3-Мавзу. Реал секторнинг макроиқтисодий таҳлили
Реал секторда макроиқтисодий мувозанат
Download 29.14 Kb.
|
1 2
Bog'liq3-Мавзу.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.3 Кўрсаткичларни ҳисоблаш муаммолари.
- Таянч сўз ва иборалар
Реал секторда макроиқтисодий мувозанат
Корхона яратган қўшилган қиймат ишлаб чиқариш ҳажми билан оралиқ истеъмол фарқига тенг. ЯИМни барча ишлаб чиқариш бирликлари қўшилган қиймати суммаси каби олиш мумкин. ЯИМни яна бозор баҳоларида ва (омилларни) қийматлари бўйича ўлчаш мумкин. Кейинги усул даромадларни ўлчаш билан боғлиқ. У ялпи қўшилган қийматдан солиқлар минус ишлаб чиқариш субсидияси айрилганига тенг бўлган ихтиёридаги натижани беради.ЯИМ (омиллар қиймати бўйича) = ҳамма омиллар даромадларнинг суммаси (даромадларга солиқларни тўлашдан илгари) =W+OS (1) ЯИМ (бозор баҳолари бўйича) = ЯИМ (омиллар қиймати бўйича) ITS 4.3 Кўрсаткичларни ҳисоблаш муаммолари.Ин фляцияни баҳолашнинг оддий усулларидан бирига кўра харажатларнинг ўсиши прогнозларнинг асоси ҳисобланади. Лекин инфляцияни бундай баҳолаш фақатгина тахминий бўлиши мумкин, сабаби, вақти келиб нархлар кўтарилишининг бутун иқтисодиётга сезиларли билвосита таъсири намоён бўлиши мумкин. Бундан ташқари, маълум давр ичидаги нархларнинг ўзгариши нафақат шу давр ичидаги харажатлар ўсишининг ўзгаришини, балки олдинги даврлардаги харажатлар ўсишининг давомли таъсирини ҳам акс эттиради. Истеъмол нархлари индекси (CPI) – бу, резидентлар томонидан истеъмол қилинадиган импорт ва мамлакат ичида ишлаб чиқарилган товарларни маълум саватдаги нархи индексидир. Бундан фарқли равишда ЯИМ дефлятори – бу, ҳам ички истеъмол, ҳам экспорт учун ишлаб чиқарилган барча товарлар нархи индексидир. Кутиш мумкинки, истеъмл нархлари индекси (ИНИ) ва ЯИМ дефляторининг ўзгаришидаги фарқлар акс эттиради. Агар импорт нархлари экспорт нархларига қараганда кўпроқ даражада ошса, ИНИ орқали ифодаланган инфляция даражаси, бошқа шароитлар тенг бўлганда, ЯИМ дефлятори орқали ифодаланган инфляция даражасидан юқори бўлади. Қоида бўйича харажатлар ўсиши тенденциясига қуйидагиларнинг ўзгариши таъсир қилади: - жаҳон савдосидаги нарх даражаси (хорижий валютада); - номинал алмашув курслари; - иш ҳақи миқдори; эгри солиқлар миқдори. Таянч сўз ва ибораларИқтисодиётнинг реал сектори тушунчаси. Реал секторнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти. Реал сектор ва иқтисодий ўсиш. “Миллий ишлаб чиқариш соф маҳсулотлари” тушунчаси. Реал агрегатлар. Номинал агрегатлар. Истеъмол нархлар индекси. ЯИМ дефлятори. Соф хориж даромади, ялпи миллий ихтиёридаги даромад. Ташқи баланс. Хусусий секторда капитал қўйилмаларни аниқловчи омиллар. Жорий давр баҳолари. Инфляцияни прогнозлаш. Таннарх ошиши. Иқтисодиётнинг реал сектори таҳлили, институционал секторлар, юридик шахслар. Уй хўжаликлари. Эконометрик моделлар. Макроиқтисодий агрегатлар тушунчаси ва макроиқтисодий таҳлил. Макроиқтисодий прогнозлаш. Download 29.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling