Битим инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш тўҒрисидаги


Download 23.16 Kb.
bet6/6
Sana16.06.2023
Hajmi23.16 Kb.
#1502126
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Greece

11-модда
Консультациялар

Аҳдлашувчи Томонларнинг вакиллари, зарурий ҳолларда, мазкур Битимни бажариш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масала юзасидан консультациялар ўтказадилар. Бундай консультациялар Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг таклифига биноан дипломатик каналлар орқали келишган жойда ва вақтида ўтказилади.
12-модда
Қўллаш

Ушбу Битим, шунингдек бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг мазкур Битим кучга кирган санагача амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширган инвестицияларига ҳам татбиқ этилади.
13-модда
Битимнинг кучга кириши, жорий муддати ва ҳаракатдан тўхтатилиши

1. Мазкур Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган қонунчилик тартиботлари тугалланганлиги тўғрисида Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирлари билан ёзма хабарномалар алмашган санадан сўнг ўттиз кун ўтгач қонуний кучга киради. Битим шу санадан бошлаб ўн беш (15) йил мобайнида амалда бўлади.
2. Агар исталган Аҳдлашувчи Томон белгиланган муддат тугашидан камида бир йил аввал ушбу Битимни ҳаракатдан тўхтатиш тўғрисида ёзма хабарнома тақдим этмаса, мазкур Битимнинг жорий муддати ўз-ўзидан кейинги ўн беш йиллик даврларга узайтирилади; ҳар бир Аҳдлашувчи Томон Битимнинг жорий муддати тугашидан камида бир йил аввал хабарнома воситасида уни бекор қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
3. Бундан аввалги моддалар мазкур Битим ҳаракатдан тўхтатилган кунга қадар амалга оширилган инвестицияларга нисбатан ушбу Битим ҳаракатдан тўхтатилган санадан бошлаб кейинги ўн беш йил мобайнида кучга эга ҳисобланади.
Афина шаҳрида 1997 йил 1 апрелда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, грек ва инглиз тилларида тузилган, барча матнлар тенг аутентикдир.
Келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда инглиз тилидаги матн устун кучга эга ҳисобланади.
(имзолар)
Download 23.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling