3-мавзу. ҚУрилиш ташкилотларида материаллар ҳисобининг


-жадвал Материаллар киримини счётларда акс эттириш (


Download 110.65 Kb.
bet5/7
Sana04.11.2023
Hajmi110.65 Kb.
#1745833
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-mavzu. Qurilish tashkilotlarida materiallar hisobi

3.3-жадвал Материаллар киримини счётларда акс эттириш
(бевосита усул)




Операциянинг мазмуни

Сумма

Дебет счет

Кредит счет

Асос бўлувчи ҳужжат

1

Таьминотчилардан сотиб олинганда:
-материаллар қийматига (ҚҚСсиз)
- ҚҚС суммасига (агар корхона ҚҚС тўловчи бўлса)

5000000

1010-

6010

Шартнома,







1090




счёт-фактура




1000000

4410

6010




2

Ички тизим корхоналаридан олинганда:
-материаллар қийматига (ҚҚСсиз)
- ҚҚС суммасига (агар корхона ҚҚС тўловчи бўлса)*

5000000

1010-

6110-

Шартнома,







1090

6120

счёт-фактура




1000000

4410

6110-













6120




3

Бепул келиб тушганда

600000

1010-

8530

Шартнома,










1090




счёт-фактура

4

Таъсисчилардан келиб тушганда

500000

1010-

4610

Шартнома,










1090




счёт-фактура

5

Сотиб олишга доир қўшимча харажатларга

50000

1010-

6990

Шартнома,







1090




Счёт-фактура,













Кирим













далолатномаси

6

Ўз ишлаб чиқариш цехларидан

2550000

1010-

2310

Кирим




кирим қилинганда




1090




далолатномаси

7

Асосий воситаларни тугатишдан
олинган материалларга

60000

1090

9210

Тугатиш
далолатномаси

8

Материалларнинг ички алмашувига

2000000

1010-

1010-

Наклодной










1090

1090




Материаллар ҳисобининг билвосита усулида уларнинг таъминотчи ташкилотлардан харид қилиниши, ўз цехларидан кирим қилиниши тўғрисидаги маълумотлар дастлаб 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» счётининг дебетида тўпланади. Бунда материалларнинг келиб тушиш манбаларини ифодаловчи счётлар (6010, 6990, 2310 ва бошқалар) кредитланади. Материаллар бойликларнинг омборларга кирим қилиниши 1510 счётнинг кредитида ва 1010-1090 счётларнинг дебетида акс эттирилади. Бу усулда материалларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймати ва харид қиймати ўртасидаги фарқ суммаси ҳисобот даврида алоҳида 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» счётида ҳисобга олинади. Ҳисобот даври охирида материаллар қийматидаги фарқ суммалари қуйидагича ҳисобдан чиқарилади:



  1. келиб тушган матерал бойликларнинг харид баҳосидаги қиймати

(таннархи) ҳисоб баҳосидан паст бўлганда:
Дебет 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»
Кредит 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар»
* Агар қурилиш ташкилоти ихчамлаштирилган ягона солиқ тўловчиси ҳисобланса, у ҳолда таъминотчиларга тўланган ҚҚС ҳам материаллар қийматига киритилади ва унга алоҳида ушбу мазмундаги бухгалтерия ёзуви қилинмайди.

  1. келиб тушган матерал бойликларнинг харид баҳосидаги қиймати

(таннархи) ҳисоб баҳосидан юқори бўлганда:
Дебет 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар»
Кредит 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»
1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» счётида тўпланган материалларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймати ва харид қиймати ўртасидаги фарқ суммаси харажатларни акс эттирувчи счётларнинг (2010, 2310, 2510,
9410, 9420, 9430) дебетига сарфланган материалларнинг ҳисоб баҳосига мутаносиб тарзда қўшимча ёзув ёки қизил ёзув (сторно) асосида ҳисобдан чиқарилади.
Материалларнинг қурилиш ишларига сарфланиши, шунингдек уларнинг сотилиши, бепул берилиши, бошқа корхоналарга таъсис бадали сифатида киритилиши, иш ҳақи ва моддий ёрдам сифатида берилиши, шуниндек турли бошқа чиқимлари гувоҳлик берувчи ҳужжатлар асосида ҳисобда қуйидагича акс эттирилади (3.4-жадвал).
3.4-жадвал Қурилиш ташкилотларида материалларнинг ишлатилиши ва
бошқа чиқимларини счётларда акс эттириш





Операциянинг мазмуни

Сумма

Дебет счет

Кредит счет

Асос бўлувчи ҳужжат

1

Материалларнинг ишлаб чиқаришга

3000000

2010,

1010-

М-29 шаклли




сарфланиши




2310,

1090

ҳисобот,










2510




материал
















ҳисоботи

2

Материалларнинг сотилиши:
















-сотиш қийматига (ҚҚСсиз)

500000

4010,

9220

Шартнома,




- ҚҚС суммасига (агар корхона ҚҚС

100000

4010

6410

счёт-фактура




тўловчи бўлса)










ҳисоб-




- материалларнинг ҳисоб баҳосида

400000

9210

1010-

китоблар,




моддий жавобгар шахс бўйнидан







1090

материал




соқит қилинишига










ҳисоботи




-сотишдан олинган фойдага

100000

9220

9320







-сотишдан кўрилган зарарга

-

9430

9220




3

Материалларнинг бепул берилиши:
-бериш қийматига (ҚҚСсиз)
-ҚҚС суммасига (агар корхона ҚҚС тўловчи бўлса)
-материалларнинг ҳисоб баҳосида моддий жавобгар шахс бўйнидан соқит қилинишига
-сотишдан кўрилган зарарга

500000

100000

500000

600000


4010

4010

9220

9430


9220

6410

1010-
1090


4010

Шартнома, счёт-фактура, ҳисоб- китоблар, материал ҳисоботи

4

Таъсис бадали сифатида берилиши:
-киритиш қийматига (ҚҚСсиз)

-ҚҚС суммасига (агар корхона ҚҚС тўловчи бўлса)


















500000

0610-

9220










0690




Шартнома,




100000

0610-

6410

счёт-фактура,







0690




ҳисоб-







-материалларнинг ҳисоб баҳосида моддий жавобгар шахс бўйнидан соқит қилинишига

500000


9220


1010-
1090



китоблар, материал ҳисоботи

5

Материалларнинг иш ҳақи ва моддий ёрдам сифатида берилиши:
-бериш қийматига (ҚҚСсиз)
-ҚҚС суммасига (агар корхона ҚҚС тўловчи бўлса)
-материалларнинг ҳисоб баҳосида

500000

100000


6710

6710


9220

6410


Ариза, счёт-фактура,
ҳисоб- китоблар,




моддий жавобгар шахс бўйнидан соқит қилинишига

500000

9220

1010-
1090

материал ҳисоботи

Қурилиш ташкилотларида материалларнинг аналитик ҳисоби моддий жавобгар шахслар бўйича ҳисоб баҳосида 10-с қайдномасида юритилади. Бу қайднома 3 та бўлимдан иборат. Унинг 1-бўлими сотиб олинган материалларнинг ҳақиқий таннархи ҳамда уларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймати ўртасидаги четланиш суммасининг ҳисоби учун мўлжалланган. Ушбу четланишни ҳисоб-китоб қилиш ва улар ҳисобини 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» счётида юритиш учун 10-с қайдномасига материалларнинг кирими тўғрисидаги маълумотлар 6-с журнал-ордер ва бошқа журнал-ордерлар ёзувлари асосида кўрсатилади. Материаллар ва улар қийматидаги фарқларнинг бош қолдиғига доир маълумотлар қайдноманинг 2- ва 3-бўлимларидан олинади. Шундан сўнг, материаллар ва улар қийматидаги фарқларнинг бош қолдиқлари ва кирими тўғрисидаги маълумотлар асосида (мос равишда уларнинг ҳақиқий таннархи ҳамда ҳисоб баҳосидаги қийматлари бўйича) харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқ суммаси ва фоизи аниқланади.


Материалларнинг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқнинг ўртача фоизи (Ўф) қуйидагича топилади:

Фо + Фд


Ўф = х 100 %
Мо + Мд
Бу ерда:
Фо ва Фд – материалларнинг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқнинг мос равишда ой бошига қолдиғи ва кирим қилинган қисмига тўғри келувчи суммаси ( ёки 1610 «Материаллар қиймати ўртасидаги фарқ» счётининг мос равишдаги бош қолдиғи ва дебет обороти суммалари);
Мо ва Мд – материалларнинг ҳисоб баҳосидаги ой бошига бўлган бош қолдиғи ва киримининг қиймати ( ёки 1000 «Материаллар» счётининг ҳисоб баҳоси бўйича мос равишдаги бош қолдиғи ва дебет оборот суммалари).
Материаллар сарфига тўғри келадиган уларнинг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқ суммаси (Фс) қуйидагича топилади:
Фс = Мс * Ўф / 100 %
Бу ерда: Мс материаллар чиқимининг ҳисоб баҳосидаги қиймати

Мисол: 1050 «Қурилиш материаллари» счётининг ҳисоб баҳосида қиймати ой бошига 10000000 сўм, 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» счётининг дебет қолдиғи 250000 сўм. Ҳисобот ойида кирим қилинган материалларнинг қиймати (ҚҚСсиз): (а) ҳисоб баҳосида 15000000 сўм; (б) ҳақиқий таннархи (харид қиймати) бўйича 16000000 сўм. Ҳисобот ойида қурилишга сарфланган материалларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймати 20000000 сўм.


Ущбу мисолда келтирилган маълумотлар бўйича:

  1. материалларнинг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқнинг ўртача фоизи 5 фоизга тенг бўлади:

Ўф = (250000 + 1000000) / (10000000 + 15000000)* 100% = 5 %;


  1. қурилишга сарфланган материалларга тўғри келадиган уларнинг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқ суммаси 1000000 сўмга тенг бўлади:

Фс = 20000000 * 5 % / 100 % = 1000000 сўм.


  1. с қайдноманинг 2-ва -3 бўлимларида ҳар бир моддий жавобгар шахс бўйича материалларнинг бошланғич ва охирги қолдиғи, шунингдек уларнинг кирим ва чиқими ҳисоб баҳоларида акс эттирилади. Чунончи, бу бўлимларда материалларнинг чиқими уларнинг ҳисобдан чиқарилиш йўналишларини ифодаловчи синтетик счётлар ҳамда аналитик счётларнинг аниқ моддалари бўйича кўрсатилади. Қайдноманинг материаллар чиқимини ифода этувчи йиғма маълумотлари корреспонденцияланадиган синтетик ҳамда аналитик счётлар бўйича 10-с журнал-ордерга ўтказилади. Бу журнал-ордерда қурилиш ишларига сарфланган материалларнинг қиймати материаллар ҳаракати ва сарфи тўғрисидаги ҳисоботларда (М-19 ва М-29 шаклли ҳисоботлар) кўрсатилган харажат объектлари бўйича тақсимлаб чиқилади.

Қурилиш ташкилотларида таъминотчилар билан сотиб олинган материаллар бўйича ҳисоб-китобларнинг синтетик ва аналитик ҳисоби 6-с журнал-ордерда юритилади. Ушбу журнал-ордерга ёзувлар хронологик тарзда таъминотчилардан олинган материалларга гувоҳлик берувчи счёт- фактуралар асосида амалга оширилади.
Қурилиш ташкилотлари қурилиш ишларини буюртмачиларнинг ўзлари тақдим этган материаллар ҳамда ўрнатишга мўлжалланган ускуналар асосида ҳам бажаришлари мумкин. Агар ушбу бойликларни буюртмачи томонидан берилиши қурилиш ишлари шартномаларида кўзда тутилган бўлса, у ҳолда улар қурилиш ташкилотларида балансдан ташқари 003 «Қайта ишловга қабул қилинган материаллар» ва 005 «»Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар» счётларида ҳисобга олинади. Бу счётларга ёзувлар фақат бир томонлама қилинади. Чунончи, материаллар ва ускуналарнинг буюртмачилардан олиниши ушбу счётларнинг дебетида, сарфланиши эса кредитида акс эттирилади.
Қурилиш ташкилотларида буюртмачилардан қурилиш ишларида фойдаланиш учун олган материаллар ва ускуналар бўйича материал ҳисоботи алоҳида юритилади. Бу материаллар ва ускуналар фақат буюртмачиларга тегишли қурилиш ишларига сарфланади. Олинган материаллар ва ускуналарнинг сарфи М-29 шаклли ҳисобот ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Буюртмачилардан олинган материаллар ва ускуналарнинг қиймати қурилиш ишларининг умумий смета қийматига киритилади, яъни улар пудратчи ва буюртмачи ўртасида тузиладиган «Қурилиш ишларини топшириш-қабул қилиш далолатномаси»да (КС 2-шакл) ҳамда «Бажарилган ишлар қиймати ва харажатлар тўғрисида маълумотнома»да (КС-3 шакл) буюртмачилар томонидан тақдим этилган материаллар ва ускуналар қиймати алоҳида қаторларда кўрсатилади, бироқ улар ўзаро-ҳисоб китобларда тўлов суммасига киритилмайди.


5.Қурилиш ташкилотларида материаллар инвентаризацияси хусусиятлари ва уни натижаларининг
ҳисоби

Қурилиш ташкилотларида материалларни инвентаризация қилиш, унинг натижаларини аниқлаш, ҳужжатли расмийлаштириш ва ҳисобга олиш республикамизда қабул қилинган БҲМС 19 «Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтқазиш»да келтирилган тартиб-қоидаларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.


Ушбу стандартга асосан қурилиш ташкилотларида товар-моддий бойликларнинг режали инвентаризацияси ҳар йили камида бир марта ўтқазилади. Моддий бойликларни ўғирлаш ва талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланганда, фавқулотдаги ҳодисалар юз берганда, шунингдек бошқа кутилмаган воқеалар содир бўлганда режадан ташқари инвентаризациялар ўтқазилиши мумкин.
Товар-моддий бойликлар инвентаризацияси қурилиш раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланадиган доимий ва ишчи инвентаризация комиссиялари томонидан ўтқазилади.
Инвентаризацияда моддий бойликларнинг мавжуд ҳолати уларни санаш, тортиш, ўлчаш ва шу каби бошқа усуллар ёрдамида аниқланади. Санаш, тортиш, ўлчаш учун моддий бойликлар дастлаб бунга имкон бериш ҳолатига келтирилади. Чунончи:

  • тахталар энининг ўлчов бирлигига (20мм, 30 мм, 40мм, 50 мм) қараб тахлаб чиқилади;

  • боларлар уларнинг узунлиги ва диаметрига қараб гуруҳланади;

  • михлар уларнинг узунлигига қараб гуруҳларга ажратилади;

  • шифер ва тунукалар уларнинг эни ҳамда бўйининг размерига қараб ажратилади;

  • ғиштлар квадрат ҳолатига келтирилган ҳолда тахланади;

  • ҳавзада сақланаётган цемент ҳавза юзасини аниқлаш учун бир текисга келтирилади;

  • трубалар ва арматуралар диаметрига қараб сараланади;

  • қум ва шағал уларни кубометр ҳолда ўлчаш ҳолатига келтирилади;

  • қурилиш майдончаларида ишлатилаётган ҳар хил вақтинчалик нотитул мосламалар (қолиплар, конструкциялар, йўлкалар, деворлар, ювиниш ва санитария хоналари) уларнинг ўлчамлари, баҳоланган қийматига қараб гуруҳларга ажратилади;

  • буюртмачига тегишли бўлган материаллар ва ўрнатишга мўлжалланган ускуналар алоҳида жойларга тахланади.

Худди шу тарзда бошқа материаллар ҳам уларнинг реал миқдорини аниқлашга имкон берувчи ҳолатга келтирилади.
Инвентаризация комиссияси аъзоси материал бойликларнинг аниқланган реал миқдорини инвентаризация варақларига (Инв-3 шакл) ёзиб боради. Инвентаризация варақларининг ҳар бир бети комиссия аъзолари томонидан имзоланади. Инвентаризация якунлангач, бухгалтерияда инвентаризация варақалари маълумотлари ва материаллар ҳисоби карточкалари ёки китоблари маълумотлари таққосланиб, инвентаризация натижалари аниқланади. Бундай таққослаш натижалари «Таққослаш қайдномаси» (Инв- 19 шакл) билан расмийлаштирилади. Ушбу қайдномага бухгалтер ва моддий жавобгар шахс имзо қўяди, у раҳбар томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган таққослаш қайдномаси маълумотлари инвентаризация натижаларини ҳисобга олишга асос бўлиб ҳисобланади.
Бир хил номдаги, лекин қиймати бўйича ўзаро фарқ қиладиган материаллар, конструкциялар, мослама ва буюмлар бўйича раҳбарнинг рухсати билан камомадларни ортиқчалар билан қопланишига рухсат этилади. Бунда ҳисобда материалларнинг фақат қийматлари бўйича фарқ камомад ёки ортиқча сифатида акс эттирилади.
Инвентаризацияда материаллар бўйича аниқланган ортиқчалар қурилиш ташкилотининг фойдасига олиб борилади ва улар ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 1000 «Материаллар ҳисоби счётлари» (мос счётлар)
Кредит 9390 «Бошқа операцион даромадлар».
Материаллар бўйича аниқланган камомадлар ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:


  1. Download 110.65 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling