3-мавзу: Шахсга йўналтирилган таълим турлари ва инновацион таълим шакл, метод ва воситалари (2- соат)


Download 207.04 Kb.
bet6/9
Sana07.04.2023
Hajmi207.04 Kb.
#1340439
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-мавзу маъруза матн

Муаммоли ўқитиш технологияси
Муаммоли ўқитишнинг асосида америкалик психолог, файласуф ва педагог Дж.Дьюи ғоялари ётади. У 1894 йилда Чикаго шаҳрида ўқитиш асосини режаси эмас, балки ўйинлар ва меҳнат фаолияти ташкил этган тажриба мактабини ташкил қилган.
Муаммоли ўқитишни ўрганиш XX асрнинг 60 йилларида бошланган. Фикрлаш психологияси нуқтаи назардан муаммоли ўқитиш ғояси ва принциплари С.Л.Рубинштейн, М.И.Махмутов, В.Окон, И.Я.Лернер каби олимлар томонидан ишлаб чиқилган.
Муаммоли ўқитиш - таълим олувчининг муаммоли тақдим этилган таълим мазмуни билан фаол ўзаро боғланишини ташкил этади. Бу жараёнда таълим олувчи илмий билимларнинг объектив зидликлари ва уларнинг ечимларига яқинлашади, фикрлаш ва билимларни ижодий ўзлаштиришга ўрганади.
Муаммоли ўқитиш технологиясининг мақсадлари:

  • таълим олувчилар томонидан билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш;

  • билимлар мустаҳкамлигини ошириш;

  • мустақил фаолият йўлларини ўзлаштириш;

  • изланишга қаратилган кўникма ва малакаларни такомиллаштириш;

  • билиш ва ижодий қобилиятини ривожлантириш.

Муаммоли ўқитиш технологиясида педагогик жараён самарадорлиги омиллари:

  • ўқув материалининг муаммоли шаклда берилиши;

  • таълим олувчиларнинг фаоллиги;

  • таълимни ҳаёт, ўйин, меҳнат билан боғлиқлиги.

Муаммоли ўқитиш ижодий фаолиятни ҳамда унга эҳтиёжни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган бўлиб, бу жараёнда таълим олувчилар ижодий фикрлашнинг ривожланиши анъанавий ўқитишдагига нисбатан жадалроқ бўлади. Муаммоли ўқитишни таълим жараёнига тадбиқ этишда таълим берувчи илмий ва ўқув муаммолар орасидаги фарқни ва умумийликни ажратиши лозим. Уларнинг умумийлиги ҳар иккиласида ҳам объектив зидликлар мавжудлиги бўлса, илмий ва ўқув муаммоларини фарқи шунда-ки, илмий муаммода қўйилган масала ҳали ечилмаган, ўқув муаммода эса масала ечилган, уни ечиш йўли ва натижаси ҳам маълум. Фақат бу йўллар ва натижаларни таълим олувчилар излаб топишлари керак. Муаммоли ўқитишнинг якуний мақсади - муаммоларни кўриш, сабабини аниқлаш, ечимини топиш ва оқибатларини билишга ўргатишдан иборат бўлиб, бу фақат фаолият жараёнида амалга оширилади.
Шахснинг ижодий, мустақил фикрловчи бўлиши жамият учун зарур бўлиб, фикрлаш жараёни муаммоли вазиятдан бошланади. Муаммоли вазият - психик қийинлик, зиддиятли вазияти бўлиб, таълим олувчиларни муаммоли вазият ҳолатига тушириш орқали уларда фикрлаш қобилиятлари ривожлантирилади.
Муаммоли ўқитиш технологиясига қўйидаги методлар киради:

  • тадқиқий метод;

  • эвристик метод;

  • муаммоли вазият методи.

Муаммоли ўқитиш таълим берувчидан аниқ ҳаракат қилишни, дарснинг ҳар бир дақиқасини ҳисобга олишни, ушбу вақтда керакли самара ҳосил бўлиши учун ўзининг барча имкониятларини ва маҳоратини ишга солишни талаб этади.
Муаммоли вазият” методи - таълим олувчиларда муаммоли вазиятларнинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ечимини топиш бўйича кўникмаларини шакллантиришга қаратилган методдир.
“Муаммоли вазият” методи учун танланган муаммонинг мураккаблиги таълим олувчиларнинг билим даражаларига мос келиши керак. Улар қўйилган муаммонинг ечимини топишга қодир бўлишлари керак, акс ҳолда ечимни топа олмагач, таълим олувчиларнинг қизиқишлари сўнишига, ўзларига бўлган ишончларининг йўқолишига олиб келади. “Муаммоли вазият” методининг тузилмаси







Гуруҳларга бўлиш







Гуруҳларнинг муаммоли вазиятнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаши





Гуруҳларнинг муаммоли вазиятнинг оқибатлари тўғрисида фикр юритиши




Гуруҳларнинг муаммоли вазиятнинг ечимини ишлаб чиқиши







Тўғри ечимларни танлаш

Муаммоли вазият” методининг амалга ошириш босқичлари қуйидагилардан иборат:



  1. Таълим берувчи мавзу бўйича муаммоли вазиятни танлайди, мақсад ва вазифаларни аниқлайди. Таълим берувчи таълим олувчиларга муаммони баён қилади.

  2. Таълим берувчи таълим олувчиларни топшириқнинг мақсад, вазифалари ва шартлари билан таништиради.

  3. Таълим берувчи таълим олувчиларни кичик гуруҳларга ажратади.

  4. Кичик гуруҳлар берилган муаммоли вазиятни ўрганадилар. Муаммонинг келиб чиқиш сабабларини аниқлайдилар ва ҳар бир гуруҳ тақдимот қилади. Барча тақдимотдан сўнг бир хил фикрлар жамланади.

  5. Бу босқичда берилган вақт мобайнида муаммонинг оқибатлари тўғрисида фикр-мулоҳазаларини тақдимот қиладилар. Тақдимотдан сўнг бир хил фикрлар жамланади.

  6. Муаммони ечишнинг турли имкониятларини муҳокама қиладилар, уларни таҳлил қиладилар. Муаммоли вазиятни ечиш йўлларини ишлаб чиқадилар.

  7. Кичик гуруҳлар муаммоли вазиятнинг ечими бўйича тақдимот қиладилар ва ўз вариантларини таклиф этадилар.

  8. Барча тақдимотдан сўнг бир хил ечимлар жамланади. Гуруҳ таълим берувчи билан биргаликда муаммоли вазиятни ечиш йўлларининг энг мақбул вариантларини танлаб олади.

9. Таълим берувчи тақдимот якунидан кейин берилган бир хил фикрларни бир жойга жамлийди ва билдирилмаган фикрлар бўлса жавобларни тўлдиради ҳамда гуруҳ тақдимотини баҳолайдилар.
Муаммоли вазият” методининг афзалликлари:

    • таълим олувчиларда мустақил фикрлаш қобилиятлари ривожланади;

    • таълим олувчиларнинг муаммонинг сабаб, оқибат ва ечимларни топиш бўйича кўникмалари такомиллашади;

    • таълим олувчиларнинг билим ва қобилиятларини баҳолаш учун яхши имконият яратилади;

    • таълим олувчилар фикр ва натижаларни таҳлил қилиш бўйича кўникмалари ривожланади.

Муаммоли вазият” методининг камчиликлари:

  • таълим олувчиларда юқори мотивация талаб этилади;

  • қўйилган муаммо таълим олувчиларнинг билим даражасига мос келиши керак;

  • кўп вақт талаб этилади.


Download 207.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling