Навоий давлат кончилик ва технологиялари университети


Ионизацион сарф ўлчагичлар


Download 153.43 Kb.
bet4/5
Sana15.03.2023
Hajmi153.43 Kb.
#1268948
1   2   3   4   5
Bog'liq
Электромагнит ва иссиқлик сарф ўлчагичлари

Ионизацион сарф ўлчагичлар. Газлар сарфини ўлчаш учун ионизацион ўлчаш усулидан фойдаланиш мумкин. Бу усул қувурдан ўтаётган газларнинг радиоактив нурланиш манбалари ёрдамида даврий ионланишига асосланган. Газнинг ионлашган қисми маълум вақт ўтгач (бу вақт газ тезлигига боғлиқ) нурланиш қабул қилгичига боради ва бу ерда ток импульси ҳосил бўлади. Шундан сўнг импульс кучланади ва бир қатор ўзгартишлардан сўнг сарф бирлигига келтирилади. Шy билан бирга ҳаракатдаги оқимга вақти-вақти билан изотопли радиоактив нишонлар киритилади. Бу нишонлардан чиқадиган импульслар қа­бул қилувчи қурилма орқали тутилади ва қатор ўзгарткич элементлар ёрдамида ўлчаш асбобига узатилади.
3.5- расмда ионлашган молекулалар ҳосил қилиш йўли билан сарф ўлчайдиган асбоб схемаси келтирилган. Асбобнинг ишлаш принципи қуйидагича: радиоактив манба 2 нурлари қувур ёнида жойлашиб, модулятор 3 ёрдамида қувурдан ўтаётган газга таъсир қилади. Бунинг натижасида қувур ичида муҳитнинг ионлашган қисми вужудга келади (улар ион нишонлар 4 деб аталади) ва газ оқими билан бирга ҳаракат қилади Нишон ионлашган молекулалар қобиғидан иборат. Н урланиш пайтида модулятор ҳисоб қурилмаси 7 га вақтни ҳисоблаш учун импульс юборади. Ионлашган ни­шонлар оқим бўйлаб нурланиш манбаидан маълум масофада жойлашган қабул қилгич 5 орқали тутилади. Кабул қилгич қувур деворларига ўрнатилган ва улардан изоляция қилинган икки пластинкадан иборат. Пластинкаларга кучайтиргич 6 нинг биринчи каскади юқори омли қаршилик билан кетма- кет уланган таъминлаш манбаининг потенциаллар фарқи узатилади.


3.5-расм. Ионизацион сарф ўлчагич схемаси.

Ионлашган молекулалар қобиғи коллектор ёнидан ўтиши пайтида ҳисоб қурилмаси 7 га кучайтиргичдан импульс келади. Бу импульс модулятор ҳосил қилган импульсга нисбатан газ оқими тезлигига пропорционал вақтга кечикади. Асбоб шкаласи бевосита газ сарфи бирлигида даражаланади. Асбобларнинг энг катта хатоси ўлчаш чегарасининг ±1,5÷2% ини ҳосил қилади.


Ионизацион асбоблар ишда ғоят қулай ва ишончли, аммо уларни ишлатиш, қўзғатиш ва ремонт қилиш учун махсус хизматхона, хизмат кўрсатувчи ходимлар талаб қилинади, радиактив нурланишдан тегишли ҳимоя керак бўлади. Шунинг учун амалда сарфни ўлчаш учун нейтрал нурланиш, масалан, ультратовуш нурланиш маъқулроқ.


Download 153.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling