3. Сканерлар. Плоттерлар. Дигитайзерлар


Download 179 Kb.
bet13/16
Sana01.03.2023
Hajmi179 Kb.
#1241294
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
3 Компьютер графикасининг аппарат таъминоти

5. Дигитайзерлар.
Дигитайзер (digitaizer) ёки бошқачасига графикли планшет — бу асосий вазифаси тасвирларни рақамлаб чиқиш қурилмасидир. У икки қисмдан: асосдан (планшетдан) ва асос юзи бўйича силжийдиган кўрсатиш қурилмасидан (перо ёки курсордан) иборат. Курсор кноп-касини босилганда унинг планшет юзасидаги ҳолати қайд қилинади ва координаталари компьютерга берилади.
296
Дигитайзер фойдаланувчи яратаётган расмни компьютерга киритиш учун ишлатилиши мумин: фойдаланувчи перокурсорни план­шет бўйича олиб юради, лекин тасвир қоғозда пайдо бўлмасдан, балки
график файлда қайд қилинади.
Дигитайзернинг ишлаш тамойили курсорнинг жойлашган жойини планшетга жойлаштирилган, кушни симлар орасида етарлича катта қадамли (3 дан 6 мм гача) ингичка симлар тури ёрдамида қайд қилишга асосланган. Қайд қилиш механизми маълумотларни укиш қадами турнинг қадамидан кичикрок бўлишини таъминлайди (мил-лиметрда 100 та гача чизиқ). укиш қадами дигитайзернинг ўтказиш (ажратиш) қобилияти дейилади.
Дигитайзернинг компьютер билан маълумот алмашиш тезлиги операторга борлик, лекин одатда қурилманинг секундига 100—200 та нуқта даражали техник имкониятлари билан чегараланади.
Дигитайзерлар электростатик. ва электромагнит бўлади.
Электростатик дигитайзерларда курсор остидаги турнинг элек­тростатик потенциалини локал ўзгариши қайд қилинади, элек-тромагнитларда эса курсор тур қабул киладиган электромагнит сигнални нурлатади. Электромагнит дигитайзер ташқи манбалар, масалан мониторлар яратаётган халақитларга сезгирдир.
Дигитайзерни танлашда биринчи навбатда кўрсатиш қурилмасининг қулайлиги ва ишончлилигига ишонч хосил қилиш керак. Керакли ўлчамдаги ишчи майдонини танлаш керак — у 6х8 дюймдан 44х62 дюймтача оралиқда бўлади. Курсор координаталарини узатиш-нинг керакли аниқлигини баҳолаш ва уни дигитайзернинг ўтказиш қобилияти билан таққослаш керак. Ва нихоят, ҳамма керакли дастурли таъминот ва хусусан, драйверларнинг борлигига ишонч хосил қилиш лозим.

Download 179 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling