3-мавзу. ҲУкм (2 соат). Режа
Download 215.5 Kb.
|
мантик-3-мавзу
ҲУКМЛАРНИНГ МОДАЛЛИГИГА кўра турлари. Юқорида кўриб ўтганимиздек, ҳукмлар текширилаётган объект ҳақида билимларни тасдиқ ёки инкор тарзида ифодаловчи фикр шакли ҳисобланади. Лекин объект ҳақидаги билимлар тасдиқ ва инкор этиши билан биргаликда яна қўшимча ахборот усуллари- модаллик /лотинча modus ўлчов, усуя/ орқали ифодаланади. Бундай
вазифаларини бажариш учун республика давлат тилини етарли даражада билиш шарт". (Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақидаги қонундан). Аксиологик (грекча-аксiо-баҳо) модалликда баҳовий /ахлоқий, эстетик, сиёсий/ билимлар ҳақидаги хукм ифодаланади. Шунинг учун бундай модал хукмдарда қадриятлар мавке-мақомини олган қарашлар, ғоялар акс этади. Масалан: "Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман" (Ислом Каримов). Ҳукмлар орасилаги муносабатларни аниқлаш мантиқий усул бўлиб, унинг воситасида фикрнинг муҳокама тарзида ифодаланиши ва шунга мувофик, чин ёки хатолиги белгиланади. Ҳукмлар орасилаги муносабатларни белгилашда уларнинг мантиқий аҳамияти асос қилиб олинади. Гарчи содда ва мураккаб хукмлар учун ўзига хос муносабатлар мавжуд бўлса-да, лекин содда ҳукмлар орасидаги мантиқий муносабатлар белгиловчи жиҳат ҳисобланади. Шунинг учун дастлаб содда ҳукмлар орасидаги муносабатларни кўриб чиқамиз. Ҳар қандай содда ҳукмлар ўзларининг мазмуни ва ҳажмига кўра таққосланиладиган ва таққосланилмайдиган бўлади, чунки уларнинг таркибидаги субъект ва предикатлар буюм, ҳодисаларнинг ўхшаш, умумий белгиларни ифодалашлиги ёки ифодаланмаслиги мумкин. Агар ҳукмларнинг субъекти ёки предикати турлича мазмун ва ҳажмга эга бўлса, унда улар таққосланилмайдиган муносабатда бўлади. Масалан: "Зарядланган заррачаларнинг тартибли ҳаракати-бу электр токидир". "Учбурчакнинг ички бурчакларининг йиғиндиси 180" га тенгдир? Шунинг учун бундай ҳукмларнинг орасидаги муносабатни аниқлаб бўлмайди. Бир хил субъект ва предикатларга эга бўлиб, фақат сифатига кўра фарқланадиган ҳукмлар таққосланилади. Масалан: 'Ҳамма мустақил сўз туркумлари келишикда турланади" - "Баъзи мустақил сўз туркумлари келишикда турланмайди". Таққосланиладиган ҳукмлар икки хил бўлади: сиғишадиган ва сиғишмайдиган. Ўз навбатида сиғашадиган ҳукмлар уч хил муносабатда бўлади: тўлиқ мос келиш /эквивалентлик/, қисман мослик, бўйсуниш муносабатларида. Сиғишмайдиган ҳукмлар эса қарама-қаршилик ва зидлик муносабатларида бўлади. Содда ҳукмлар орасида қайд этилган ушбу турдаги муносабатлар "мантиқий квадрат" деб аталадиган жадвалда ифодаланади. Квадратнинг бурчаклари тўртта содда ҳукмни /А, Е, 1,0/ томон ва диоганаллари улар орасидаги муносабат турларини ифодалайди. Сиғишадиган муносабат квадратда узлуксиз чизиқ сиғишмайдиганлари эса узлукли чизиқларда кўрсатилади. Тўлиқ мослик муносабатида икки ёки ундан ортиқ ҳукмлар турли хил субъект, предикат ва боғламаларга эга бўлса-да, бир маънони ифодалайди. Масалан: "Хар қандай жамият ўз мафкураси асосида ривожланади", "Ҳеч бир жамият ўз мафкурасисиз ривожланмайди". А қарама-қарши Е бўйсуниш бўйсуниш J Қисман мослик О Download 215.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling