3-мавзу: статистик жамлаш ва гуруҳлаш


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 234.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana30.10.2023
Hajmi234.03 Kb.
#1734074
1   2   3   4   5
Bog'liq
239648-3. СТАТИСТИК ЖАМЛАШ ВА ГУРУ ЛАШ

Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. Статистик гуруҳлаш деганда нима тушунилади, у қандай аҳамиятга 
эга? 
2. Гуруҳлаш қоидалари деганда нималар тушунилади? 
3. Ўзбекистон аҳолисини жинси-ёши бўйича тақсимладингиз, бу 
таснифлашми ёки гуруҳлашми? 
4. Кичик, ўртача ва катта корхоналарни аниқловчи цензлар (миқдорий 
белгилар билан) белгилаб қўйилган, бу таснифлашми ёки гуруҳлаш-ми? 
5. 2000 йил маълумотлари асосида Ўзбекистонда фаолият қилувчи 
субъектлар кичик, ўртача ва катта корхоналарга тақсимланган. Бу 
гуруҳлашми ёки таснифлашми? 
6. Типологик гуруҳлаш нима? Аналитик гуруҳлаш-чи, тузилмавий 
гуруҳлаш-чи? 
7. Тақсимот (вариацион) қаторлар билан тузилмавий гуруҳлаш орасида 
фарқ борми? бўлса нималардан иборат? 
8. Гуруҳлаш белгиси нима ва у қандай тартибда сайлаб олинади? 
9. Гуруҳлар сони қандай аниқланади, гуруҳлар оралиғи-чи? 
10. Гуруҳлашнинг илмий қоидалари нималардан иборат? 
11. Оддий ва мураккаб гуруҳлаш нима, бир ўлчовли ва кўп ўлчовли-чи? 
12. Бирламчи ва иккиламчи гуруҳлаш нима? 
13. Иккиламчи гуруҳлашнинг қандай усулларини биласиз? 
14. Гуруҳлаш усулининг статистик мазмуни ва аҳамиятини кучайтириш 
учун уни қандай йўллар билан такомиллаштириш мумкин? 
15. Курсдошларингизнинг статистикадан билим даражаларини ўрганиш 
учун уларни қандай белгилар асосида гуруҳлаш мумкин, ҳар бир гуруҳни 
қандай кўрсаткичлар билан таърифлаш мумкин? 
16. Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти асосларини барпо этиш жараёнини 
қандай гуруҳлашлар ёрдамида ўрганиш мумкин? 
17. Оилаларда «қайнона ва келин» муносабатларини ўрганиш учун 
қандай гуруҳлашлардан фойдаланиш мумкин? 
18. Талабалар вақт фондидан фойдаланиш билан фанларни ўзлаштириш 
жараёни орасидаги боғланишларни гуруҳлаш усули ёрдамида ўрганиб 
бўладими; бўлса қандай гуруҳлашлар амалга ошириш керак? 
19. Ўзбекистонда 
қишлоқ 
хўжалиги 
ривожланишида 
фермер 
хўжаликларининг ролини ўрганиш учун қандай гуруҳлашлардан фойдаланиш 
мумкин? 


20. Ўзбекистон 
миллий иқтисодиётининг тараққиётида тижорат 
банкларининг ролини ўрганиш учун қандай гуруҳлашлардан фойдаланиш 
мумкин? 

Download 234.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling