Навоий давлат кончилик ва технологиялари университети


Download 153.43 Kb.
bet1/5
Sana15.03.2023
Hajmi153.43 Kb.
#1268948
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Электромагнит ва иссиқлик сарф ўлчагичлари


НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

39СБ-21ТЖА ГУРУҲИ ТАЛАБАСИ


НАЗАРОВ ЎТКИР ТОШҚУЛОВИЧНИНГ

Электромагнит ва иссиқлик сарф ўлчагичлари


мавзусидан мустақил иши

Бажарди: Назаров Ў.Т.


Қабул қилди: Саттаров О.

Навои-2022
Режа:
1. Индукцион сарф ўлчгичлар.
2. Ультра товушли сарф ўлчагичлар.
3. Иссиқлик сарф ўлчагичлар.
4. Ионизацион сарф ўлчгичлар.
ҳисоблаш моделини обектнинг реал иш ҳолатига қай даражада мос келишини фақат тажриба йўли билан аниқлаш мумкин.
Электромагнит ва иссиқлик сарф ўлчагичлари.
И ндукцион сарф ўлчагичлар. Индукцион (электромагнит) сарф ўлчагичларнинг ишлаш принципи ташқи магнит майдон таъсирида электр токини ўтказувчи суюқлик оқимида ҳосил бўлган ЭЮК ни ўлчашга асосланган. Индукцион сарф ўлчагичнинг схемаси 3.1-расмда кўрсатилган.
Магнитнинг N ва S қутблари орасидан магнит майдони куч чизиқлари йўналишига перпендику­ляр равишда суюқлик қувури 1 ўтади. Қувурнинг магнит майдонидан ўтадиган қисми номагнит материал (фторопласт, эбонит ва бошқалар) дан тайёрланади. Қувур деворларида бир-бирига диаметрал қарама-қарши йўналган ўлчаш электродлари 2 ўрнатилган.


3.1-расм. Индукцион сарф ўлчагич схемаси.

Магнит майдони таъсирида суюқликдаги ионлар ҳаракатга келади ва ўз зарядларини ўлчаш электродларига бериб, уларда Е ЭЮК ҳосил қилади, у оқим тезлигига пропорционал. ЭЮК нинг қиймати, магнит майдони ўзгармас бўлганда, электромагнит индукциясининг асосий тенгламаси орқали аниқланади:


(3.1)
бу ерда В – магнит қутблари оралиғида ҳосил бўлган электр магнит ин­дукция, Тл; D –қувурнинг ички диаметри (электродлар орасидаги масофа). м; vўрт – оқимнинг ўртача тезлиги.
Тезликни Q ҳажмий сарф орқали ифодаласак,
(3.2)
Бу формуладан ўзгармас магнит майдонида ЭЮК нинг қиймати сарфга тўғри пропорционал эканлиги келиб чиқади. Ҳозир индукцион сарф ўлчагичлар электр ўтказиш қобилияти 10-3. . 10-5 см/м дан кам бўлмаган суюқликларда ишлатилади. Ўзгармас магнит майдонга эга бўлган инлукцион сарф ўлчагичларнинг асосий камчилиги – магнит электродларида қутбланиш ва гальваник ЭЮК нинг пайдо бўлишидадир. Бу камчиликлар ҳаракатдаги суюқликда магнит майдон томонидан индукцияланган ЭЮК ни тўғри ўлчашга йўл қўймайди ёки қийинлаштиради. Шунинг учун ўзгармас магнит майдонига эга бўлган сарф ўлчагичлар суюқ металлар, суюқликнинг пульсланувчи оқими сарфини ўлчашда ва қутбланиш ўз таъсирини кўрсатишга улгурмайдиган қисқа вақтли ўлчашларда ишлатилади. Ҳозир индукцион сарф ўлчагичларнинг кўпчилигида ўзгарувчан магнит майдонидан фойдаланилади. Агар маг­нит майдон τ вақтда f частота билан ўзгарса, ЭЮК қуйидаги тенглама орқали аниқланади:
(3.3)
бу ерда — индукцияниш амплитуда қиймати.
Ўзгарувчан магнит майдонида электрокимёвий жараёнлар ўзгармас майдонга қараганда камроқ таъсир кўрсатади. Ўзгарувчан магнит майдонли индукцион сарф ўлчагичнинг принципиал схемаси 3.2-расмда кўрсатилган. Чизмада қуйидаги белгилар қабул қилинган: СБЭЎ — ўзгарувчан магнит майдон­ли сарфнинг бирламчи электромагнит ўзгарткичи. Магнит майдон электромагнит 4 ёрдамида ҳосил бўлади: Ок — оралиқдаги ўлчаш кучайтиргичи 0...5 мА ўзгармас ток чиқиш сигналига эга бўлган ўзгарткич; Rн — ташқи қаршилик, масалан, иккиламчи асбоб, интегратор ва ҳоказо. R — қаршилик.
Қ увур 1 нинг номагнит қисми ичида электромагнит 4 ёрдамида тенг бўлинмали магнит майдон ҳосил бўлади. Суюкликда магнит майдони таъсирида ҳосил бўлган ЭЮК суюқлик сарфига тўғри пропорционал бўлиб, электродлар 2 ва 3 орқали оралиқдаги ўлчаш кучайтиргичига узатилади, бу ердан сарфга про­порционал кучланган сигнал чиқади. Кучланган сигнал сарф бирлигида даражаланган ўлчаш асбобига келади. Унификациялашган электр чиқиш сигналининг (0 ... 5 мА) мавжудлиги иккиламчи назорат асбобларини қўллашга имкон беради.



Download 153.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling