3-сонли баённомаси тошкент ш
Download 15,15 Kb.
|
3-Баённома. 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- БАЁННОМАСИ Тошкент ш. 22.09.2021 Қатнашдилар
- Кун тартиби
- Икккинчи масала
- Учинчи масала
- Мажлис қарори
- Кафедра мудири: Б.Каримов Котиба: Х. Рахмонова
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбек филологияси факультети “Адабиёт назарияси ва замонавий адабий жараён” кафедраси мажлисининг 3-сонли БАЁННОМАСИ Тошкент ш. 22.09.2021 Қатнашдилар: кафедра мудири, ф.ф.д. проф. Б. Каримов, ф.ф.н., проф. А. Улуғов, ф.ф.б.ф.д. доц. Д.Холдоров, ф.ф.н., доц. О.Усмонов, ф.ф.н., доц О.Тўлабоев, ф.ф.д., доц. У.Расулова, PhD Р.Тўлабоева, PhD З.Сувонов, PhD Х.Раҳмонова Кун тартиби: 1. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўқув ишлар режаси, илмий ишлар режаси, маънавий-маърифий ишлар режасини муҳокама этиш 2. Ҳар бир профессор-ўқитувчининг фанлар кесимида масофавий таълим материалларини режалаштириш, тайёрлаш, платформага жойлаштириш 3. Турли масалалар Эшитилди: Биринчи масала юзасидан кафедра мудири ф.ф.д. проф. Б.Каримов сўзга чиқиб, қўйилган маслалар юзасидан кафедра масъулларига мурожаат қилди. Кафедранинг ўқув ишлар бўйича масъул ўқитувчиси Р.Тўлабоева устозлар томонидан ҳар бир фан доирасида ўқув ишлар режаси тузилганлиги, ўқув-услубий мажмуалар тайёрлаш режалаштирилганлиги ҳақида маълумот берди. Кафедранинг илмий ишлар бўйича масъул ўқитувчиси З.Сувонов сўзга чиқиб, кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан шахсий режалар тузилиб тасдиқланганлигини, унда ҳар бир ўқитувчининг мазкур ўқув йили давомида ОАК рўйхатидаги ҳамда хорижий журналларда чиқариши режалаштирган илмий мақолалари сони ёзилганлиги, монография, ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлаш режалари белгилаб қўйилганлигини таъкидлади. Маънавий-марифий ишлар бўйича кафедранинг масъул ўқитувчиси Х.Раҳмонова сўзга чиқиб, кафедранинг маънавий ишлар режаси тузилиб, тасдиқланганлигини, унда ҳар бир профессор-ўқитувчи, гуруҳ мураббийлари ҳамда талабалар университет ҳамда Республика миқёсида ўтказиладиган турли тадбирлар, адабий кечалар, танловларда фаол иштирок этиши режалаштирилганлигини баён қилди. Икккинчи масала юзасидан, Д.Холдоров сўзга чиқиб, анъанавий таълим билан биргаликда масофавий таълимга ҳам алоҳида эътибор бериш кераклигини айтиб ўтди. Ҳар бир профессор-ўқитувчи фанлар кесимида масофавий таълим материалларини тайёрлаши, платформага жойлаштириш кераклиги ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Учинчи масала юзасидан Олим Усмонов сўзга чиқиб, кафедрага бириктирилган талабалар билан кўпроқ ишлаш кераклигини, уларни Республика ҳамда халқаро миқёсдаги конференцияларга иштирокини таъминлаш кераклигини таъкидлаб ўтди. Мажлис қарори: 1. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўқув ишлар режаси, илмий ишлар режаси, маънавий-маърифий ишлар режасининг ижроси таъминлансин. 2. Ҳар бир профессор-ўқитувчининг фанлар кесимида масофавий таълим материалларини режалаштириш, тайёрлаш, платформага жойлаштириш ишлари назоратга олинсин. 3.Кафедрага бириктирилган талабаларнинг Республика ва халқаро конференцияларда иштироки таъминлансин. 4. Режада белгиланган вазифаларга барча кафедра аъзолари масъул эканлиги белгилаб қўйилсин. Кафедра мудири: Б.Каримов Котиба: Х. Рахмонова Download 15,15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling