3. Сканерлар. Плоттерлар. Дигитайзерлар
Download 179 Kb.
|
3 Компьютер графикасининг аппарат таъминоти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лазерли плоттерлар
Термографик плоттерлар
Термографик плоттерлар (уларни кўпинча тасвирни бевоси-та чиқариш лазерлари деб аташади — Direct Imaging Plotter) иссиклик таъсири остида кораювчи махсус термореактив қоғоз-ни ишлатади. Раем фақат монохромли ва унга "тарок" кўриниш-да бажарилган махсус миниатюрли киздиргичлар билан туши-рилади. Ўтказиш қобилияти (800 dpi гача) ва чизиш тезлиги (50 мм/с гача) жуда юқоридир; термоқоғоз жуда қиммат эмас, ап-паратларнинг узи эса оддий ва доимий хизмат кўрсатишни та-лаб этмайди. Шунинг учун термографик плоттерлар кенг тарқалган, хусусан, катта ҳажмдаги чизма ишлари бажариладиган лойиҳа ташкилотларида кенг тарқалган. Термографик плотгерларга мисоллар: CalComp DrawingMaster 600, CalComp DrawingMaster 800, ОСЕ G9050-S. Термореактив кўчиргич қоғозни ишлатувчи термографик плоттерлар ҳам чиқарилмокда, бунда турли рангдаги кучиргич қоғоз-ларда тўрт марта уташларни бажариш йўли билан рангли босишни олиш мумкин, лекин улар кенг тарқалмади. Лазерли плоттерлар Лазерли плоттерлар (Laser Plotter) оралиқ ташувчи сифатида ярим ўтказгич қатлами билан қопланган айланадиган барабанни ишлатади. Лазер нури билан зарядланган ярим ўтказгич соҳалари қуруқ тонерни ўзига тортади, кейин уни барабан остидан ўтаётган қоғозга кўчиради. Бундан кейин тонер туширилган қоғоз қиздир-гич орқали ўтади, иссиқлик таъсири остида тонер қизиб яхлитла-нади ва қоғозда қотирилади (типик электрографик технология). Лазерли плотгерларнинг афзаллиги яққолдир: оддий қоғозни иш-латиши, тасвирнинг юқори сифати (ўтказиш қобилияти 800 dpi гача) ва тезкорлилиги (50 мм/с гача), шовқинсиз ишлаши ва тўлиқ автоматлаштирилганлиги. Лекин улар қимматдир. Рангли босма-нинг принципиал имкони бор, лекин бунда плоттер нархи қимматлашади. Яқинда потенциал рельефни барабанга тушириш учун лазер нурини эмас, балки нуқтали ярим ўтказгичли ёруғлик диодларидан қилинган (light emitted diod — LED) чизғични ишлатувчи лазерли плоттерлар пайдо бўлди, бу плоттерни янада оддий ва ишончли қилди (бу LED-плоттер деб аталадиган плоттерлар). Улар ҳам нис-батан қиммат, лекин мураккаб тизимларда етарлича жадал қўлланилмокда. Лазерли LED-плоттерларга мисоллар: CalComp Solus 4-AO, ОСЕ 9555,JDL4000E. Плоттерлар рулонли ва планшетли бўлади, уларнинг кўпчилиги яхши сиғимли ички созланган хотира (2 дан 64 Мбайтгача), дисп-лейга эта, бир нечта (2—7 та) қийматлар форматини танлаш имкони-ни беради, бошқа бир қатор сервис имкониятларига эга. Плоттерлардаги ички созланган хотира унинг функционал кўрсаткичларини (тезкорлилиги, ишлаш қулайлилиги, автономлигини) яхшилаш учун ишлатилади; бу буферли хотирага график маълумот юкланади, бу маълумот тасвирни яратиш жараёнида плоттер процессори томони-дан қайта ишланади. Пероли плоттерлар учун бу хотира фақат унинг автоном ишлашини таъминлайди, растрли плоттерлар учун эса у яна тезкорлик, ўтказиш қобилияти ва тасвир форматини таъминлаш учун мухимдир. Download 179 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling