3-мавзу. ҲУкм (2 соат). Режа


Download 215.5 Kb.
bet5/5
Sana24.03.2023
Hajmi215.5 Kb.
#1291861
1   2   3   4   5
Bog'liq
мантик-3-мавзу

Бўйсуниш муносабати А,Е,-J,0 хукмлари ўртасида бўлиб, бўуйсундурувчи ҳукмлар -А, Е чинлиги бўйсунувчи J, О хукмларнинг чинлигини белгилайди. Аксинча бўлмайди. Масалан: "Кислоталар металлар билан ўзаро таъсирланишдадир" /А/ деган хукмнинг чинлигидан, шубҳасиз, "Сульфат кислота металлар билан ўзаро таъсирланишдадир", деган ҳукмнинг /J/ чинлиги бевосита келиб чиқди. Аммо "Баъзи ўсимликлар ҳашоратлар билан озиқланади", деган хукмнинг чинлигидан "Барча ўсимликлар ҳашоратлар билан озиқланади", деган /А/ҳукмнинг чинлиги келиб чиқмайди.
Қисман мослнк муносабати J-0 ҳукмлари орасида мавжуд бўлиб, улар бир вақтда бирданига чин бўлиши мумкин, лекин хато бўлиши мумкин эмас. Масалан: "Кимёвий моддалар сувда яхши эрийди», "Баъзи кимёвий моддалар сувда ҳам эрийди", "Баъзи кимёвий моддалар сувда эримайди". Ушбу уччала хукм чин бўлса-да бир вақтда хато бўлиши мумкин эмас.
Сиғишмайдиган муносабатлар, Қарама-қаршилик муносабати А-Е ҳукмлари орасида мавжуд бўлиб, бундай муносабатдаги икки ҳукм бир вақтда чин бўлиши мумкин эмас. Бири чин, иккинчиси албатта хато бўлади. Лекин улар бир вақтда хато бўлиши мумкин. Қарама-қарши хукмларнинг бирининг чинлиги иккинчисининг хатолигини белгилайди. Схемаси: А-Е, Е-А. Масалан: "Ҳамма тирик организмлар кислород билан яшайди. Ҳеч бир тирик организм кислород билан яшамайди" ҳукмларининг ҳар иккаласи бир вақтда чин эмас, биричиси чин, иккинчиси хатодир. Бундай муносабатдаги хукмларнинг инкори /Е/ тасдиғининг (А) чинлигини белгилайди. Масалан: "Ҳеч бир кириш сўз гапда вергул билан ажратилмайди", деган хато хукмдан "Ҳамма кириш сўзлар гапда вергул билан ажратилади". деган хукмнинг чинлиги келиб чиқади.
Икки қарама-қарши хукм бир вақтда хато бўлиши мумкин. Масалан: '"Ҳамма гувоҳлар судда тўғри кўрсатма берадилар': - "Ҳеч бир гувоҳ судда тўғри кўрсатма бермайди.Бу икки хукм бир вақтда чин бўлиш мумкин эмас, лекин хато булиши мумкин. Агар А чин булса, Е хатодир. Агар Е чин булса. А хатодир. Агар J чин бўлса, унда А ноаниқдир. Агар О чин бўлса. унда Е ноаниқдир. Агар А хато бўлса, унда Е ноаниқдир. Агар Е хато бўлса, унда А ноаниқдир. Агар J хато бўлса, унда А хатодир. Агар О хато бўлса, А чиндир. Зидлик муносабатида бўлган хукмларнинг чин, хатолиги қуйидагича белгиланади: уларнинг бирининг чинлигидан иккинчисининг хатолиги ва аксинча иккинчисининг хатолигилигидан биринчисининг чинлиги қатъий равишда келиб чиқади. Масалан: "ҳамма товарлар ўз истеъмол қиймати ва таннархига эга (А)" ҳукмининг чинлигидан "Баъзи товарлар ўз истеъмол киймати ва таннархига эга эмас", деган (О) ҳукмининг хатолиги келиб чиқади.
Мураккаб ҳукмлар орасидаги муносабатларни белгилашда улар таркибидаги содда хукмларнинг ўзаро мантиқий боғланиши ҳисобга олинади. Агар икки мураккаб хукм таркибида ўхшаш содда хукмлар бўлса, унда бундай хукмлар таққосланиладиган ҳисобланади.
Бундай хукмлар ҳам содда ҳукмлар каби сиғишидиган ва сиғишмайдиган бўлади.



Download 215.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling