3-Мавзу. Талаб ва таклиф таҳлили асослари режа


Талабга таъсир кўрсатувчи омиллар


Download 1.52 Mb.
bet2/2
Sana06.02.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1169486
1   2
Bog'liq
3-мавзу Талаб ва таклиф таҳлили асослари

Талабга таъсир кўрсатувчи омиллар:

  • Талабга фақат товарнинг ўз нархи таъсир кўрсатганда талаб эгри чизиғи бўйлаб бир нуқтадан иккинчи нуқтага силжиш юз беради. Бундай ўзгаришни талаб миқдорининг ўзгариши деб атаймиз.
  • Р
  • D
  • P1
  • P2
  • Q маҳсулот миқдори
  • Q2
  • Q1
  • P
  • нарх
  • D
  • P1
  • Q маҳсулот миқдори
  • Q1
  • Агар талабга товарнинг ўз нархидан ташқари бошқа омиллар таъсир кўрсатганда, талаб эгри чизиғи ўнгга ёки чапга сурилади. Бундай ўзгаришларни талаб ўзгариши деб атаймиз. Масалан, истеъмолчи даромадининг ошиши товарнинг нархи ўзгармаган ҳолатда истеъмолчига кўпроқ товар харид этишга имкон яратади ва талаб чизиғи параллел ўнгга сурилади.
  • D1
  • Q2
  • Q3
  • D2
  • Талаб ҳажмининг ўзгариши ва талабнинг ўзгариши
  • Товар
  • нархи
  • (Р)
  • Ўринбосар товарлар нархи, (Рu)
  • Тўлдирув-
  • чи товарлар нархи, (Рt)
  • Истеъмолчи-лар дарома-ди, (R)
  • Истеъмол-чилар диди, (Т)
  • Истемомолчи-ларнинг кутиши (W)
  • Талаб хажмининг ўзгариши
  • Талаб эгри чизиғи
  • устида кўчиш
  • Талабнинг ўзгариши
  • Нархларнинг ўсиши
  • Талаб ҳажмининг ошиши
  • Талаб ҳажмининг қисқариши
  • Талаб чизиғининг ўнга силжиши
  • Талаб чизиғининг чапга силжиши
  • Даромад ошиши
  • Талаб ҳажмининг ўсиши
  • Даромад пасайиши
  • Талаб ҳажмининг қисқариши
  • Агар, товар нархи ўзгармаган ҳолатда истеъмолчининг даромади пасайса истеъмолчининг талаби камаяди ва талаб чизиғи параллел чапга сурилади.
  • Умуман олганда, товарнинг нархи ўзгармас бўлганда истеъмолчилар даромади ўзгаришининг талабга таъсири турличадир:
  • 1. Истеъмолчининг даромади ошганда олий ва нормал категорияли товарларга бўлган талаб ошади ва паст категорияли товарларга талаб пасаяди.
  • 2. Истеъмолчининг даромади пасайганда паст категорияли товарларга бўлган талаб ошади ва аксинча олий ҳамда нормал категорияли товарларга бўлган талаб пасаяди.
  • Демак даромад ўзгариши билан олий ҳамда нормал категорияли товарларга талаб ўзгариши ўртасида тўғри боғлиқлик, паст категорияли товарларга талаб ўзгариши ўртасида эса тескари боғлиқлик мавжуд.
  • Талабга ўринбосар ва тўлдирувчи товарларнинг нархлари кучли таъсир кўрсатади.
  • Асосий товарга бўлган талаб ўзгариши билан ўринбосар товар нархи ўзгариши ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд. Масалан, асосий товар сифатида мол гўштини, ўринбосар товар сифатида қўй гўштини олайлик.
  • Агар ўринбосар товар бўлган қўй гўштининг нархи ошса, асосий товар бўлган мол гўштига талаб ошади ёки аксинча қўй гўштининг нархи пасайса, мол гўштига талаб ҳам пасаяди.
  • Асосий товарга бўлган талаб ўзгариши билан тўлдирувчи товар нархи ўзгариши ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд. Масалан, асосий товар сифатида автомашина, тўлдирувчи товар сифатида бензинни олайлик.
  • Агар автомашинанинг нархи ошса, тўлдирувчи товар бўлган бензинга талаб ҳам қисман камаяди ёки аксинча автомашина нархи пасайса, бензинга талаб ошади.
  • Вақт оралиғида истеъмолчилар дидидаги, мода ва турмуш тарзидаги ўзгаришлар айрим товарлар ва хизматларга бўлган талабни оширади, айримларига бўлган талабни эса камайтиради ёки бутунлай йўқ бўлишига олиб келади.
  • Истеъмолчилар сони муайян бир бозор ёки ҳудудда талабнинг шаклланишида муҳим ўрин тутади. Шу туфайли бизнесменлар аҳоли гавжум ва кўп бўлган жойларда ўз бизнесини юритишга ҳаракат қиладилар. Аҳоли жуда кам бўлган саҳро ёки чекка ҳудудларда талаб миқдори ўта чекланган.
  • Нархлар даражаси, инфляция, солиқ ставкалари, энг кам иш ҳақи миқдори ёки мавсумийлик каби келгусидаги ўзгаришларни кутиш талаб ҳажмининг ўзгаришига таъсир кўрсатади. Масалан, келгуси ойнинг бошидан бензин нархининг ошиши эҳтимоли истеъмолчиларни бензинга бўлган талабини кескин оширади.
  • 2. Талаб функцияси.
  • Замонавий иқтисодий назариянинг аниқроқ бўлиши, у ўрганадиган иқтисодий жараёнларнинг миқдорий муносабатларини ўрганиш учун математик инструментдан кенгроқ фойдаланишни тақозо қилади. Ҳозирги вақтда иқтисодчилар иқтисодий жараёнларни ўрганишда модел тушунчасидан кенг фойдаланмоқдалар.
  • Модел деганда, иқтисодий жараённинг схемаси, лойиҳаси, математик формулалар билан ифодаланиши тушунилади. Бу ерда кенгроқ ишлатиладиган моделлардан бири иқтисодий-математик моделлардир. Иқтисодий математик моделлар, иқтисодий жараёнларнинг миқдорий муносабатларини функция, тенглама, тенгсизликлар орқали ифодалайди.
  • Функция - бу математик тушунча бўлиб, боғлиқ ўзгарувчи билан эркин ўзгарувчилар ўртасидаги миқдорий боғлиқликни ифодалайди.
  • Агар функция битта боғлиқ ўзгарувчи билан, битта эркин ўзгарувчи ўртасидаги боғлиқликни ифодаласа, унга бир ўзгарувчили функция дейилади ва у қуйидагича ёзилади:
  • Агар функцияда эркин ўзгарувчилар сони n-та бўлса,
  • у ҳолда ўзгарувчили функцияни оламиз:
  • Бир ўзгарувчили функцияга мисол сифатида нархга боғлиқ бўлган талаб функциясини қараш мумкин:
  • бу ерда: - талаб миқдори; - бир бирлик маҳсулот нархи.
  • Талабга нархдан бошқа барча таъсир қилувчи омилларни ҳисобга оладиган бўлсак, кўп омилли талаб функцияси қуйидагича ёзилади:
  • Талабнинг чизиқли функцияси қуйидагича ёзилади:
  • Талаб оқим сифатида
  • Вақт оралиғини аниқлаш
  • Талабни шаклланиш шароитларини аниқлаш
  • Талабга таъсир этувчи омиллар
  • Товарнинг нархи, (Р)
  • Ўринбосар товарлар нархи (Рu)
  • Тўлдирув-
  • чи товарлар нархи (Рt)
  • Истеъмолчир даромадлари, (R)
  • Истеъмолчи-лар диди (Т)
  • Истемомлчи-ларнинг кутиши (W)
  • Бир омилли талаб функцияси Qd=f (Р)
  • Кўп омилли талаб функцияси Qd = f (Р, Рu, Рt, R, T, W )
  • Талаб миқдори ва омиллари боғлиқлари
  • Тўғри талаб функцияси
  • Тескари талаб функцияси
  • Нархнинг ўзгариши натижасида талаб ҳажми ўзгариши
  • Qd=а-b*Р
  • Талаб ҳажми ўзгариши натижасида нархнинг ўзгариши
  • Рd=а/b-(1/b)*Q
  • Чизиқли талаб функцияси
  • Талаб функцияси ва омиллари боғлиқлиги
  • Таклиф – бу маълум вақт оралиғида, турли нархлар даражасида ишлаб чиқарувчиларнинг маълум миқдор-даги товарлар ва хизматларни сотишга бўлган хоҳиши ва имкониятларини акс эттирувчи иқтисодий категориядир.
  • Таклиф ҳажми ва ҳақиқатда сотилган товарлар ҳажми ўртасида фарқ мавжудлигини эътиборга олиш лозим. Таклиф ҳажми фақат сотувчиларнинг бозордаги ҳатти-ҳаракатини ифодалайди, ҳақиқатда сотиладиган товарлар ҳажми эса – харидорлар ва сотувчилар томонидан биргаликда аниқланади.
  • Нархлар таклифнинг шаклланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Кузатишларнинг кўрсатишича, бошқа омиллар ўзгармаганда, нархлар ошганда таклиф ҳажми ошади ва аксинча нархлар пасайганда таклиф ҳажми камаяди. Бу ҳолат қуйидаги учта сабаб билан изоҳланади:
  • Биринчидан: нарх қанча юқори бўлса, товарни сотишга мойил бўлган сотувчилар сони шунча кўп бўлади;
  • Иккинчидан: нархларнинг ошиши сотувчиларнинг даромадларини ҳам оширади;
  • Учинчидан: бозорнинг тўйиниши қўшимча харид қилинадиган маҳсулотларнинг нафлилик даражасини пасайтиради, шу сабабли сотувчилар қўшимча маҳсулотларни фақатгина нархларни пасайтириш орқали сотишлари мумкин.
  • Таклифни қуйидаги кўринишларда тасвирлаш мумкин:
  • Шакар нархи (Р), сўм/кг
  • 4200
  • 4600
  • 5000
  • Шакар таклифи, (тонна)
  • 10
  • 14
  • 18
  • Масалан, шакар таклифи ва шакар нархи ўртасидаги боғлиқликни қуйидаги жадвалда акс эттириш мумкин.
  • Таклифни жадвал кўринишида акс эттириш:
  • Таклиф орқали бозор механизмини ўрганишда унинг графигини таҳлил қилиш муҳимдир. Ордината ўқи бўйича бир бирлик маҳсулотнинг нархини ва абцисса ўқи бўйича берилган вақт оралиғида талаб қилинган маҳсулот миқдорини белгилаймиз.
  • P
  • 5000
  • 4600
  • 4200
  • Q
  • 14
  • 10
  • 18
  • S
  • Таклиф чизиғи белгиланган нархларда сотувчиларнинг қанча миқдорда маҳсулотни сотишга бўлган хоҳиши ва имкониятларини акс эттиради.
  • Таклиф чизиғи юқорига қараб ўсувчи бўлиб, мусбат ишора олади. Таклиф чизиғининг юқорига тиклиги, сотувчиларнинг нархлар қанча юқори бўлса, шунча кўп маҳсулот сотишга хоҳиши борлигини англатади.
  • Юқори нархлар сотувчиларга нафақат кўпроқ миқдордаги товарлар сотишга балки, уларнинг даромадларини юксалтиришга ҳам имкон яратади.
  • Таклиф чизиғи шуни кўрсатадики, товарнинг нархи билан унга бўлган талаб миқдори ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд. Нарх кўтарилса, товарга бўлган таклиф миқдори ошади ёки аксинча нарх пасайса, унга бўлган талаб миқдори пасаяди.
  • Товарнинг нархи билан унга бўлган таклиф миқдори ўртасида тўғри боғлиқликни таклиф қонуни деб атаймиз.
  • ТАКЛИФ ҚОНУНИ:
  • Товарнинг ўз нархи таклифга таъсир кўрсатганда, таклиф эгри чизиғи бўйлаб бир нуқтадан иккинчи нуқтага кўчиш юз беради (А нуқтадан В нуқтага). Буни таклиф миқдори ўзгариши деб атаймиз.
  • Р
  • нарх
  • S
  • P1
  • P2
  • Q товар миқдори
  • Q2
  • Q1
  • А
  • В
  • Таклифга товарнинг ўз нархидан ташқари бир нечта бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Жумладан:
  • ТАКЛИФГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР :
  • 1. Ресурсларнинг нархлари.
  • 2. Ишлаб чиқариш технологиялари.
  • 3. Солиқлар, дотациялар ва субсидиялар.
  • 4. Бошқа товарларнинг нархлари.
  • 6. Келгусидаги ўзгаришларга бўлган муносабат.
  • 5. Бозордаги сотувчилар сони.
  • Таклиф ҳажмининг ўзгариши ва таклифнинг ўзгариши
  • ТАКЛИФГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
  • Товар
  • нархи
  • (Р)
  • Ресурслар нархи, (Рr)
  • Солиқ-лар, (T)
  • Техноло-гиялар, (Тech.)
  • Сотувчи-лар сони (N)
  • Таклиф хажмининг ўзгариши
  • Таклиф эгри чизиғи
  • устида кўчиш
  • Таклифнинг ўзгариши
  • Таклиф чизиғининг сурилиши
  • Нархларнинг пасайиши
  • Нархларнинг ўсиши
  • Таклиф ҳажмининг камайиши
  • Таклиф ҳажмининг ошиши
  • Таклиф чизиғининг ўнга силжиши
  • Таклиф чизиғининг чапга силжиши
  • Дотация берилиши
  • Таклиф
  • ҳажмининг ўсиши
  • Солиқлар кирити-лиши
  • Таклиф ҳажмининг қисқариши
  • Кутиш-лар (W)
  • Ресурслар нархи. Таклиф билан ишлаб чиқариш харажатлари ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд. Фирманинг маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятлари ишлаб чиқариш харажатлари билан ўлчанади. Ресурслар нархининг кўтарилиши ишлаб чиқариш харажатларини ошириб, таклиф ҳажмини қисқартиради ва таклиф эгри чизиғини чапга сурилишига сабаб бўлади ёки аксинча.
  • Технологиялар. Технологияларнинг такомиллашуви натижасида бир бирлик маҳсулотни ишлаб чиқариш самарадорлиги ошади, яъни камроқ харажат сарфлаб, кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Бу таклиф ҳажмини оширади ва таклиф чизиғини ўнгга сурилишига олиб келади. Аксинча, эски технологиялар таклиф ҳажмини ошишига тўсқинлик қилади.
  • Солиқлар, субсидиялар и дотациялар. Солиқ ставкаларини кўтарилиши ишлаб чиқариш харажатларини оширади ва таклифни қисқартиради (таклиф чизиғи чапга сурилади) ёки аксинча солиқ ставкаларининг пасайтирилиши ишлаб чиқариш харажатларини камайтириб, таклифни оширади (таклиф чизиғи ўнгга сурилади).
  • Давлат томонидан бирор маҳсулотни ишлаб чиқаришга субсидия (дотация) ажратилса, ишлаб чиқариш харажатлари камайиб, таклиф ошади ва таклиф чизиғи ўнгга сурилади.
  • Бошқа товарлар нархи. Бошқа товарлар нархининг ўзгариши ҳам таклиф чизиғини ўзгаришига олиб келиши мумкин. Масалан, буғдой нархининг арзонлашуви фермерни кўпроқ пахта хомашёси етиштириш ва таклиф қилишга ундаши мумкин.
  • Келгусидаги ўзгаришларга бўлган муносабат. Маҳсулот нархининг келгусида ўзгаришини кутиш сотувчилар хоҳишига ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Масалан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари келгусида бензин нархининг ошишини кутиб, бензин таклифини чеклаб туриши мумкин.
  • Сотувчилар сони. Бозорга маҳсулот олиб чиқувчи қанча сотувчилар кўп бўлса, бозор таклифи шунча кўп бўлади. Тармоққа янги фирмаларнинг оқиб кириши таклиф чизиғини ўнгга сурилишига олиб келади.
  • Q2
  • Q3
  • P
  • нарх
  • S
  • P1
  • Q товар миқдори
  • Q1
  • S1
  • S2
  • Таклифга товарнинг ўз нархидан ташқари бошқа омиллар таъсир кўрсатганда, таклиф эгри чизиғи ўнгга ёки чапга сурилади. Бундай ўзгаришларни таклиф ўзгариши деб атаймиз. Масалан, ресурслар нархининг пасайиши товарнинг нархи ўзгармаган ҳолатда ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради ва кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришга имкон яратади. бунда таклиф чизиғи параллел ўнгга сурилади ёки аксинча бўлади.
  • Таклиф функцияси ва омиллари боғлиқлиги
  • Таклиф оқим сифатида
  • Вақт оралиғини аниқлаш
  • Таклифни шаклланиш шароитларини аниқлаш
  • Таклифга таъсир этувчи омиллар
  • Товарнинг нархи, (Р)
  • Бир омилли таклиф функцияси Qs=f (Р)
  • Кўп омилли таклиф функцияси Qd = f ( Рr, Tax, D, S, Tech., N, W )
  • Таклиф миқдори ва омиллари боғлиқлари
  • Тўғри таклиф функцияси
  • Тескари таклиф функцияси
  • Нархнинг ўзгариши натижасида
  • таклиф ҳажми ўзгариши
  • Qs=а+b*Р
  • Таклиф ҳажми ўзгариши натижасида нархнинг ўзгариши
  • Рd=а/b+(1/b)*Q
  • Чизиқли таклиф функцияси
  • Ресурслар нархи, (Рr)
  • Солиқ-лар, (Tax)
  • Дотация ва субсидиялар, (D, S)
  • Техноло-гиялар, (Тech.)
  • Сотувчи-лар сони (N)
  • Кутиш-лар (W)

Эътиборларингиз учун раҳмат!


Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling