3-Mavzu: Suv siyosati va strategiyalari, uni boshqarish va qo‘riqlash mexanizmlari Reja


“Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги 1993 йилда қабул қилинган ва 2007 йилнинг декабрида ўзгартириш киритилган қонун


Download 3.23 Mb.
bet2/4
Sana06.10.2023
Hajmi3.23 Mb.
#1693308
1   2   3   4
Bog'liq
3-Mavzu. Suv siyosati va strategiyalari, uni boshqarish va qo‘riqlash mexanizmlari

“Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги 1993 йилда қабул қилинган ва 2007 йилнинг декабрида ўзгартириш киритилган қонун ҳисобланади. Қонун ўз ичига аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари учун сувлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, сувларни буғланиш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан сақлаш, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, сув объектларининг ҳолатини яхшилаш, шунингдек, сувга доир муносабатлар соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни ўз ичига олади.
  • Гидротехника иншоотларининг ҳавфсизлиги тўғрисида”ги 1999 йилда қабул қилинган қонун гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланишга топшириш, уларни реконструкция қилиш, тиклаш, консервациялаш ва тугатищда хавфсизликни таъминлаш бўйича фаолиятни амалга оширишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солишни назарда тутади. Давлат бошқарувидаги сув захираларини ҳимоя қилишдаги кўпчилик муҳим жиҳатлар қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тартибга солинади. Бунга мисол қилиб 2002 йилда қабул қилинган “Чучук ер ости сувлари ҳосил бўладиган зоналарга муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар мақомини бериш тўғрисида”ги қонун ҳужжатини келтириш мумкин.

2001 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг дарёлар бўйича учта ҳамда, ер ости сувлари юзасидан саккизта қарори қабул қилинган. Улар сув ва ирригация захираларини бошқаришни такомиллаштиришни, сувдан фойдаланишни бошқаришни, муҳофаза қилинаётган табиат ҳудудлари орқали сув сақланаётган саккиз асосий дарёдаги экологик хавфли объектларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди. Айни пайтда, 155 та шундай объектлар аниқланган Ер ости манбаларининг инвентаризацияси ва ер ости чучук сувларининг белгиланган ҳудудларини асраш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.
2002 йилдаги сувдан фойдаланиш барқарорлигини интеграллаштириш Концепциясига мувофиқ, сув захираларини бошқариш ва мелиоратив тадбирларни 2008– 2011 йилларда амалга оширишнинг тўрт асосий мақсадли йўналишлари белгиланган. Ушбу йўналишлар дренажларни яхшилаш орқали ердан фойдаланишни етарлича яхшилаш, сув чиқариш тизимини модернизациялаш билан қишлоқ хўжалигида сув истеъмол қилиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, СРИБни татбиқ қилишни назарда тутади.
2001 йилдаги ирригация ва дренаж тизимлари секторини ривожлантириш стратегияси ва 2000–2005 йиллардаги Ирригацияни ривожлантириш миллий дастури ўзаро чамбарчас боғланган. Бу икки ҳужжат сув захираларини бошқариш сиёсатини татбиқ этишнинг муҳим воситаси ҳисобланиб, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит учун асосий аҳамиятга эга.
Ўзбекистон 2015 йилда
Download 3.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling