3. шахс мотивацион тузилмасининг диагностикаси


Download 153 Kb.
bet7/7
Sana18.12.2022
Hajmi153 Kb.
#1031990
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3. ДИАГНОСТИКА МОТИВАЦИ МИЛМАН

Аралаш стеник – фрустрацион хулқ-атворнинг стениклиги (Фст Фаст дан юқори) ва ҳиссий афзалликларнинг астениклиги (Эаст Эст дан юқори) билан тавсифланади. Ҳиссий соҳа ичида муайян ҳар хил йўналганликни ифодалайди. Ёшлар учун кўпроқ хос. «Импульсив» мотивацион профиль тавсифлари билан боғланган.
Аралаш астеник – стеник ҳиссийлик (Эст Эаст дан юқори) ва бир вақтнинг ўзида астеник фрустрацион хулқ-атвор (Фаст Фст дан юқори) билан тавсифланади. Кам учрайди. бешинчи синф ўқувчиларига хос: улар ҳиссий стеник, аммо ҳали қийин вазиятларда ўзини бошваришни билишмайди.
Натижаларни изоҳлашда одатда иккита профил тузилади: умумий ҳаётий мотивация учун ва ишдаги мотивация учун.

Мисол. «Идеал» профиль «Ж» П дан ОДгача аниқ пасайиш тенденциясига эга, яъни умумий ҳаётий соҳада қўллаб турувчи мотивлар ривожлантирувчи мотивлардан юқори бўлади. Ўқувчининг ўзи ўзини ОД – ижтимоий фойдалилик бўйича жуда юқори баҳолаган бўлса-да, бу кўрсаткични ишлов беришда 9 баллдан 5 баллгача тузатишга тўғри келди, чунки тузатиш шкаласи бўйича у фақат битта ишончсиз жавоб берди. «П» - ҳаёт таъминотини қўллаб туриш бўйича шкаланинг кучли тўйинмаганлиги эътиборни тортади. Яққол ифодаланган прагматик ҳаётий мақсадни акс эттирувчи «идеал» кўрсаткич юқори бўлганда “реал” кўрсаткич жуда паст бўлади, у шуни англатадики, ўқувчининг ўзи бу борада ҳеч қандай ҳаракат қилмайди. “К” кўрсаткичи – шинамликка интилиш юқори – бунда «идеал» қиймат «реал» қийматга мос келади, бу уйғун тўйинганликни англатади.
Ўқиш соҳасини тавсифловчи профил («Р») аниқ силлиқлашган, соддалаштирилган тусга эга, бунда тузатиш шкаласи натижаларига кўра ДР кўрсаткич 7дан 4га тузатилган, ОД кўрсаткичи эса 6 дан 3га тузатилган. «СР» кўрсаткичидаги чўққи эътиборни ўзига тортади, бу мактаб ўқувчиси ўзининг ҳақиқий мақтабдаги мақомига кўра ўзига юқори баҳо беришини англатади. Умумий ҳаётий профиль (“Ж”) ва ўқув профиль (“Р”) ўртасидаги фарқнинг жиддийлиги маълум даражадаги дисгармониядан, шахснинг умумий мотивацион соҳасининг нотекислигидан далолат беради. Тегишли профилларни бирлаштирганда умумлаштирилган профиль П.К.С умумий ҳаётий қисмига ва Д, ДР, ОД ишга оид қисмига ўхшаб кетади. Буни шундай изоҳлаш мумкинки, умумий ҳаётий соҳа қўллаб турувчи, истеъмол мотивларини шакллантиришда етакчи роль ўйнайди, иш соҳаси эса профилнинг ривожлантирувчи қисмини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди, аммо бу қисм ёрқин тусга эга эмас.
Ҳиссий профилда астениклик кўрсаткичлари ҳар иккала шкала – Э ва Ф бўйича стениклик кўрсаткичларидан юқори, бу ўқувчининг фрустрацион беқарорлик тенденциясига эга ҳиссий пассив беқарорлигидан далолат беради.


Download 153 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling