Битим инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш тўҒрисидаги


Download 23.16 Kb.
bet3/6
Sana16.06.2023
Hajmi23.16 Kb.
#1502126
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Greece

4-модда
Экспроприация

1. Ҳеч қайси Аҳдлашувчи Томоннинг инвестицияларига нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида экспроприация қилиш, национализация қилиш ёки оқибат натижаси экспроприация қилиш ёки национализация қилишга ўхшаш (қуйида «экспроприация» деб юритилади) бошқа тадбирлар қўлланилмайди, давлат манфаатлари йўлида, айнан бир хил ва фойдали товон тўловлари билан, қонуний тарзда иодискриминацион асосда амалга ошириладиган чоралар бундан мустасно. Бундай компенсация инвестицияларга бу чораларнинг қўлланиши арафасида ёки бундай чоралар хусусида барчага овоза қилинган вақтда, аввал қандай ҳол юз беришига боғлиқ равишда, инвестицияларнинг белгиланган бозор нархига мувофиқ бўлади; компенсация тўловлари инвестициялар экспроприация қилинган кундан бошлаб, ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг одатдаги банк фоизлари бўйича тўловлар амалга оширилаётган санагача инвестициялар қийматининг фоизларини қамраб олиши ҳамда эркин равишда эркин муомаладаги валютага исталган жойга ўтказилиши лозим.
2. Мазкур модданинг 1-банди қоидалари, шунингдек Аҳдлашувчи Томоннинг амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўз ҳудудининг исталган қисмида ташкил топган компания активларини экспроприация қилган ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори шу ҳудудда сармояга эга бўлган ҳолларда татбиқ этилади.
5-модда
Зарарлар учун компенсация

1. Инвестицияларига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида содир бўлган уруш ёки бошқа қуролли тўқнашув, фавқулодда ҳолат, фуқаролик тартибсизликлари ёки шунга ўхшаш бошқа воқеалар оқибатида етказилган зарарларни қоплаш учун Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг инвесторларига бошқа Аҳдлашувчи Томон реституция, товон тўлови, компенсация ёки бошқа тўловлар борасида ана шу Аҳдлашувчи Томон, режимлардан қайси бири қулайроқ эканлигига боғлиқ равишда, ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларига ўз инвесторлари ёки исталган учинчи давлат инвесторлари учун яратганидан кам бўлмаган кулай режим яратади.
Бундай тўловлар кечиктирилмасдан амалга оширилади ва улар эркин тарзда эркин муомаладаги валютага ўтказиладиган бўлиши лозим.
2. Ушбу модданинг 1-бандига зиён келтирмаган ҳолда, шу бандда қайд этилган ҳар қандай вазиятда бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида зарар етказилган инвесторларига қуйидагилардан келиб чиқувчи ҳолларда, ҳар қандай вазиятда ҳам тезда, айнан бир хил ва самарали реституция ёки компенсация тўланади:
а) инвестицияларни ёки уларнинг бир қисмини қуролли кучлар ёки ҳокимият томонидан реквизиция қилиш; ёки
b) инвестицияларни ёки уларнинг бир қисмини қуролли кучлар ёки ҳокимият томонидан нобуд қилиш.

Download 23.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling