3-мавзу. ҚУрилиш ташкилотларида материаллар ҳисобининг


Download 110.65 Kb.
bet4/7
Sana04.11.2023
Hajmi110.65 Kb.
#1745833
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-mavzu. Qurilish tashkilotlarida materiallar hisobi

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10


































      1. Асосий материаллар ҳақиқий сарфини ишлаб чиқариш меъёрлари бўйича аниқланган сарфлар билан таққосланиши




Мате- риал, конструк
-ция ва буюм номи

Ўлчов бир- лиги

Йил бошидан бошлаб

ой

Чиқим

Меъёр- дан чет- ланиш (+,-)

Тан- нархга кири- тилсин

Чиқим

Меъёр- дан чет- ланиш (+,-)

Тан- нархга кири- тилсин

Меъёр бўйича

Ҳақи- қатда

Меъёр бўйича

Ҳақи- қатда

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10


































Прораб (мастер) Текширдим: ИЧБ инженери Бош инженер

Бухгалтер



Ҳисоботнинг 1-бўлими икки қисмдан (чап ва ўнг қисмдан) иборат. Унинг чап қисмида (1- 6-устунлар) бажариладиган қурилиш ишларининг турлари, ўлчов бирлиги, ҳажми, бир бирлик ишга кетадиган материалларнинг меъёрий сарфи, материалларга бўлган жами меъёрий талаб ва йил бошига ҳақиқатда бажарилган ишларнинг ҳажми кўрсатилади. Ҳисоботнинг ўнг қисмида (7-10- устунлар) ҳисобот ойлари бўйича ҳақиқатда бажарилган ишларнинг ҳажми ва материалларнинг меъёр бўйича сарфи кўрсатилади. Ушбу ҳисоботнинг биринчи қисми, одатда, йил бошига қурилиш ишлари бошланиши олдидан тўлдирилади, иккинчи қисми эса қурилиш ишлари бажарилаётган даврда ойма-ой тўлдириб борилади.



М-29 шаклли ҳисоботнинг 1-бўлимини тузиш ва тўлдириб бориш бевосита қурилиш ташкилотининг ишлаб чиқариш бўлимининг функцияси ҳисобланади. Бу бўлимда ҳисоботнинг дубликати қурилиш ишлари бошлангандан то уни якунлангунгача сақланади. Қурилиш ишлари олдидан тайёрланган ҳисоботнинг икки нусхаси қурилиш ишлари бўйича масъул ва моддий жавобгар шахсларга (прораб, мастер)ларга берилади.
Ҳисоботнинг 2-бўлими қурилиш майдончаларидаги моддий жавобгар шахслар (прораб, мастер) томонидан тўлдирилади. Бу бўлимда қурилиш ишларини бажаришга ҳақиқатда кетган материаллар сарфи, ушбу сарфларни белгиланган меъёрдаги сарфлардан четланишлари (тежалганлиги ёки кўп сарфланганлиги) тўғрисидаги маълумотлар ойма-ой кўрсатилади. Материаллар ҳақиқий сарфларининг меъёрий сарфлардан кам қисми ҳисоботда минус ишораси билан, кўп қисми эса плюс ишораси билан ёзилиши керак. Меъёрдан четланишлар бўлмаганда, ҳисоботнинг мос равишдаги сатрларига тире белгиси қўйилади. Материаллар сарфида белгиланган меъёрларга нисбатан йўл қўйилган четланишлар бўйича моддий жавобгар шахслар (прораб, мастер) батафсил тушунтириш хати ёзишлари, унда четланишларни қандай сабабларга кўра юз берганлигини асослаб беришлари лозим. Ушбу тушунтириш хати ҳисоботга илова қилинади.
Моддий жавобгар шахслар (прораб, мастер) томонидан тузилган ва имзоланган М-29 шаклли ҳисобот барча гувоҳлик берувчи бошланғич ҳужжатлар билан бирга дастлаб қурилиш ташкилотининг ишлаб чиқариш бўлимида, сўнгра бухгалтерияда текширишдан ўтади. Ишлаб чиқариш бўлимининг масъул ходими (инженер) ҳақиқатда сарфланган материаллар миқдорини бўлимда қолган дубликатдаги меъёрларга мослигини, шунингдек меъёрдан четланишларнинг асослигини текширади. Бухгалтерияда ҳақиқатда сарфланган материалларнинг миқдори гувоҳлик берувчи бошланғич ҳужжатларда тўғри кўрсатилганлиги, шунингдек материаллар сарфининг М-
19 ҳисобот чиқимидаги маълумотларга мос келишлиги текширилади. Кўрсатилган маълумотлар тўлиқ асосга эга бўлмаган ҳолларда масъул инженер ва бухгалтер томонидан ҳисоботга тузатишлар киритилади. Ҳисобот бу ходимлар томонидан тўлиқ тузатилгандан сўнг имзоланади.
Материаллар белгиланган меъёрларга нисбатан кам сарфланган ҳолларда қурилиш ишлари таннархига ҳақиқатда сарфланган миқдорда қўшилиши лозим. Материалларнинг белгиланган меъёрлардан ортиқ сарфланиши ҳолларида қўшимча сарфлар қурилиш ишлари таннархига фақат қурилиш ташкилоти раҳбарининг рухсати билан киритилади. Чунончи, раҳбар материаллар сарфининг қурилиш таннархига олиб бориладиган миқдорини ҳисоботнинг «Таннархга киритилсин» номли устунчаларида (мос равишда 6,10- ва бошқа устунчаларда) белгилайди ва шундан сўнг ҳисоботни ўз имзоси билан тасдиқлайди.
М-29 ҳисоботининг юқорида келтирилган қисқача шарҳидан кўриниб турибдики, у қурилиш ташкилотлари бошқарувида муҳим аҳамият касб этади. Чунончи, бу ҳисобот қурилиш ташкилоти раҳбарияти ва ишлаб чиқариш бўлими томонидан қурилишга сарфланиши керак бўлган аниқ
материаллар меъёрий миқдорининг мавжудлиги устидан узликсиз назоратни олиб борилишига, ҳақиқатда сарфланган материаллар миқдорини белгиланган меъёрдан четланиш сабаблари ва айбдорларини топишга ҳамда тегишли қарорларни қабул қилишга имкон беради. Бухгалтерияда М-29 шаклли ҳисобот сарфланган материаллар қийматини бажарилган қурилиш ишларининг ҳақиқий таннархига киритишга, материаллар сарфи ҳисобини юритишга асос бўлади.

    1. Қурилиш ташкилотларида материалларнинг синтетик ва

аналитик ҳисоби

Қурилиш ташкилотларида материалларнинг синтетик ҳисоби 21-сон БҲМСга мувофиқ 1000 «Материаллар ҳисоби счётлари» тизимида очиладиган қуйидаги счётларда юритилиши лозим:


1010 «Хом-ашё ва материаллар»;
1020 «Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар» 1030 «Ёқилғи»;
1040 «Эҳтиёт қисмлар»;
1050 «Қурилиш материаллари»;
1060 «Идиш ва идишбоп материаллар»;
1070 «Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар»; 1080 «Инвентар ва хўжалик жиҳозлари»;
1090 «Бошқа материаллар»
Ушбу актив счётларнинг дебетида материал бойликларнинг ҳисобот давр бошидаги қолдиғи ва ҳисобот даврида турли манбалардан кирим қилиниши ва бошқа сабаблар эвазига кўпайиши, кредитида эса уларнинг қурилиш ишларига сарфланиши ва бошқа турли чиқимлари (сотилиши, бепул берилиши ва шу кабилар) эвазига камайиши акс эттирилади.
Материал бойликларнинг кирими ва чиқими юқорида номлари зикр этилган счётларда ҳисоб баҳосида акс эттирилади. Ҳисоб баҳоси бўлиб уларнинг сотиб олиш қиймати (ҳақиқий таннархи), режа таннархи, ўртача баҳо ва бошқалар ҳисобланади. Материаллар бўйича танлаб олинган ҳисоб баҳосининг аниқ тури қурилиш ташкилоти ҳисоб сиёсатида белгиланади.
Қурилиш ташкилотлари материаллар киримини иккита усулда олиб боришлари мумкин: (1) бевосита усул; (2) билвосита усул.
Материаллар ҳисобининг бевосита усулида уларнинг барча манбалардан кирим қилиниши материаллар ҳисоби счётларининг (1010-1090 счётлар) дебетида тўғридан-тўғри акс эттирилади. Ушбу усулда материалларнинг турли манбалардан келиб тушиши ва улар киримини 1010- 1090 счётларда акс эттириш тартиби 3.3-жадвалда келтирилган.

Download 110.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling