3-Мавзу. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ ТАҲЛИЛИ АСОСЛАРИ РЕЖА: - 1. Талаб ва унга таъсир қилувчи омиллар таҳлили.
- 2. Талаб функцияси.
- 3. Таклиф ва унга таъсир қилувчи омиллар таҳлили.
- 4. Таклиф функцияси.
- Талаб ва таклифни иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилиш бир қатор муаммоларни ҳал қилишда универсал восита бўлиб хизмат қилади. Бундай муаммоларга қуйидагиларни кириши мумкин:
- Жаҳондаги иқтисодий шароитлар ўзгаришининг маҳсулот ишлаб чиқаришга ва унинг самарадорлигига таъсири;
- Нархларни тартибга солиш бўйича давлат томонидан кўриладиган чора-тадбирларни баҳолаш;
- Иқтисодий рағбатлантириш ва минимал иш ҳақи даражасини белгилаш;
- Солиқлар, дотациялар, субсидиялар, импортга қўйиладиган пошлиналарнинг товар ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларга таъсири ва ҳоказо.
- Талаб ва таклиф таҳлили асослари
- Талаб – бу маълум вақт оралиғида, турли нархлар даражасида истеъмолчиларнинг маълум миқдордаги товарлар ва хизматларни харид қилишга бўлган хоҳиши ва имкониятларини акс эттирувчи иқтисодий категориядир.
- «Истеъмолчилар хоҳиши» шуни англатадики, харидорлар бозорда талаб қилинган миқдордаги товарлар ҳақиқатдан ҳам мавжуд бўлганда уларга ҳақ тўлашга имкониятлари етади ва тайёрдирлар.
- Талаб ҳажми ва ҳақиқатда харид қилинган товарлар ҳажми ўртасида фарқ мавжудлигини эътиборга олиш лозим. Талаб ҳажми фақат харидорларнинг бозордаги ҳатти-ҳаракатини ифодалайди, ҳақиқатда харид қилинадиган товарлар ҳажми эса – харидорлар ва сотувчилар томонидан биргаликда аниқланади.
- Нархлар талабнинг шаклланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Кузатишларнинг кўрсатишича, бошқа омиллар ўзгармаганда, нархлар ошганда талаб ҳажми камаяди ва аксинча нархлар пасайганда талаб ҳажми ошади. Бу ҳолат қуйидаги учта сабаб билан изоҳланади:
- Биринчидан: нарх қанча паст бўлса, товарни харид қилишга мойил бўлган харидорлар сони шунча кўп бўлади;
- Иккинчидан: нархларнинг арзонлашуви истеъмолчиларнинг харид қобилиятини кенгайтиради;
- Учинчидан: бозорнинг тўйиниши қўшимча харид қилинадиган маҳсулотларнинг нафлилик даражасини пасайтиради, шу сабабли истеъмолчилар қўшимча маҳсулотларни фақатгина уларнинг нархлари пасайсагина харид қилишга мойилдир.
-
-
- Талабни қуйидаги кўринишларда тасвирлаш мумкин:
- Битта дафтар нархи (Р), сўмда
| | | | - Ўқувчининг дафтарга бўлган талаби, (дона)
| | | | - Масалан, ўқувчи дафтарига бўлган талаб ва дафтар нархи ўртасидаги боғлиқликни қуйидаги жадвалда акс эттириш мумкин.
- Талабни жадвал кўринишида акс эттириш:
- Талаб орқали бозор механизмини ўрганишда унинг графигини таҳлил қилиш муҳимдир. Ордината ўқи бўйича бир бирлик маҳсулотнинг нархини ва абцисса ўқи бўйича берилган вақт оралиғида талаб қилинган маҳсулот миқдорини белгилаймиз.
- Талаб чизиғи (Demand) белгиланган нархларда истеъмолчиларнингқанча миқдорда маҳсулот сотиб олиши мумкинлигини билдиради.
- Талаб чизиғи пастга қараб ётиқ бўлиб, манфий ишора олади. Талаб чизиғининг пастга ётиқлиги, истеъмолчиларнинг нархлар қанча паст бўлса, шунча кўп маҳсулот сотиб олишга хоҳиши борлигини англатади.
- Арзон нархлар истеъмолчиларга нафақат кўпроқ миқдордаги товарлар сотиб олишига балки, олдин шу товарни сотиб олишга имконияти етмаган истеъмолчилар учун уни сотиб олишга имкон ҳам яратади.
- Талаб чизиғи шуни кўрсатадики, товарнинг нархи билан унга бўлган талаб миқдори ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд. Нарх кўтарилса, товарга бўлган талаб миқдори камаяди ёки аксинча нарх пасайса, унга бўлган талаб миқдори ошади.
- Товарнинг нархи билан унга бўлган талаб миқдори ўртасида тескари боғлиқликни талаб қонуни деб атаймиз. Демак, харидорларни кўпроқ товар харид қилишга рағбатлантириш учун талаб қонунига амал қилиб товарнинг нархини пасайтириш лозим бўлади.
-
- Талабга товарнинг ўз нархидан ташқари бир нечта бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Жумладан:
- ТАЛАБГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР :
- 1. Истеъмолчиларнинг даромадлари.
- 2. Ўринбосар ва тўлдирувчи товарлар нархлари.
- 3. Истеъмолчиларнинг диди.
- 4. Бозордаги истеъмолчилар сони.
- 5. Келгусидаги ўзгаришларга бўлган муносабат.
Do'stlaringiz bilan baham: |