз-ўзини ривожлантириш – шахснинг ўзида касбий тажриба, малака ва 
маҳоратни такомиллаштириш йўлида аниқ мақсад ва пухта ўйланган 
вазифалар асосида мустақил равишда амалий ҳаракатларни ташкил этиши 
Бир қатор тадқиқотларда мутахассис, шу жумладан, педагогнинг ўз-
ўзини ривожлантиришида “Индивидуал ривожланиш дастури” қўл келиши
айтилади. 
Индивидуал ривожланиш дастури (ИРД) – ҳар бир шахс ёки 
мутахассиснинг ўзида маълум сифат, БКМ, касбий компетентликни 
шакллантириш ва ривожлантириш эҳтиёжлари асосида 
ишлаб чиқилган шахсий-амалий характердаги дастур 


Ушбу дастурда касбий фаолиятни ташкил этиш учун зарур бўлган БКМ
ҳамда касбий компетентлик сифатларини шакллантириш ва
ривожлантириш муддатлари белгиланади.
Ҳар қандай мутахассис каби педагог ҳам ўзи учун шахсий-амалий
характерга эга “Индивидуал ривожланиш дастури”ни ишлаб чиқа олиши, у
асосида педагогик фаолиятни йўлга қўйиши зарур. 
Педагогнинг индивидуал ривожланиш дастури – мутахассис сифатида 
педагогнинг индивидуал равишда ўзида у ёки бу касбий-педагогик 
сифат, билим, кўникма, малакалар, касбий компетентлик сифатларини 
шакллантириш ва ривожлантириш эҳтиёжларига таянган ҳолда 
ишлаб чиққан шахсий-амалий характердаги дастури 
Педагог томонидан ишлаб чиқиладиган “Индивидуал ривожланиш
дастури” қуйидаги таркибий элементлардан таркиб топади: 
1) педагогик билимлар; 
2) психологик билимлар; 
3) мутахассислик билимлари; 
4) дидактик малакалар; 
5) тарбиявий ишларни ташкил этиш малакалари; 
6) руҳиятнинг касбий аҳамиятга эга 
хусусиятлари ва шахсий сифатлар; 
7) ўз-ўзини ривожлантириш мақсадлари; 
8) ўз-ўзини ривожлантириш учун топшириқлар 
Қуйидаги педагогнинг “Индивидуал ривожлантириш дастури”нинг
намунаси келтирилади (10-жадвал):
10-жадвал. Индивидуал ривожлантириш дастури 



Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling