3-мавзу: Шахсга йўналтирилган таълим турлари ва инновацион таълим шакл, метод ва воситалари (2- соат)


Ўйин технологиялари (ўйин таълими)


Download 207.04 Kb.
bet3/9
Sana07.04.2023
Hajmi207.04 Kb.
#1340439
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-мавзу маъруза матн

Ўйин технологиялари (ўйин таълими) – ижтимоий тажрибаларни ўзлаштиришнинг барча кўринишлари: билим, кўникма, малака ҳамда
ҳиссий-баҳоловчи фаолият жараёнини ҳосил қилишга йўналтирилган шартли ўқув вазиятларини ифодаловчи шахсга йўналтирилган
таълим (педагогик технология) турларидан бири

Ўйин технологиялари таълим олувчиларни муайян жараёнга тайёрлаш, уларда маълум ҳаётий воқелик, ҳодисалар жараёнида бевосита иштирок этиш учун дастлабки кўникма, малакаларни ҳосил қилишга хизмат қилади. Таълим жараёни иштирокчилари (м: таълим олувчилар, ота-оналар, педагогик жамоа аъзолари, таълим муассасаларининг раҳбарлари, жамоатчилик ташкилотларининг вакили ва б.) сифатида турли ролларни бажариш иштирокчиларга педагогик фаолият мазмуни билан яқиндан танишиш имкониятини яратиш асосида маълум фаолиятни самарали ташкил этишга назарий, амалий ва руҳий тайёргарликка эришиш нуқтаи назаридан ёрдам беради.


Ўқув машғулотларидан ўйинлар ва ўйинли вазиятларни қўллаш қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилади:

- дидактик мақсад тингловчилар олдига ўйинли топшириқ шаклида қўйилади;
- ўқув фаолияти ўйин қоидаларига бўйсундирилади;
- дидактик ўқув материалдан ўйин воситаси сифатида фойдаланилади;
- ўқув фаолиятида дидактик вазифани ўйин вазифасига
айлантирувчи мусобақа элементи қўлланилади;
- муваффақиятли бажарилган дидактик топшириқ ўйин натижаси саналади

Ўқув жараёнида ўйин технологияларининг ўрни, роли, шунингдек, ўйин элементлари ҳамда таълимнинг ўзаро уйғунлиги кўп жиҳатдан ўқитувчи томонидан педагогик ўйинлар моҳияти, функцияси ва турларининг қанчалик тушунилиши билан белгиланади. Аксарият педагогик ўйинлар ўзида қуйидаги белгиларни намоён қилади:




Ҳар қандай ўйинлар каби педагогик жараёнларда фойдаланиладиган ўйинлар ҳам ўзининг аниқ мақсади ва натижасига эга бўлади.


Таълим муассасаларида кўп ҳолатларда ролли ва касбий характерга эга ишбилармонлик ўйинлариан фойдаланилади. Муҳими педагогик мақсадларда қўлланиладиган ўйинли технологияларининг асосини тингловчиларни фаоллик ва тезкорликка асосланган фаолияти ташкил этади.
Педагогик ўйин­лар янги ўқув материалини ўзлаштириш, мустаҳкамлаш, тингловчининг ижодий қобилиятини ривожлантириш, умумий касбий тайёргарлик кўникма, малакаларини шакллантириш каби масалаларни ечишга қаратилади. Улар ёрдамида тингловчилар турли ҳолатлардан ўқув материалини тушуниш, унинг негизида маълум кўникма, малака ва сифатни ўзлаштириш имкониятига эга бўлади.
Айни ўринда ўйин методикасига кўра гуруҳланган ўйин технологияларининг моҳияти хусусида сўз юритилади.

Download 207.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling