Металлистик назария
- Пулнинг металлистик назариясининг ривожланишида меркантилистик мактаб намояндаларининг қарашлари муҳим ўрин тутади. Улар пулнинг қадр-қимматини олтин ва кумушнинг табиий хоссаларида деб билиб, унинг товар мазмунини тан олганлар. Бироқ, пулни нодир металлар билан айнийлаштириш уларнинг моҳияти ва иқтисодиётдаги ролига нотўғри баҳо бериш ҳамда пул фетишизмининг ривожланишига олиб келди.
Номиналистик назария
- Пулнинг номиналистик назарияси тарафдорлари металлистик назарияга қарши чиқиб, пулларнинг товар табиати ҳамда улар ички қийматини зарурлигининг ўзини инкор этадилар. Номиналистлар пулга шартли белги сифатида қараб, уларнинг нодир металлар билан алоқадорлигини рад қиладилар. Номиналистик назария тарафдорларининг қарашлари ўрта асрларда тўла қийматга эга бўлмаган металл тангаларнинг муомалага чиқарилиши билан пайдо бўлди. Баъзи бир намояндалар пуллар – давлат ҳокимиятининг маҳсули, шунга кўра фақат давлатгина пулларнинг қийматини белгилаши мумкин, деган фикрларни илгари сурдилар. ХХ асрнинг бошларида, олтин стандартнинг тан олинмаслиги, унинг бекор қилиниши билан, номиналистик назария янада ривожланди.
Миқдорий назарияси
- Пулнинг миқдорий назарияси – бу муомаладаги пул миқдори, товар нархлари даражаси ҳамда пулларнинг қиймати ўртасидаги ўзаро боғлиқликни изоҳлашга асосланган иқтисодий таълимотдир. Унинг моҳияти муомаладаги пул миқдори нархлар ва пул қиймати даражасининг мутаносиб равишда ўзгаришининг дастлабки сабабидир, деган қоидадан иборат.
1) қиймат ўлчови;
2) муомала воситаси;
3) бойлик тўплаш воситаси;
4) тўлов воситаси.
Пулнинг асосий вазифалари
Олтин ва қоғоз пулларнинг ўзаро боғлиқлиги
Нафлилиги
Олтин пул
Қиймати
Чекланган расмий нафлилик
Қоғоз пуллар
Қиймат белгиси
Реал нафлилик
Расмий нафлилик
Олтиннинг қиймати
Қиймат белгиси
Do'stlaringiz bilan baham: |