3 тажриба иши Трансформатор мойининг электр мустаҳкамлигини аниқлаш


Download 40.07 Kb.
bet1/2
Sana15.02.2023
Hajmi40.07 Kb.
#1201778
  1   2
Bog'liq
3 тажриба

3 - тажриба иши

Трансформатор мойининг электр мустаҳкамлигини аниқлаш


Электр техникага оид конструкция ва ускуналарни ишлатишда суюқ диэлектриклар катта роль ўйнайди. Нефть маҳсулотларидан олинадиган трансформатор мойи электр техникада энг кўп ишлатиладиган суюқ диэлектриклардан ҳисобланиб, у қувватли трансформаторларда, асосан, электр изоляция ва совитгич вазифасини бажаради. Трансформаторга трансформатор мойи қуйилганда симларига қопланган изоляция қопламасидаги ҳаво бўшлиқлари мой билан тўлади. Буни натижасида трансформаторнинг электр изоляция мустаҳкамлиги ортиб, электр кучланиши таъсиридаги чулғамлардан ва пўлат ўзакдан ажралаётган иссиқлик ташқи муҳитга мой орқали яхши тарқалади.
Трансформатор мойи юқори кучланишли узгичларда электр ёй разрядини сўндириши билан бирга, ёй каналини кескин совитиш қобилиятига эга. Трансформатор мойидан реактор, реостат, контактор, кабел ва бошқа электр аппаратларда фойдаланилади.
Электр ускуналарда ишлатилаётган трансформатор мойига кучли электр майдони, иссиқлик, кислород ва оксидловчи моддалар таъсир этиш натижасида унинг эскириши кузатилади.
Одатда, трансформатор мойи таркибида доимий қўшимчалар сифатида газ, сув ва қаттиқ жисм зарралари бўлади. Бундай қўшимчалар суюқликнинг электр мустаҳкамлигига салбий таъсир этиб, электр мустаҳкамлик Ет қийматини кескин пасайтиради. Электр майдонида суюқликдаги бегона зарралар майдон чизиқлари бўйлаб электродлар орасида занжир кўринишидаги бўш жойларни ҳосил қилади. Агар суюқлик таркибида газ пуфакчалари бўлса, тешилиш ана шу пуфакчалардан бошланиб, суюқликда тугайди. Трансформатор мойининг таркибидаги оз миқдордаги сув унинг электр мустаҳкамлигини кескин пасайтиради. Мойдаги сув шар шаклига эга бўлади, кучли майдон таъсирида ушбу сув томчилари қутбланиш натижасида эллипс шаклига ўтади. Бунда электродлар орасида вужудга келган ўта ўтказувчан канал орқали тешилиш рўй беради.
Суюқ диэлектрикларни электр мустаҳкамлиги қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:
Ет =
Бунда, Uт - тешилиш кучланиши, кВ
h - электродлар орасидаги масофа, мм

Суюқ диэлектрик таркибидаги қўшимчалар унинг электр мустаҳкамлиги таъсир этади. Бир жинсли ва бир жинсли бўлмаган электр майдон таъсирида кузатилади.


Агарда диэлектрик таркибида қўшимчалар бўлмаса, бир жинсли майдон таъсирида электр мустаҳкамлик бир жинсли бўлмаган майдондагидан юқори бўлади.
Суюқ диэлектриклар таркибида қўшимча заррачалар бўлса, унинг электр мустаҳкамлиги бир жинсли майдон таъсирида кичик бўлиб, бундай майдонда эса бу қиймат ўзгармайди. Электр мустаҳкамлик қиймати кичик масофаларда яхши кўринади. Электр мустаҳкамлигини ясси-ясси ёки ярим шар шаклидаги электродлар ёрдамида аниқлаш суюқ диэлектрикларга тўғри баҳо беришни таъминлайди. Суюқлик таркибидаги қўшимчаларни аниқлаш имконини беради. Игна-игна ва игна-ясси ёки кичик диаметрдаги сфера шаклидаги электродлар бир жинсли бўлмаган куч чизиқларни ҳосил қилади. Бунинг натижасида олинган қийматлар юқори бўлади. Қуйидаги занжир ёрдамида бу тажрибани амалга оширамиз.

Download 40.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling