3-Mavzu: Suv siyosati va strategiyalari, uni boshqarish va qo‘riqlash mexanizmlari Reja


чиқиндиларсиз ишлайдиган технологиялар


Download 3.23 Mb.
bet4/4
Sana06.10.2023
Hajmi3.23 Mb.
#1693308
1   2   3   4
Bog'liq
3-Mavzu. Suv siyosati va strategiyalari, uni boshqarish va qo‘riqlash mexanizmlari

чиқиндиларсиз ишлайдиган технологияларнинг иқтисодий мувофиқ келмаслиги ва мавжуд эмаслигидан келиб чиқди. Айни пайтда, МДҲда ер усти ва сув экосистемаси ифлосланишининг олдини олиш РЭМнинг икки тизими санитар-гигиена ва балиқ хўжалиги орқали амалга оширилади. Санитар-гигиена муҳофазасининг асосий вазифаси инсон соғлиғини сақлашни тартибга солиш ва яшаш учун гигиеник шароитлар яратиб беришдан иборат. Шунинг учун у табиий экосистеманинг кўнгилдагидек эканлигига кафолат бермайди. Муҳим бўлган абиотик ва биотик компонентлар диққатдан ташқарида қолади.
Атроф-муҳитни асрашда мақбул бўлган жиҳат бу балиқ хўжалиги меъёрлари бўлиб, улар асосида флора ва фаунанинг турли кўринишида ўтказиладиган тажрибага қўйилган биологик ва физиологик мезонлар ётади. Саноати ривожланган аксарият мамлакатларда фақатгина “сув сифати мезони” ишлаб чиқиладики, у асосидаги “сув сифати” аниқ гидроэкотизим ёки унинг қисмларига кўра белгиланади. Бироқ РЭМ ишланмаларининг тамойиллари ва сув сифатининг стандартлари фарқлидир.
Муаммо шундаки, экосистемага ўн мингдан ортиқ поллютантлар келиб тушади, балиқ хўжалигидаги РЭМ да фақатгина 1000 га яқин модда ўрганилган, сабаби тадқиқот жуда қиммат туради ва кўп вақтни олади. Маълум бўлдики, РЭМ асосида заҳарлиликни назорат қилиб бўлмайди, токсикантларнинг барчасини, узоқ муддатли кумулятив ва иккинчи таъсирини аниқлаш мумкин эмас. Ишлатилаётган РЭМ тизимининг катта камчилиги ҳудудий жиҳатларнинг ҳисобга олинмаганлигидадир.
Кўрсатиб ўтиш етарлики, оғир металларнинг РЭМси 1,0–8,0 ммоль/л қаттиқликдаги юмшоқ сувда тажриба асосида белгиланган бўлиб, Марказий Осиё гидроэкотизимининг кўпчилигида сувнинг қаттиқлиги бу даражадан анча юқори, 10 баробаргача ортиши мумкин. Маълумки, металларнинг заҳарлилиги қаттиқлигининг ошиши билан пасаяди. РЭМ маълумотларини сақлаш ва янги тармоқларини ишлаб чиқиш, аммо унинг экологик меъёрларини ишлаб чиқиш билан жиддий шуғулланмоқ шарт. Униси ҳам, буниси ҳам экологик тизимнинг экологик-иқтисодий жиҳатига кўра қўлланилади.
Сув ҳавзаларининг экологик ёмонлигини аниқлаш даражаси икки асосий омилга биноан баҳоланади:
• ичимлик суви сифатининг одамлар соғлиғига салбий таъсир этадиган даражада пасайиши ва сув объектларининг санитар-эпидемиологик рекреакцион тарзда ифлосланиши (яъни, инсон таъсири доирасида ўзгариш омили);
• дегредация хавфи пайдо бўлиши ёки табиий экологик сув тизимларида асосий биотик компонентларнинг қайта тикланиш функциясининг бузилиши (яъни, табиат муҳитида “умумэкологик” омилларнинг ўзгариши).
  • Экологик, шунингдек, санитар-гигиена меъёрлар алоҳида рецепторлар, тирик организмлар ва уларнинг кўпайишига таъсир қилувчи физиологик тизимга биохимик, салбий жиҳатдан таъсир қилувчи турли-туман омиллар тўғрисидаги билимларга асосланган. Токсикология ва тиббий-биологик меъёрда асосий тушунча “зарарли модда” тушунчасидир. Махсус адабиётларда “зарарли” деб биологик тизимдаги дастлабки таъсириданоқ “шу ёки узоқ ҳаёт муддатида ҳозирги ва кейинги авлодга” салбий оқибатларга олиб келувчи барча моддалар тушунилади.
  • Санитар-гигиена ва экологик меъёрлар атроф-муҳитнинг инсон ва экотизим ҳолатига таъсирини белгилайди, бироқ таъсир кўрсатувчи Манбани кўрсатмайди, унинг фаолиятини тартибга солмайди. Таъсир кўрсатувчи Манбаларга қўйиладиган талаблар илмий-техник меъёрларда ўз аксини кўрсатади. Илмий-техник меъёрларга ташланиши ва оқизилиши мумкин бўлган зарарли моддалар (ПДВ ва ПДС), шунингдек, атроф-муҳитни асраш талаблари мавжуд бўлган технологик, қурилиш, шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари киради.

Сув захираларини асрашга оид стандартлар сувнидан қандай мақсадда фойдаланилишига кўра белгиланади. Сув сифатининг мезони — бу “сув сифати ва хусусиятининг тавсифи бўлиб, сув ишлатилишининг аниқ мақсадига кўра яроқлилигини белгилайди”. Улар табиий экологик тизим ишлашининг барқарорлигини таъминлаши ва улар дегредациянинг олдини олиши керак. Сув объектларида сувдан фойдаланиш турлари Давлат табиат қўмитаси ташкилотлари томонидан аниқланади ва маҳаллий ўзини бошқарув субъектлари органлари томонидан тасдиқланади.
  • Ўзбекистон Республикасида мамлакатдаги сув захираларининг ҳолатини ошқарувчи ва назорат қилувчи ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекэнерго” давлат акционерлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет), давлат ҳокимияти даражасидаги вилоят, шаҳар, туман ҳокимлик органлари киради. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси табиий ресурсларидан тўғри фойдаланиш ва ишлаб чиқариш, табиатни асраш соҳасида назоратни амалга оширувчи ва мувофиқлаштирувчи ваколатли орган саналади.
  • Сув захираларини бошқариш масалалари бўйича Ўзбекистон техник ва ташкилий жиҳатдан беҳуда сув сарфланишининг олдини олиш юзасидан чоралар кўради.
  • Сув хўжалиги тизимларини бошқаришда сув ҳавзалари тамойилига асосланади, бу эса табиий сув экосистемасини бошқариш имконини кенгайтиради. 1993 йилдан ҳудудларда сув танқислиги ҳолати мавжуд бўлиб, сув захираларини тежашга қаратилган лимитланган сув истеъмоли йўлга қўйилган. Бошқарувчи субъектлар ва сувдан фойдаланувчи ташкилотлар сув захираларининг ифлосланиши ҳамда исроф қилинишига молиявий ва юридик жиҳатдан жавобгардирлар.
  • Сув захираларини миллий даражада бошқариш Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, геология ва минерал ресурслари давлат қўмитаси, шунингдек, давлат маҳаллий ҳокимият органлари орқали амалга оширилади. Миллий миқёсда сув захираларидан фойдаланиш ва қўриқлаш маҳаллий вилоят ва туман ҳокимияти даражасида тегишли ташкилотлар ўртасида тақсимланган.
  • Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сув захираларини бошқаришда масъул ташкилотдир.
  • У Ўзбекистондаги сув захираларини бошқариш ва улардан фойдаланиш давлат сиёсатини амалга оширишда муҳим ўрин тутади, шунингдек, унга жавоб берадиган ташкилотларни мувофиқлаштиради. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув захираларини бошқаришдаги асосий вазифалари
  • қуйидагилардир: қишлоқ ва сув хўжалигидаги сиёсатни ишлаб чиқиш; қишлоқ ва сув хўжалигида янги технологияларни татбиқ қилиш, ривожлантириш; ташкилот ва муассасалар фаолиятида тижорат хизматларини мувофиқлаштириш; сув захираларини бошқаришни яхшилашда дренаж ва ирригация тизимига инвестиция киритиш; ҳавза ташкилотлари учун сиёсат ва жараёнларни ишлаб чиқиш; АВПни ривожлантириш учун ёрдам кўрсатиш, СРИБни ҳавза даражасидаги дарёларга татбиқ қилиш, кучли тадқиқот институтлари, шунингдек, фермерлик ирригациясини яхшилаш учун ўқув курсларини ташқил қилиш.
  • Ирригацион тизимни ҳавзали бошқариш (ИТҲБ) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тузилмасидаги ҳудудий ташкилотлар ҳисобланади. ИТҲБнинг мавжуд база тузилмасига киритилган бош вазифалари — сув захираларидан тўғри ва мақсадли фойдаланишни бошқариш, сув захираларининг техник бошқаришда интеграллашган сиёсатини татбиқ этиш, сув тақсимланишида узлуксизликни ҳамда ўз вақтидалигини таъминлаш; дарё ҳавзаларининг ичидаги сув захираларини рационал ривожланиши барқарорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтисодий секторлар фаолиятида экологик жиҳатларни ҳисобга олиш, шунингдек, сувдан фойдаланишни ишончли ўлчашни таъминлашдан иборатдир.
  • Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмита ирригация ва дренаж бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради. Ушбу қўмитанинг аъзолари сув захираларидан фойдаланиш ташкилотларининг раҳбарлари ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган вилоят ҳокимининг ўринбосарларидир.
  • “Ўзкоммуналхизмат” коммунал хизмат кўрсатишга масъул бўлган давлат агентлигидир. У 2000 йили Маиший хизмат кўрсатиш вазирлиги ўрнида ташкил топган. Ушбу агентликнинг бош вазифаларига туманлараро сув қувурларининг мунтазам ва ишончли бошқаришни таъминлаш, вилоятлараро
  • сув қувурларини интеграллашган техник сиёсатини йўлга қўйиш ва такомиллаштириш ва ҳамда меъёрий ва юридик доирадаги ташаббус, таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, коммунал хизматга тегишли бўлган иқтисодий, техник шароитлар мониторингини юритиш киради. Ҳокимият ва агентликлар қошидаги ҳудудий коммунал агентликлари, бошқарув ташкилотлари маҳаллий даражадаги коммунал хизматларга масъул ҳисобланишади.
  • Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси атроф-муҳит ва табиат захираларини асраш бўйича асосий масъул ташкилотдир. У ер усти сувларидан фойдаланиш ва назорат қилишга, шунингдек, ҳукумат табиатни асраш қонунчилигига амал қилинишига жавоб беради. Шунинг учун унинг тузилмасига инспекция, шу жумладан, Давлат махсус таҳлилий назорат инспекцияси ҳам киради. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва ҳаётга татбиқ этади. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тўғридан-тўғри Олий Мажлисга бўйсунади. Геология ва минерал ресурслари давлат қўмитаси ер ости сувларини бошқариш ва мониторинг қилишга масъул ҳисобланади.
  • Ўзгидромет дарё, кўл ва сув омборларининг гидрологик тартибини кузатади, унинг ваколат доирасига дарё, кўл, сув омборлари суви сифатининг мониторинги ҳам киради.
  • Санитария-эпидемиологик станциялар аҳолининг эпидемиологик хавфсизлигини таъминлайди. Давлат даражасида станциялар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўлинмалари ҳисобланади. Вилоят ва туман миқёсида улар тегишли ҳокимиятларга бўйсунади. Станциялар зарарли моддалар билан ифлосланишдан огоҳлантириш мақсадида ичимлик, маиший ва суғориш сувларининг сифати мониторингига жавоб беради.
  • Сув истеъмолчилари ассоциацияси (СИА) хусусий фермер ва бошқа тижорат ташкилотлари томонидан қайта ташкил топган ассоциация ҳисобланиб, сув тақсимлаш, фермер ирригацион ва дренаж тизимлари билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Биринчи СИА 1999 ва 2000 йилларда рентабел бўлмаган жамоа хўжаликлари фермерлар ассоциацияси томонидан интеграллаштирилгандаги ислоҳотлар жараёнида тузилган эди. Ушбу ассоциациялар илк 13 та СИАларнинг асосини шакллантирди. Ҳозир Ўзбекистонда 1693 та СИА бор. Гарчи СИА ер ва сувдан фойдаланиш нодавлат нотижорат ташкилотларининг янги кўриниши бўлса ҳам, улар 2,8 миллион гектар ерга хизмат кўрсатмоқда ҳамда тахминан 70000 км ирригацион канал ва 50000 дренаж тармоғига жавоб бермоқда.
  • Юридик тизимдаги узилишларга барҳам бериш мақсадида 2004 йилнинг ноябрида СИАнинг келгуси ривожланишига оид қарор қабул қилиш учун ҳукуматнинг махсус комиссияси тузилди. Унда қуйидаги қарорлар қабул қилинди: СИАнинг суғориладиган ерларда сув захираларининг тенг фойдаланилишини бошқариш ва режалаштиришда тутган ўрнини ошириш ҳамда СРИБнинг барқарорлигини силжитиш, СИАнинг сув захиралари қувватини замонавий технологияларни қўллаган ҳолда суғориладиган сувни ишлатиш билан ошириш ёрдамида гектарга ишлатиладиган сув миқдорини камайтириш, фермерларни молиялаштиришга доир масалаларни ўрганиш, фермерлар фойдаланган сув ҳажмини аниқ ўлчаш ва миқдорини ҳисоблагувчи ҳисоблагичларни СИА ёрдамида татбиқ этиш.
  • СРИБни жорий қилишга тегишли фикрлар ўта жиддий ва етарлидир. Дунёдаги кўп мамлакатлар сингари Марказий Осиё давлатларида ҳам ушбу муаммо соҳаларнинг узоқ муддатли ривожланишига бориб тақалади. ГВПнинг аниқлашича, СРИБ — ҳам жараён, ҳам фалсафа бўлиб, сув захираларини бошқариш ва ривожланиш йўналишини ушлаб туради, иқтисодий ва ижтимоий фаровонликни экотизимнинг юқори ҳаётий барқарорлиги ҳамда ижтимоий тенглигига хавф солмаган ҳолатда юқори даражадалиги ҳамда ҳаққонийлигини таъминлайди, СРИБнинг асосий талаблари ташкилотларнинг
  • мавжуд ишлаш жараёни усулларини ўрганиш асосида, ташкилот бошқаларидан фарқли тарзда фаолият олиб боришини тушунган ҳолатда ўзгартириш киритишдир. СРИБ, шунингдек, сув захираларини бошқаришда марказлашган демократияни бенефициарийларда иштирок этишга урғу бериб, энг паст даражада қарор қабул қилишни татбиқ этишга интилади.
  • Барча ўзгаришлар таҳдид билан бирга имкониятлар ҳам олиб келиши мумкин.
  • СРИБни жорий қилиш — сув захираларини бошқариш, режалаштиришнинг барча босқичлари тадрижида янги ислоҳотлар ўтказиладиган ва ҳудудий ҳамкорликни ривожлантирувчи талаб қилувчи узоқ жараён бўлиб, зиддият пайдо бўлишини камайтирган, ҳудудий барқарорликни таъминлаган ҳолда, ишонч ва ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
  • Охирги таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ГВП фаолияти ва кўп ҳаракатларга мувофиқ, СРИБ тамойилларини 64 мамлакатга ташвиқ қилиш натижасида барча бенефициарийларни бошқариш тизими ёрдамида аниқ фойда ҳамда даромадга эга бўлиш учун керакли тажриба ҳамда фойдали сабоқ олинган. СРИБни сув захиралари билан ҳамкорликда бошқарув фалсафаси ва жараёнини самарали амалга оширишнинг уч ёрқин мисоли бор. Бу Австралиядаги Муррей-Дарлинг дарёси ҳавзаси, Франциядаги Сена Нормандия ҳудуди ва АҚШнинг Флорида штатидаги “Эвэрглейдис” комплексидир.

Download 3.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling