Битим инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш тўҒрисидаги


-модда Инвестор ва Аҳдлашувчи Томон ўртасидаги низоларни ҳал этиш


Download 23.16 Kb.
bet5/6
Sana16.06.2023
Hajmi23.16 Kb.
#1502126
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Greece

9-модда
Инвестор ва Аҳдлашувчи Томон ўртасидаги низоларни ҳал этиш

1. Аҳдлашувчи Томон инвестори ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ўртасида шу инвесторнинг инвестициялари борасида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу Битимга мувофиқ бўлган мажбуриятларига тааллуқли ҳар қандай низолар низолашувчи томонлар ўртасида имкон қадар дўстона тарзда ҳал этилади.
2. Агар бундай низолар, томонлардан бири уларни дўстона тарзда ҳал этиш хусусида таклиф киритган санадан бошлаб олти ой мобайнида ҳал этилмаса, инвестор, низони кўриб чиқиш учун ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига ёки Халқаро арбитражга топшириши мумкин.
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бундай низони Халқаро арбитражга топширишга рози бўлади.
3. Агар низо Халқаро арбитражга кўриб чиқиш учун топширилса, инвестор низони кўриб чиқиш учун:
а) 1965 йилнинг 18 мартида Вашингтонда имзолаш учун очилган «Давлатлар ва турли давлатларнинг фуқаролари ўртасидаги инвестицион низоларни ҳал этиш бўйича Конвенция»га мувофиқ таъсис этилган Инвестицион низоларни ҳал этувчи Халқаро марказга арбитраж ёки яраштириш учун; ёки
b) БМТ Халқаро Савдо ҳуқуқи бўйича Комиссиясининг Арбитраж қоидалари (ЮНСИТРАЛ)га мувофиқ таъсис этилган аd hоc Арбитраж Судига топшириши мумкин.
4. Арбитраж суди мазкур Битим қоидаларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг амалдаги қоида ва принципларига мувофиқ қарор қабул қилади. Арбитраж судининг қарори низолашувчи иккала Томон учун ҳам тугал ва мажбурий ҳисобланади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон шу каби ҳар қандай қарорни кечиктирмасдан бажаради ва бундай қарор унинг миллий қонунчилигига мувофиқ бажарилади.
5. Низода иштирок этувчи Аҳдлашувчи Томон, Арбитраж тартиботлари ёки қарорни бажариш мобайнида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторининг кўрилган зарарни тўлалигича ёки қисман қоплаш учун суғурта контракти бўйича компенсация тўловлари олишига эътироз билдирмайди.
10-модда
Бошқа қоидаларни қўллаш

Агар исталган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигидаги қоидалар ёки халқаро қонунчиликка мувофиқ ҳозирда мавжуд бўлган ёхуд кейинчалик Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ушбу Битимга қўшимча равишда таъсис этилган мажбуриятлар, бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари амалга оширган инвестицияларга мазкур Битимда кўзда тугилгандан кўра қулайроқ режим ҳуқуқини берувчи умумий ёки махсус қоидаларни ўз ичига олса, бундай қоидалар ўзининг янада қулайроқ бўлган ҳажмида, ушбу Битимга нисбатан устун ҳисобланади.

Download 23.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling