3-мавзу: таълимда компетентли ёндашув


Download 256.61 Kb.
bet5/13
Sana15.06.2023
Hajmi256.61 Kb.
#1483041
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
3-МАВЗУ. ТАЪЛИМДА КОМПЕТЕНТЛИ ЁНДАШУВ

Меланхолик - нозиктаъб, кузатувчан одам. У одамлар хулқатворида улар яширишга ҳаракат қилувчи жиҳатларни пайқашга қодир. Меланхолик ходимлар орасида раҳбар янги ғоя ёки дастур муҳокама қилинаётганда улардан мадад кутиги мумкин. Меланхоликни ҳеч қачон моддий неъматларгина қизиқтирмайди, унга бошлиқлар билан яхши муносабатда бўлиш ҳам муҳим. Сангвнниклар ва меланхоликларнинг куч-ғайратини бирлаштирмаган маъқул, чунки уларнинг биринчиси меланхоликларнинг сусткашлигидан шикоят қилади, иккинчисида ўз кучига ишончсизлик пайдо бўлади.
Шахсни ривожлантириш фаолият жараёнида амалга оширилади. Бу ривожланиш мазкур шахс учун аҳамиятга молик бўлган мотивлар тизими билан бошқарилади.
Юқорида санаб ўтилган темперамент типлари туғма бўлиб, уларни ўзгартириб бўлмайди. Табиатда соф темперамент типини учратиш қииин ва одатда, қар қаидаи ирон емперамент типига қўшимча равишда турли типларга хос белгиларни кузатиш мутикин. Бундай холат инсоннинг ўз устида ишлаши, ўзи учун ўта муҳим кўринган хислатни мустақил тарзда ривожлантириши учун имконият яратади.
Шахс темпераменти типологиясини билиш мехдат жараёнини оқилона тарзда ташкил этиш, мавжуд вазифаларни ходимлар имконияти ва хусусиятига биноан тақсимлаш, жамоадаги соғлом муҳитни сакдаш имконини яратади (3-расм). Темпераментни касб танлашга таъсири Инсон характери - бу унинг атроф муҳитга ва ўз ўзига бўлган муносабатлари мажмуасидир.

3-расм. Темпераментни касб танлашга таъсири
Характер қуйидаги объектларга бўлган муносабатларда ифодаланади:
• меҳнатга муносабат шахснинг меҳнаткашлиги, бирон бир топшириқни охиригача етказиши ёки ташлаб кетиши, якка тартибда ёки жамоавий меҳнат турини танлаши ва шу каби сифатлари орқали намоён бўлади.
• одамларга муносабат самимийлик, мулоқотга мойил ёки яккаҳол, ўзгалар манфаати ҳақида қайғуриш ёки ўз манфаатини ҳар нарсадан устун қўйиш ва х.
• нарсаларга бўлган муносабатда буюмларни тартибли сакдаш ёки бетартиблик, нарсаларни асраш ёки аямаслик, нарсаларнинг қаердалигини хотирада сакдаш ва б.
• Ўз ўзига муносабат ғурур, обру сакдай олиш, ўзига талабчанлик, ўзини назорат этишнинг кучлилиги ва ҳ.к.
Темпераментдан фаркди равишда инсон характери ҳаёт давомида ва тарбия таъсирида шаклланади. Темперамент инсон фаолиятининг миқцорий ифодаси бўлса, характер унинг сифат кўрсаткичидир. Одам бирон бир фаолиятни тез ёки секин бажариши мумкин бу унинг айни темпераментга мансублиги белгиси, лекин ушбу фаолиятни бажаришга қанчалик виждонан муносабатда бўлиш бу характер ифодасидир. Инсоннинг ташкилот миқесида меҳнатга муносабати бўйича ҳам таснифлаш ўринлидир. Одатда бундай ёндошувда куйидаги тоифа ходимларни фарқлай олишимиз мумкин: профессионал ва ижрочилар.
1. Профессионал, яъни ўз касбининг моҳир устаси бажарадиган меҳнати мазмунига эътибор беради, қийин вазифаларни яхши кўради, янги ва касбга оид маълумотларни олишга интилади, мустақил тарзда ҳаракат қилишни маъкул кўради, ўзгаларни бошқаришни ҳам бўйсунишни ҳам хоҳламайди. Унинг учун асосий мотивация вазифани танлашдаги эркинлик, мустақиллик ва назоратнинг йўқлигидир.
2. Ижрочи жамоада шижоат билан фаол ишлайди. Ишга ўз вақтида келиб, вақтида кетишни яхши кўради Иш жойида маъсулиятни ва вазифани аниқ тақсимлаш тарафдори, ўзи нима бажариши кераклигини аниқ билишни хохдайди, маъсулият ва етакчшшкдан ўзини олиб қочади. Бундай тоифага мансуб ходимлар учун асосий мотивация раҳбарият томонидан уларнинг хулқи ва фаолияти натижасини ижобий баҳолаш, жамоа олдида рағбатлантириш, ташкилот вакиллигини ифодаловчи вазифаларга жалб этиш.
Ташкилот миқёсида ходимларни классификациялашга оид яна бир ёндошув машхур психолог К.Юнг томонидан яратилган психотиплар ҳақидаги таълимот бўлиб, бунга мувофиқ инсон характерининг айрим хислатлари туғма асосга эга. Масалан, улардан бири инсон ўзига куч кувват олишга қаерга йўналганлиги билан боғлиқ ҳолатдир. Кимдир шу қувватни ташқи муҳитдан олса, кимдир ўз ички дунёсига мурожаат этади. Ташқи муҳитга йўналган инсонлар экстраверт деб аталади, эътибори ўз ички дунёсига қаратилган шахсга эса интроверт ибораси қўлланади. Экстраверт ўзгалар билан мулоқотда бўлишга эҳтиёжи катта ва бу орқали ўзига ғайрат олади, танҳо қилиш уни қувватсизликка олиб келади, аввал гапириб, кейин эса ўйлайди, фаол ва мулоқотга киришувчан, атроф муҳитдаги кўп нарсаларни билишга интилади. Интроверт якка, танҳо қолганда ўзини яхши ҳис этади, фикрларини бошқалар билан ўртоқлашмайди, кучли муҳокама жараёни уларни тез толиқтиради, гапиришдан кўра тинглашни яхши кўради, суҳбатдан сўнг фикрлари ва ҳиссиётларини жамлаб ва тартиблаб олиш учун танҳо қолишни маъқул кўради. Шахс индивидуал-руҳий ва ижтимоий-руҳий сифатини билиш раҳбарнинг кадрлар муаммосини ҳал этишида, ходимлар касбий мувофиқлигини белгилашида кўл келади.

Download 256.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling