Битим инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш тўҒрисидаги
Download 23.16 Kb.
|
Greece
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-модда Таърифлар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ВА ГРЕЦИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА БИТИМ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ЎЗАРО ҲИМОЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ 1997 йил 1 апрель, Афина LexUZ шарҳи Мазкур Битим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 майдаги 225-сонли «Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган. (1998 йил 18 январдан кучга кирган) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Греция Республикаси Ҳукумати, бундан буён «Аҳдлашувчи Томонлар» деб юритилади, ҳар икки давлатнинг ўзаро манфаатлари учун узоқ муддат асосидаги иқтисодий ҳамкорликни жадал суръатларда ривожлантиришни истаб, бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестициялари учун қулай шароитлар яратишни мақсад қилиб, мазкур Битим асосида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш ушбу соҳадаги ташаббусларни қувватлашини инобатга олиб, қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар: 1-модда Таърифлар Ушбу Битим мақсадлари учун: 1. «Инвестициялар» атамаси бойликларнинг исталган кўринишини ва хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни англатади: а) мол-мулк ва кўчмас мулк ҳамда уларга бўлган сервитут, узуфрукт, ипотека, чегириб қолиш ёки гаров сингари ҳар қандай ҳуқуқлар; b) компанияларнинг пайлари, акциялари ва қарз мажбуриятлари ҳамда компаниядаги иштирокнинг ҳар қандай бошқа шакллари; с) пул талабномалари ёки инвестиция билан боғлиқ бўлган заёмлар каби иқтисодий қийматга эга бўлган контракт бўйича мажбуриятларни бажариш талабномалари; d) интеллектуал ва саноат мулкига бўлган ҳуқуқлар, патентлар, савдо маркалари, техник жараёнлар, «ноу-хау», «гуд-вил» ва шу сингари ҳар қандай бошқа ҳуқуқлар; e) қонун ёхуд контрактга мувофиқ ёки иқтисодий фаолликни қувватлаш учун қонунга мувофиқ берилган ҳар қандай лицензиялар ёхуд рухсатномаларнинг афзаллиги туфайли рухсат этилган ҳар қандай ҳуқуқлар. Инвестициялар амалга оширилган шаклда юз бериши мумкин бўлган ўзгариш уларнинг инвестиция сифатидаги квалификациясига таъсир кўрсатмайди. 2. «Даромадлар» атамаси, хусусан инвестициялар натижасида олинган суммаларни, аммо нафақат уларни, шу жумладан даромадлар, фоизлар, сармояларнинг ўсиши, дивидендлар, роялти ва мукофотларни ўз ичига олувчи суммаларни билдиради. 3. Аҳдлашувчи Томонларга нисбатан «қонунлар» ёки «қонунчилик» атамаси Аҳдлашувчи Томон давлатининг амалдаги «қонунлари» ёки «қонунчилиги»ни англатади. 4. «Инвестор» атамаси ҳар бир Аҳдлашувчи Томонга нисбатан қуйидагиларни билдиради: а) ўзининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, тегишли тарзда Ўзбекистон Республикаси ёки Греция Республикасининг фуқаролигига мансуб бўлган шахслар; b) шу Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига мувофиқ ташкил этилган юридик шахслар. 5. «Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудуди» атамаси бир томондан Ўзбекистон Республикаси, ва иккинчи томондан Греция Республикаси суверенитети остида бўлган ҳудудни, шу жумладан ҳудудий сувлар, шунингдек ана шу давлат халқаро ҳуқуққа мунофиқ ўзининг суверен ҳуқуқлари ёки юрисдикциясини амалга оширадиган континенталь шельфни англатади. Download 23.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling