3-мавзу: статистик жамлаш ва гуруҳлаш


Оддий ва мураккаб гуруҳлаш


Download 234.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana30.10.2023
Hajmi234.03 Kb.
#1734074
1   2   3   4   5
Bog'liq
239648-3. СТАТИСТИК ЖАМЛАШ ВА ГУРУ ЛАШ

3.3. Оддий ва мураккаб гуруҳлаш
 
Гуруҳлаш бир ёки бир неча белгилар асосида 
тузилиши мумкин. Бир белги асосида тузилган 
гуруҳлаш оддий ёки бир ўлчамли, икки ва ундан 
ортиқ белгилар асосида қурилган гуруҳлаш 
мураккаб ёки кўп ўлчамли гуруҳлаш деб аталади. 
Бир омил белги асосида тузилган аналитик 
гуруҳлаш ўрганилаётган омил билан натижавий 
белги орасидаги боғланишни акс эттирса ҳам, аммо бу боғланиш соф ҳолда 
юзага чиқмайди, чунки омилнинг ўзи бошқа омиллар таъсири остида 
шаклланади ва шу сабабли натижавий белги ўзгарувчанлиги бевосита 
ўрганилаётган омил таъсиридан ташқари яна ёт «шовқун» га ҳам боғлиқдир.
3.4. Иккиламчи гуруҳлаш 
Статистик гуруҳлашнинг юқоридаги турлари дастлабки ҳар бир 
объектга тегишли маълумотлар асосида амалга оширилади. Шунинг учун 
Аналитик гуруҳлаш - 
бу белгилар орасидаги 
ўзаро боғланишларни 
тасвирловчи 
гуруҳ-
лашдир.
Оддий ёки бир ўлчамли 
гуруҳлаш бир белги 
асосида, мураккаб ёки 
кўп ўлчамли гуруҳлаш 
икки ва ундан ортиқ 
белгилар асосида тузи-
лади. 


бирламчи гуруҳлаш деб юритилади. Лекин бундай бирламчи гуруҳлашлар 
билан бир қаторда уларнинг натижаларини қайта ишлаш йўли билан 
тузиладиган иккиламчи гуруҳлаш ҳам мавжуддир. Бу усулга одатда 
бирламчи гуруҳлаш натижалари мақсадга мувофиқ бўлмаса, ёки уларни 
таққослаш мақсадига мослаштириш зарурати туғилганда мурожаат қилинади. 
Иккиламчи гуруҳлаш икки йўл билан амалга оширилади.: 
1. бирламчи 
гуруҳлар 
оралиқларини 
ихчамлаштириб 
мақсадга 
мувофиқлаштириш; 
2. умумий йиғиндига нисбатан айрим гуруҳларнинг салмоғини 
ихтисослаштириш. 
Асосий атамалар ва тушунчалар 
Гуруҳлаш ва унинг белгиси, типологик гуруҳлаш, аналитик гуруҳлаш, 
тузилмавий гуруҳлаш, туруҳлаш қоидалари, гуруҳ оралиғи ва унинг 
миқдори, социал-иқтисодий тип, гуруҳлаш белги ва гуруҳ оралиғини 
ихтисослаштириш, оддий ва мураккаб гуруҳлаш, кўп ўлчовли гуруҳлаш ва 
унинг усуллари, евклид масофаси ва кластер, иккиламчи гуруҳлаш. 
Хулоса 
Гуруҳлаш ҳодиса ва жараёнларни ўрганиш учун статистик 
тўпламларни тузиш, уларни чегаралаш ва статистик ахборотларни 
яратишнинг муҳим қуролидир. Бу усул ёрдамида статистик кузатиш 
натижасида тўпланган бесаноқ, тарқоқ, тасодифиёт гирдобида ўралиб қолган, 
ҳом бошланғич материаллар асосида ихчам бир-бири билан узвий боғланган, 
маълум тартиб-қоидаларга, қонуниятга бўйсунган, тузилмавий шаклларга эга 
тўпламлар барпо этилади. 
Гуруҳлаш ҳодиса ва жараёнларни сифат хоссаларига асосланиб, ўзаро 
боғланишда тартиблаш бўлса, гуруҳлаш таснифларни кундалик ҳаётда тузиш 
ва ижтимоий-иқтисодий таҳлил жараёнида қўллашдир. Гуруҳлаш кўпроқ 
миқдорий 
белгиларга 
таянади. 
Агарда 
таснифлаш 
ўрганилаётган 
объектларнинг сифат хусусиятларини билишни ва фақат уларга таянишни 
талаб қилса, гуруҳлаш уларнинг муайян шароитда одатда миқдорий 
жиҳатдан намоён бўлиш натижаларига таянади. Шу билан бирга у 
гуруҳларни тузиш ва чегаралаш учун белгиларни сайлаб олиш ва ҳамда 
пировард натижаларини талқин (таҳлил қилиш) қилишда ўрганилаётган 
объектларнинг сифат моҳиятини ҳисобга олишни талаб қилади. 
Шундай қилиб, гуруҳлаш тўла қонли статистик усул ва операциядир. 
Гуруҳлашнинг ҳар хил турлари ва усуллари бўлганидек, гуруҳлашнинг 
ҳам турли усуллари мавжуд. Типологик, аналитик ва тузилмавий 
гуруҳлашлар, оддий ва комбинацион, бир ўлчовли ва кўп ўлчовли, бирламчи 
ва иккиламчи гуруҳлашлар шулар жумласидандир. 
Гуруҳлаш усулидан амалий ишда фойдаланаётганда гуруҳларни тузиш 
ва уларни таърифловчи бирламчи мутлоқ ва ўртача кўрсаткичларни 
ҳисоблаш билан одатда чегараланилади. Аммо бу ҳолда статистика услуби 
яъни аналитик статистика тўла қонликда қўлланилди, деб бўлмайди, чунки у 


гуруҳий кўрсаткичларни ва улар орасидаги боғланишларни баҳолашни, 
ишончли эканлигини аниқлашни талаб қилади. Шунинг учун гуруҳлаш 
натижаларини эластиклик ва барқарорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш ҳамда 
дисперсион таҳлил билан тўлдириш ва такомиллаштириш керак. Натижада 
гуруҳлаш статистика усули сифатида бой мазмунга эга бўлади ва аналитик 
аҳамияти кучаяди. 

Download 234.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling