“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалари билан томонларнинг мажбурияти тўғрисида “Келишув-шартномалари” тузилган


Download 0.85 Mb.
bet1/7
Sana17.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1530231
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Хайдаров АхадИИТ-52




МУНДАРИЖА

Кириш.......................................................................................................................3



  1. “Azimjon Nuriddin Savdo Servis” масъулияти чекланган жамияти ҳакида умумий таьрифи.......................................................................................................5

  2. “Azimjon Nuriddin Savdo Servis” масъулияти чекланган жамиятининг техник иктисодий мохияти , ахборот таьминоти таркиби ва мазмуни…….13

  3. “Azimjon Nuriddin Savdo Servis” масъулияти чекланган жамиятда ҳужжат алмашинуви тизимининг таҳлили ва масалани ечиш учун зарурий дастурий техник мажмуаси...................................................................................................16

  4. “Azimjon Nuriddin Savdo Servis” масъулияти чекланган жамиятда ахборотларни қайта ишлаш мавжуд бўлган технологиясининг тавсифи ва таҳлили.................................................................................................... ..............22

  5. “Azimjon Nuriddin Savdo Servis” масъулияти чекланган жамиятда масалани ечишда қўлланиладиган замонавий рақамлии технологиялар . . . 27

Хулоса ва таклифлар.............................................................................................31
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати....................................................................33
Иловалар.................................................................................................................35

Кириш

Ахборот худди анъанавий ресурслар каби излаб топиш ва тарқатиш мумкин бўлган ресурсга айланди. Ушбу ресурснинг фойдаланадиган умумий ҳажми келгусида давлатларнинг стратегик имкониятини, шунингдек мудофаа қобилиятини ҳам белгилаб беради. Ахборот ресурсларини оқилона ташкил этиш ва фойдаланишда улар меҳнат, моддий ва энергетик ресурслар эквиваленти сифатида намоён бўлмоқда. Айни пайтда ахборот - бу бошқа барча ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни асраб авайлашга кўмаклашувчи ягона ресурс туридир.


Ахборотлаштириш нафақат миллий иқтисодиёт ривожланишининг иқтисодий кўрсаткичлари ўсишига, балки айни пайтда ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги иш жойларини ташкил этиш ва аҳолининг турмуш даражасини оширишга ҳам хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республиикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатномасида, жумладан, қуйидагиларни таъкидлади: «Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, ер майдонлари тўлиқ хусусий кластер ва кооперацияларга берилгани пахтачиликда ҳосилдорликни бир йилда ўртача 10 фоизга ошириш имконини яратди.
Мева-сабзавотчилик, ғаллачилик ва чорвачиликда ҳам 500 га яқин кластер ва кооперациялар фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг натижасида, пандемиянинг салбий таъсирига қарамасдан, 1 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилинди.
Бу йил 91 минг гектар ер майдони қайтадан фойдаланишга киритилди. 133 минг гектар ёки ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилди.
Тадбиркорликни кенг қўллаб-қувватлаш бўйича кўплаб имтиёз ва енгилликлар берилди. Тадбиркорлик субъектларига 100 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан қарийб 4 баробар кўп кредитлар ажратилди».1
Корхонанинг ички назорат ҳужжатларини бошқариш тизимини такомиллаштиришда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш банк ички ҳужжат айланиш фаолиятини энг долзарб масаласи ҳисобланади. Бундай шароитда ахборот алмашинуви тезлиги юксалади, ахборотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш бўйича илғор ахборот технологияларини қўллаш кенгаяди.
Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида юқори натижаларга эришиши, жаҳон иқтисодий тизимида тўлақонли шериклик асосида ўринни эгаллай бориши, инсон фаолиятининг барча жабҳаларида ах­борот-комму-никация технологияларидан кенг фойдаланишнинг кўламлари қандай бўлишига боғлиқ бўлмоқда. Иқтисодиётда бозор муносабатларига ўтиш жамият ижтимоий-иктисодий ҳаётининг барча соҳаларига ахборотлаштириш соҳасида эришилган энг сўнгги ютуқларни тадбиқ этиш суръатларини ғоятда тезлаштириб юборди. “Ахборотлаштириш”, “компьютерлаштириш”, “электрон ҳукумат”, “электрон бошқарув”, “очиқ таълим” каби атамалар ҳаётимизга кенг кириб келди. Ахборот тизимлари ва технологиялари йилдан-йилга кишилик фаолиятининг турли соҳаларида янада кенг қўлланилиб борилмоқда. Уларни лойиҳалаштириш, яратиш, ишга тушириш ва кенг қўллашдан мақсад – жамият ва инсон бутун ҳаёт фаолиятини ахборотлаштириш борасидаги муаммоларини ҳал этишдир.

  1. Azimjon Nuriddin Savdo Servis” масъулияти чекланган жамияти ҳақида умумий таьрифи

Олтиариқ тумани “AZIMJON NURIDDIN SAVDO SЕRVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳуқуқий вориси хисобланади. Ўз фаолиятини қонунларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ости ҳуқуқий ҳужжатларига, жамият Низомига ҳамда Таъсис шартномасига асосланган холда амалга оширилади. Жамиятнинг тщлиқ номи: “AZIMJON NURIDDIN SAVDO SЕRVIS” масъулияти чекланган жамияти. Жамиятнинг манзилгоҳи: Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Полосон Шфй Тошхирмон кўчаси 326 уй.


Корхона жисмоний шахс томонидан ташкил қилинган бўлиб, мазкур корхонанинг таъсисчиси ҳисобланади: фуқаро Маматов Азимжон Хайдарович. Корхона давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб чекланмаган муддат давомида фаолият кўрсатади.
Корхона фаолиятидаги вазифалари:

  • Мева маҳсулотларини етиштириш ҳамда уларни музлатиш, сифатли ҳолда истеъмолчига етказиб бериш ҳисобланади;

  • талаб-эҳтиёжни чуқур ўрганиш асосида, янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум билан ички истеъмол бозорини узлуксиз тўлдириб бориш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида уларни қиш-баҳор даврига ғамлаб қўйиш учун фермер ва деҳқон хўжаликларидан, агрофирмалардан шундай маҳсулотларни харид қилиш шартномаларини тузиш;

  • қиш-баҳор даврига ғамлаб қўйиладиган янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумнинг яхши сақланишини ташкиллаштириш, уларни сақлаш вақтида нобудгарчиликларни камайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, маҳсулотни харид қилиш ва етказиб беришда замонавий логистика тизимини кенг жорий қилиш;

  • республика шаҳарларида янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум сотиш бўйича ихтисослаштирилган ярмарка савдоларини доимий асосда ўтказиб туриш;

  • тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг кўламда жалб этиш ва уюшма таркибига кирган корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини ташкил қилиш, мева-сабзавот маҳсулотлари сақланадиган махсус омборхоналар ва совутиш камералари қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялашни таъминлаш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш;

  • олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшовчи аҳолини ижтимоий аҳамиятли озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

  • корхона таркибига кирган корхоналар мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

  • давлат буюртмаси параметрларига мувофиқ ҳажмларда мева-сабзавот маҳсулотлари захиралари шакллантирилишини ташкил этиш ҳамда аҳолини ва бошқа истеъмолчиларни арзон нархлардаги янги мева-сабзавот маҳсулотлари билан йил давомида ва узлуксиз таъминлаш мақсадида уларни режали тарзда сотиш;

  • ихтисослаштирилган янги омборхоналар, картошка сақлаш жойлари ва совутиш камераларини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш, шунингдек, озиқ-овқат товарларини қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича замонавий, юқори технологияли, энергиядан самарали фойдаланадиган ускуналарни фаол жорий этиш йўли билан мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

  • ички истеъмол бозори конъюнктурасини мунтазам ўрганиш, объектив сабабларга кўра маҳаллий шароитларда етиштирилмайдиган ёки республикада етишмайдиган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат товарлари ва мева-сабзавот маҳсулотларини импорт бўйича ўз вақтида четдан келтиришни ташкил этиш юзасидан таклифларни келишиш учун тайёрлаш;

  • деҳқон озиқ-овқат бозорларида чакана савдо тармоқларини кенгайтириш, барча туман марказларида, аҳолидан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича пунктлар ташкил этиш ҳисобига уларга мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита етиштирувчилардан тўғридан-тўғри қабул қилишни йўлга қўйиш;

  • аҳолини, шу жумладан узоқдаги ва бориш кийин бўлган жойлардаги аҳолини, шунингдек, ижтимоий соҳа муассасаларини озиқ-овқат товарлари ва мева-сабзавот маҳсулотлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш;

  • республика ва халқаро аҳамиятга эга бўлган қабулларни ўтказишда умумий овқатланиш корхоналарига кўмаклашиш ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш;

  • мева-сабзавот маҳсулотлари учун мувофиқлик сертификатлари олишда, умумий эътироф этилган халқаро нормалар ва стандартлар талабларига жавоб берадиган сифат менежменти тизимларини жорий этишда экспорт қилувчи ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш;

  • янги ихтисослаштирилган омборхоналар, картошка сақлаш жойлари ва совутиш камераларини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилишни лойиҳалаштиришни ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни ташкил этиш.

Корхона таркибига кирувчи мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини, ўзаро манфаатларини мувофиқлаштиради.
Корхона муассислари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • корхона фаолиятида иштирок этиш, шу жумладан унинг фаолиятининг асосий йўналишларини белгилашда, шунингдек дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш;

  • корхонанинг бошқарув органларини шакллантиришда иштирок этиш, уларнинг вакиллари уюшманинг раҳбар органларини таркибига сайланиши мумкин;

  • корхона фаолияти ва унинг раҳбар органлари тўғрисида маълумот олиш;

  • корхона фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича корхонага таклифлар киритиш, корхонанинг исталган органига сўров ва аризалар билан мурожаат қилиш.

Корхонанинг ахборот ва интеллектуал ёрдамидан бепул фойдаланиш, ўз Устав фаолияти масалалари бўйича унинг мутахассисларидан маслаҳат ва тавсиялар олиш. Корхона муассислари қуйидагиларга мажбурдир:

  • устав ва таъсис шартномаси қоидаларига, корхона фаолияти принципларига риоя қилиш, унинг уставида қайд этилган мақсадлари ва вазифаларини амалга оширишда фаол қатнашиш;

  • корхонанинг муваффақиятли фаолиятига кўмаклашиш;

  • корхонанинг мансабдор шахсларига корхонанинг уставида қайд этилган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиш.

Корхона муассисларининг кириш ва аъзолик бадаллари корхона мол-мулкини шакллантиришнинг асосий манбаи ҳисобланади. Бадаллар пул маблағлари, моддий ва номоддий активлар, мулкий ва номулкий ҳуқуқлар шаклида бўлиши мумкин. Уюшмага берилган бадаллар унинг мулкига айланади.
Корхона муассислари ва аъзолари томонидан қўшиладиган бадалларини пулда баҳолаш корхона муассислари умумий йиғилишнинг корхонанинг барча муассислари ва аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади.
Корхона уставида қайд этилган мақсадлар ва вазифалар моддий-молиявий таъминланиши учун қуйидагиларга ҳақлидир:

  • ўзининг уставида қайд этилган мақсадлари ва вазифаларини, лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш учун хорижий инвесторларнинг моддий ва молиявий маблағларини жалб этиш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш, заҳира (барқарорлаштириш) жамғармаларини ташкил этиш;

  • банк ташкилотларида ҳисобварағи, шу жумладан валюта ҳисобварағини очиш;

  • банк кредитларидан фойдаланиш.

Корхона муассислари корхонанинг мол-мулки ҳисобланган, шу жумладан унга аъзолик бадаллари сифатида берилган мол-мулкка бирор-бир ҳуқуқлардан фойдаланмайдилар. Корхонанинг мол-мулки ва у томонидан олинган даромад корхона муассислари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас, балки фақат унинг уставида қайд этилган мақсадларга эришишга йўналтирилади.
Корхонага кириш чоғида унинг муассислари ўз хўжалик мустақиллигини, юридик шахс ҳуқуқини тўлиқ сақлаб қоладилар, мулкчилик шакли ва номини ўзгартирмайдилар.
Корхона таркибига қабул қилиш кираётган корхона (ташкилот)нинг бунга ваколат берилган мансабдор шахси томонидан имзоланган ариза асосида амалга оширилади.
Корхона таркибидан чиқиш истагида бўлган корхона бу ҳақда уюшмани бир ой олдин бу тўғрида хабардор қилади.
Муассислар уюшма таркибидан мажбурий тартибда чиқариш уюшма умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ суд тартибида амалга оширилади.
Таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг муассислар улардан келиб чиқадиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.
Корхона таркибидан чиқиш, чиқаетган корхона(ташкилот)нинг бунга ваколат берилган мансабдор шахсни имзоланган ариза асосида амалга оширилади.
Корхона бошқаруви Раиси чиқиш тўғрисида ариза тушган кундан бошлаб ариза берувчига асосланган ёзма қарор тақдим этган ҳолда корхонадан чиқиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун корхонанинг умумий йиғилиш мажлисига тавсиянома тўғрисида қарор қабул қилади.
Муассислар умумий йиғилиш, чиқиш тўғрисида ариза ва чиқаётган корхона(ташкилот)нинг асосланган ёзма қарори тақдим этган ҳолда, корхона тарикибидан чиқиш тўғрисидаги масала белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва уюшманинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилади. Корхонадан чиққан муассисга Корхонага кириш ва аъзолик бадаллари кайтарилмайди. Қуйидагилар корхонанинг бошқарув органлари ҳисобланади:

  • корхона муассисларининг Умумий йиғилиш;

  • корхона бошқаруви;

  • тафтиш комиссияси.

Умумий йиғилиш корхонани ташкил этиш ва унинг фаолиятининг исталган масаласи бўйича қарор қабул қилишга ҳақлидир. Умумий йиғилишнинг мутлак ваколатига қуйидагилар киради:

  • корхона уставига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш;

  • корхона фаолияти йўналишларини белгилаш;

  • корхона бошқаруви раисини тайинлаш, унинг мазкур уставда ва корхона таъсис шартномасида белгиланмаган ваколатларини белгилаш;

  • корхона мол-мулкини шакллантириш ва ундан фойдаланиш принципларини белгилаш;

  • корхонага аъзоликка қабул қилиш тартибини белгилаш;

  • кириш ва аъзолик бадаллари миқдорларини ва уларни тўлаш муддатларини белгилаш;

  • корхона тафтиш комиссияси аъзоларини тасдиқлаш, улар ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;

  • корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор кабул қилиш.

Навбатдаги умумий йиғилишлар корхона бошқаруви томонидан ҳар йили корхонанинг умумий йиғилиш томонидан белгиланадиган муддатларда чақирилади. 1-расмда Корхонанинг ташкилий тузилмаси келтирилган.


1-расм. “Azimjon Nuriddin Savdo Servis” масъулияти чекланган жамиятнинг ташкилий тузилмаси келтирилган2


Бошқарув корхона муассислари умумий йиғилиш томонидан кабул килинадиган қарорларнинг ўз вактида амалга оширади ва бажарилишини таминлайди.Корхона қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобот юритади. Корхона кадрлар билан боғлиқ иш юритади, амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ҳужжатлар айланишини амалга оширади.


Корхонада куйидагилар назарда тутилган:

  • мева-сабзавот маҳсулотлари захиралари шакллантирилишини ташкил этиш ҳамда аҳолини ва бошқа истеъмолчиларни арзон нархлардаги янги мева-сабзавот маҳсулотлари билан йил давомида ва узлуксиз таъминлаш мақсадида уларни режали тарзда сотиш;

  • ихтисослаштирилган янги омборхоналар, картошка сақлаш жойлари ва совутиш камераларини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш, шунингдек, озиқ-овқат товарларини қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича замонавий, юқори технологияли, энергиядан самарали фойдаланадиган ускуналарни фаол жорий этиш йўли билан мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

  • ички истеъмол бозори конъюнктурасини мунтазам ўрганиш, объектив сабабларга кўра маҳаллий шароитларда етиштирилмайдиган ёки республикада етишмайдиган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат товарлари ва мева-сабзавот маҳсулотларини импорт бўйича ўз вақтида четдан келтиришни ташкил этиш юзасидан таклифларни келишиш учун тайёрлаш.

Сўнги йилларда республикада озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва турларини кўпайтириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ишлари изчил амалга оширилмоқда. Қиш-баҳор даврида ички истеъмол бозорини барқарор тўлдириш учун янги мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга ғамлаш мақсадида уларни харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тизими жорий этилган.
мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш инфратузилмасининг, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ушбу йўналишдаги ишларни самарали мувофиқлаштиришнинг етарли эмаслиги мавсумлар оралиғидаги даврда нархларни барқарорлаштириш ва аҳоли эҳтиёжини қондириш учун уларни зарур ҳажмларда ўз вақтида ва тўлиқ ғамлаш имконини бермаяпти.
Деҳқон озиқ-овқат бозорларида чакана савдо тармоқларини кенгайтириш, барча туман марказларида, аҳолидан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича пунктлар ташкил этиш ҳисобига уларга мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита етиштирувчилардан тўғридан-тўғри қабул қилишни йўлга қўйиш амалга оширилмоқда.



  1. Azimjon Nuriddin Savdo Servis” ” масъулияти чекланган жамиятининг техник иктисодий мохияти , ахборот таьминоти таркиби ва мазмуни

Бухгалтерия ҳисоби асосан қўйидаги функицияларни бажаради:


а)халқ хўжалик ҳисоби тармоқлари корхона, ташкилот ва муассасаларда содир бўлаётган хўжалик жараёнларини кузатиб бориш;
б)кузатиш орқали олинган маълумотларни миқдорий кўрсатмаларда ифодалаш;
в)корхона, ташкилот, муассаса хўжалик фаолиятларини кузатиш натижаларини махсус ҳужжатларда қайд этиш;
г)махсус ҳужжатларда акс эттирилган маълумотларни умумлаштириш ва гуруҳлаштириш, хўжалик жараёнлари устидан назорат ўрнатиш ва уларга таъсир этиш.
Бухгалтерия ҳисобини юқоридаги функциялари айрим корхона, муассаса ва ташкилот ва умуман бутун халқ хўжалигининг иқтисодий жиҳатдан асосланган жорий ва келгусидаги режа кўрсаткичларини тузишда, улар бажарилишини устидан назорат олиб боришда муҳим аҳамиятга касб этади. Бухгалтерия ҳисоби олдида 3 та асосий вазифа туради:
1. Режа бажарилиш устидан назорат олиб бориш. Корхона бухгалтерия ҳисобида бу вазифа қўйидагича аниқлаштирилади:
1) Махсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш режа бажарилиши, режада белгиланган маҳсулотлар номенклатурасини, турини, сифатини кузатиш, назорат қилиш, режа бажарилиши ўсиши омилларини аниқлаш;
2) Махсулотлар таннархини калькуляция қилиш, таннархни тобора камайтириш омилларини топиш;
3) Корхоналар рентабеллик даражалари бажарилишини назорат қилиш.
4) Бизнес-молия режаси бажарилишини назорат қилиш.
2. Корхона мулкини муҳофоза қилиш. Корхона қайси мулкчилик шаклига асосланганидан қатъий назар бухгалтерия ҳисоби шу корхона мулкига нисбатан тежамли муносабатда бўлишни, уни ҳар хил нобудгарчиликлардан эхтиет қилишни, улар 14 ҳаракатини узлуксиз назорат қилиб, улардан оқилона фойдаланишни таъминлаши лозим. 3. Корхоналарда халқ хўжалик ҳисобини жорий этиб, уни мустаҳкамлаш ва иқтисодий режимни (тежамкорликни) жорий этиш, ҳамда такомиллаштириб бориш. 2.2. Бухгалетрия ҳисобининг предметига таъриф. Бухгалтерия ҳисоби халқ хўжалигидаги ҳар бир корхона ташкилот муассаса, уюшмаларда юритилиб, уларнинг хўжалик фаолиятини тўлиқ еритиб беради. Хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун эса, албатта хўжалик маблағларига, уларни ташкил топиш манбасига эга бўлишлари зарур бўлади, ҳамда албатта турли хўжалик жараёнлари орқали бу мақсадга эришадилар. Шундай қилиб, умумий таърифни қўйидагича бериш мумкин: Бухгалтерия ҳисоби предмети корхонани хўжалик маблағлари ва уларни ташкил топиш манбаларини, уларни хўжалик жараёнлари натижасида ўзгариб боришларини ёппасига, узлуксиз, қонун-қоидаларга асосан ҳужжатларда тўлиқ, аниқ, тўғри акс эттириб боришдир. Бухгалтерия ҳисоби бир корхона маълумотлари билан чегараланмайди, сабаб, уларнинг ҳисоботлари тегишли ташкилотларга белгиланган муддатларда йиғилиб, жамланиб, бутун халқ хўжалиги бўйича маълумотлар олинади, натижада улар фаолияти устидан назорат ва бошқарув олиб борилади. Корхоналар, муассасаларда юритиладиган бухгалтерия ҳисоби «Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида»ги Қонунига асосланиб олиб борилади. Корхоналар бухгалтерия ҳисоби шу корхоналар фаолиятини узлуксиз, ёппасига кузатиб, ҳужжатлаштириб, олинган маълумотларни баҳолаш орқали счетлар тизимида икки ёқламаёзув ёрдамида акс эттиради, ҳамда ҳисоб маълумотлари хақикийлигини инвентаризация ёрдамида текшириб, аниқ ва тўғри ҳисоб маълумотлари асосида бухгалтерия баланси ва ҳисоботларини тузади.
Бухгалтерия ҳисобига қўйилган талаблар қуйидагилардан иборат:
1. ҳисобнинг содда ва тушунарли бўлиши. Содда ва ҳамма учун тушунарли ҳисобни ташкил этишдан асосий мақсад уни мураккаблашувига йўл кўймаслик, ҳамда ҳисоб маълумотларидан кенг халқ оммаси фойдалана олишини таъминлашдан иборат.
2. ҳисобни режалилиги. Бу талаб юқорида айтиб ўтилган соддалик талаби билан чамбарчас боғлиқдир. ҳисобда албатта зарурий маълумот ва кўрсаткичларга эга бўлган ҳолда, ҳисоб юритиш харажатларини иложи борича камайтириб бориш лозим.
3. ҳисобнинг аниқ ва тўғрилиги. Бу талаб негизида хўжалик фаолиятларида кузатиш натижасида олинган маълумотларни ҳужжатларда аниқ ва тўғри қайд этиш тушунилади. ҳар хил мақсадларда ёки эътиборсизлик қилиб халқ хўжалик ҳисобини ноаниқ ҳамда нотўғри акс эттириш қонун бузарлик ҳисобланади.
4. ҳисоб ишларини ўз вақтида амалга ошириш, яъни ҳисоб ишларига тааллуқли қандай ҳодиса содир бўлган бўлса, албатта ўз вақтида акс эттирмоқ, ҳужжатларга қайд қилмоқ зарур бўлади. Бу талаб тўлиқ бажарилганда ва хўжалик фаолияти устидан бошқарув олиб бориш яхши 23 йўлга қўйилади, рўй берган ёки рўй бериши мумкин бўлган камчиликлар ўз вақтида йўқотилади.
5. ҳисоб кўрсаткичлари билан режа кўрсаткичлари бирлиги. Корхона, муассаса, ташкилотларда қайси мулкчилик шакли асосида фаолият олиб боришидан қатъий назар ўз олдига жорий ва келгуси режа кўрсаткичларини тузиб олади. Бутун халқ хўжалиги ва уларни тармоқлари бўйича ҳамда мамлакат миқёсида режа кўрсаткичлари белгилаб олинади. Худди шу кўрсаткичлар билан ҳисоб кўрсаткичлари бирлиги ( шу билан бирга ижобий фарқлар) катта аҳамият касб этади. ҳисоб ишлаб чиқаришни бориши, савдо, таъминот, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, маиший хизмат, транспорт ва ҳакозолар фаолияти қай даражадалиги ҳақида маълумот беради, режа бажарилиш устидан назорат ўрнатиб, таҳлил қилиш имконини яратади. Иқтисодиётни ривожлантириш ички ва ташқи омилларини топиш имконини яратади.



  1. Azimjon Nuriddin Savdo Servis” масъулияти чекланган жамиятда ҳужжат алмашинуви тизимининг таҳлили ва масалани ечиш учун зарурий дастурий техник мажмуаси

Ҳозирги вақтда электрон ҳужжат алмашув замонавий ташкилотларни бошқариш самарадорлигини оширишнинг амалдаги воситаларидан бирига айланиб бормоқда.


Ҳужжат алмашув тизимига диққат эътибор қаратиш, сўнгги вақтларда инновацион бошқарув усулларини жорий этиш, тақдим этилган хизматларнинг сифатини ошириш учун ички жараёнларни қайта ташкил этиш заруртини англаш билан боғлиқ. Мазкур ҳолатда ҳужжат алмашув тизимлари ташкилотнинг инфратузилмасида асосий вазифани бажаради. Бу – электрон ҳужжат алмашувнинг тўлақонли тизимини жорий этиш устунликларини англашдир. Тизимларни ривожлантириш мамлакатимизда яратилган зарур меъёрий-ҳуқуқий ва инфратузилма базасини яратиш билан қўллаб-қувватланади.
Тизимнинг асосий йўналиши – ҳужжатлар билан ишлаш, ходимлар ўртасида коммуникациялар тизимини такомиллаштиришва ташкилотлар билимлар базасини тўплаш учун замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ҳисобига бошқарув жараёнларини янги сифат даражасига кўтариш.
Ҳар қандай замонавий ташкилотда ҳужжат ахборотни тақдим этишнинг асосий усули ҳисобланади. Бизнесни муваффақиятли юритиш учун ташкилотнинг ахборот ресурсларидан тўғри фойдаланиш ва сақланувчанлик аҳамияти шак-шубҳасиздир3. Тўғри қарор қабул қилиш ва вазиятга қараб мослашиш қобилияти, бозорнинг барча ўзгаришларига тез мослашиш нафақат раҳбарнинг иқтидори ва тажрибасига боғлиқ. Ташкилотни бошқариш самарадорлиги бу ерда ҳужжат алмашувни бошқариш қанчалик тўғри ташкил этилганлигига ҳам боғлиқ. Ҳақиқатда тўпланган ахборотдан самарасизроқ фойдаланиш (ёки уни йўқотиш) бутун бизнес барбод бўлишига олиб келиши мумкин. Ахир вақтида олинмаган ахборот ёки ҳужжат, бу авваламбор, йўқотилган пуллар, вақт ва бой берилган имкониятлардир. Бунинг натижасида, турли ҳужжатлар билан фаол иш олиб борилувчи ҳар қандай ташкилотда эртами кечми маълум ахборотлар ҳажмини тизимлаштириш, қайта ишлаш ва хавфсиз сақлаш муаммоси юзага келади. Замонавий электрон ҳужжат алмашув тизимлари ҳар қандай ҳажмдаги корхона фаолияти ва фаолият соҳасини оптималлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Қайд этиш жоизки, инсон тараққиёти ривожланиши яратиладиган, қайта ишланадиган ва сақланувчи ахборот ҳажмини ошириш тасаввурини юзага келтириши билан боғлиқ. Масалан, ASAP журналини баҳолаш бўйича, жаҳонда ҳар йили таҳминан 6 млрд. янги ҳужжат пайдо бўлади. Delphi Consulting Group маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда АҚШда ҳар йили 1 млрд.дан ортиқ ҳужжат саҳифалари яратилади, архивларда эса 1,3 дан ортиқ ҳужжатлар сақланмоқда. Ўз иш вақтларининг маълум қисмини ташкилот мутахассислари уларга зарур бўлган ахборотни излаш каби, ҳужжатларни яратиш ва жўнатишга сарфлайдилар. Референт-котиб ўз иш вақтининг 75%ини ҳужжатлар билан ишлашга сарфлайди, раҳбарлар эса ҳужжатлар билан ишлашга иш вақтининг 45%ини, корхонанинг оддий ходимлари эса 30% вақтини сарфлашидан иборат баҳо мавжуд.
Корпоратив ахборот оқимлари уни тақдим этиш манбаи ва шакллари бўйича ўта хилма хилдир. Айни вақтда жами корпоратив ахборотнинг қарийб 30 %и электрон кўринишда сақланишини (таркиблаштирилган каби – маълумотлар базасига, таркиблаштирилмаганда ҳам) кўрсатувчи баҳолар ҳам мавжуд. Қолган барча ахборот (таҳминан 70%), уни излашда катта қийинчиликлар туғдирган ҳолда сақланади. Шу билан бирга бу нисбат мунатазм электрон сақлаш шакли фойдасига ўзгаради (хусусан, электрон архивлар тизимини ривожлантириш орқали). Delphi Consulting Group маълумотлари бўйича корпоратив электрон тест аъборотлари ҳажми ҳар 3 йилда икки баробар кўпаяди. Айнан шу ASAP журналининг башортига кўра, 2004 йилга келиб, корпоратив ахборотнинг таҳминан 30 %и қоғоз кўринишида қолади, ахборотнинг 70 %и эса электрон кўринишда сақланади. Вақти келиб барча ҳужжатлар фақат электронга айланади, бироқ, истиқболда ҳужжатларни электрон сақлаш шакли устунлик қила бошлайди.Бунда электрон ҳужжат атамаси остида кўриб чиқилаётган талқинида, одатда матнли файл, MS Word ҳужжат, MS Excel электрон жадвал, электрон файл, график файл, турли форматдаги бир неча ўзаро боғлиқ файллар (тузилган ҳужжат) ва бошқалар тушунилади.
Ушбу таассурот қолдирувчи рақамлар ва маълумотлар ҳужжат алмашувни оптималлаштириш ва ахборотни қайта ишлаш назорати масалалари асосий аҳамиятга эга. Бу фикрни қуйидаги маълумотлар билан тасдиқлаш мумкин. Siemens Business Services баҳоси бўйича раҳбарлар ўз иш вақтларининг 80 %ини ахборотлар билан ишлашга, ходимлар иш вақтининг таҳминан 30 %и ҳужжатларни яратиш, излаш, мувофиқлаштириш ва жўнатишга сарфланади, ҳар бир ички ҳужжат нусхалаштирилади, ўртача ҳисобда 20 марта ва 15 % корпоратив ҳужжатлар йўқолади (бунда ASAP журнали маълумотларига кўра, ўртача статистик хизмат кўрсатувчи ҳар йили ўз иш вақтининг 150 соатини йўқолган махлумотларни излашга сарфлайди). Шунингдек ҳужжатлар билан ишлашга меҳнат ресурсларининг 40%ини ва корпоратив даромаднинг 15%ини сарфлашга тўғри келаётганини қайд этувчи маълумотлар ҳам мавжуд.
Ҳозирги вақтда аксарият ташкилотларнинг корпоратив ахборотлари (шартномалар, прайс-листлари, буйруқлари, ишбилармонлик хатлари, молиявий ҳужжатлари) ҳам қоғоз шаклида, ҳам электрон кўринишда сақланмоқда (кўпинча тартиблаштирилган ҳолда файл-серверларда сақланади). Бунда ахборотларни нусхалаштириш юзага келиши муқаррар, шунингдек ҳужжатларнинг турли талқинлари ва уларни сақланиш хавфсизлиги таъминланмайди. Яъни ҳужжатларни сақлашнинг электрон шакли устунлик қилганда, улар баъзан самарали фойдаланилмайди. Электрон ҳужжатлардан самарали фойдаланиш эҳтииёжи, айнан электрон ҳужжат алмашув тизимини яратишни келтириб чиқарди (улардан энг биринчилари 1980 йилда пайдо бўлди). Бу тизимлар Electronic Document Management Systems (EDMS) деб ҳам номланади.
EDMS-тизимлар жаҳон электрон ҳужжат алмашув ва ахборот тизимлари таркибини бошқариш бозори, яъни DCT (document and content technologies) бозорининг ажралмас қисми ҳисобланади. IDC таҳлилчилари DCT-бозорининг қуйидаги сегментларини ажратиб кўрсатдилар: электрон ҳужжат алмашув тизимлари; корхона порталларидаги бошқарув тизимилари таркиби ва электрон тижорат учун таркибий қисмларни бошқариш тизимлари.
Корхоналарнинг корпоратив ҳужжатлар билан ёппасига ишлаш самарадорлигини оширишга эҳтиёжлари ортиши ушбу бозорнинг янада ривожланишига туртки бўлиши муқаррар. Электрон ҳужжат алмашув тизимларини яратиш сегменти ҳажми фақатгина 19,5%га, корхона порталлари учун иловалар сегменти ҳажми эса 64,6%га ортган.
Шу билан бирга, таҳлилчиларнинг баҳоларига кўра, бизнесни муваффақиятли юритиш учун самарали ҳужжат алмашув тизимларини жорий этиш сақланиб қолмоқда, келгусида ҳам уларнинг аҳамияти янада ортиши кутилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида мақсадлари нафақат сақланиб қолиш, балки янада тараққий этишни мақсад қилган корхоналар бунга фақат ишларни энг самарали ташкил этиш технологиясидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкинлигини англаб етишлари лозим. Таянч технологиялардан бири –электрон ҳужжат алмашув бўлиб, унинг ёрдамида ташкилот ичида, ташкилотлар, тартибга солувчилар, таъминотчи ва истеъмолчилар, мижозлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни самарали ташкил этиш мумкин.
Бугунги кунда ЭҲАТ нинг аҳамиятини деярли ҳамма англаб етмоқда. Бу эса бошқарув қарорларини қабул қилиш ва амалга ошириш тезлиги ва сифатини ошириш, қоғозга сарф-харажатларни қисқартириш, қимматли майдонни тежаш, ходимларга боғланиб қолиш ҳолатларини қисқартириш, интизомни яхшилаш, янги ходимларнинг мослашиш ҳолатларини тезлаштириш имконини беради. Электрон ҳужжатларни сақлаш, излаш, жўнатиш нисбатан осонроқ, ва бу жараёнларда ҳеч бир ҳужжат йўқолмайди.
Ўзбекистонда, шу жумладан давлат бошқарувида ҳам ахборот-коммуникация технологияларини оммавий жорий этиш ва фойдаланишни таъминлаб берувчи стратегияларни ишлаб чиқиш бўйича маълум ҳаракатларни амалга оширилмоқда. Жумладан, қуйидаги давлат дастурлари қабул қилинди: «Телекоммуникацияни ривожлантириш дастури», «Давлат бошқарувида электрон технологияларни жорий этиш дастури», «Электрон тижоратни ривожлантириш дастури».
Электрон ҳужжатлардан самарали фойдаланишга ЭҲАТиёж электрон ҳужжат алмашув тизимини яратиш заруратини келтириб чиқарди. Ушбу қўлланманинг асосий мақсади электрон ҳужжат алмашув концепциясини кўриб чиқиш, жаҳон ва Россия ЭҲАТ бозорининг ҳозирги ҳолатини намоён этиш, уни ривожлантириш истиқболлари, жаҳонда ЭҲАТни қўллаш намуналари, электрон ҳужжат алмашув тизимларини танлаш масалалари, уларнинг самарадорлиги баҳолаш ва инвестицияларнинг қайтишини ҳисобга олган ҳолда электрон ҳужжат алмашув тизимларининг жорий этилиш хусусиятлари ёритиб беришдан иборат.
Ҳар бир ташкилотнинг фаолияти турли кўринишдаги ахборотни юзага келтириш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ. Хўжалик иқтисодий фаолиятида ахборот деганда кенг маънода атроф-муҳит ҳақидаги исталган маълумот тушунилиб, унга атроф-муҳит билан ўзаро таъсир, унга мослашиш ва ўзаро таъсирлар жараёнидаги ўзгаришлар орқали эришиш мумкин. Истеъмолчи нуқтаи назаридан ахборот якуний истеъмолчи томонидан фойдали деб қабул қилинган, тушунилган ва баҳоланган янги маълумотлардир. Ахборот ташкилотга қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

  • ташкилотнинг стратегик, тактик, тезкор мақсад ва вазифаларини белгилаш;

  • ташкилотнинг жорий ҳолати, унинг бўлинмаси ва ундаги жараёнлар назоратини амалга ошириш;

  • асосли ва ўз вақтидаги қарорларни қабул қилиш;

  • мақсадга эришишда бўлинмалар ҳаракатини мувофиқлаштириш.

Узатилувчи ахборотни бирлаштирувчи ахборот оқимлари ташқи муҳит билан бирга ташкилотнинг ички муҳитида ҳам мавжуд. Ахборот оқимлари ахборотнинг манбалардан истеъмолчиларга мақсадли ҳаракати бўлиб, йўналиш, унинг кириш ва чиқиш жойи билан ифодаланади. Ахборот оқимларининг манзиллилик, ахборот узатиш тартиби ва узатилувчи ахборот ҳажми сингари тавсифлари муҳим ҳисобланади4.
Ахборот ташкилотнинг муҳим ташкилий ресурсларини акс эттиради. У кадрлар ресурслари, молиявий ресурслар билан бир қаторда ташкилот ресурслари умумий комплексига киради. Ахборотнинг келиб тушиши ва унга ишлов бериш тартиби бузилиши корхона амалий тизимлари ишида узилишларга сабаб бўлади, бу умуман корхона фаолияти самарадорлиги пасайишида ифодаланади.
Амалиёт ўтаган корхонамда ҳам электрон ҳужжатлар билан ишлаш уларни электрон шаклда сақлаш вазифалари бажарилади. Корхонанинг масштаби катта бўлмаганлиги сабабли ҳозирда ЭХАТ ёки шу каби бирор тизимни жорий қилинмаган бўлса ҳам электрон ҳужжатларни локал тармоқ орқали ёки Интернет тармоғи, телеграмм орқали ходимлар бир-бирлари билан ахборот алмашишади. Юқори ташкилотлар масала банк, статистика, солиқ органларига интернет сайтлари орқали тўловлар ҳамда ҳисоботлар узатилади.



  1. Azimjon Nuriddin Savdo Servis” масъулияти чекланган жамиятда ахборотларни қайта ишлаш мавжуд бўлган технологиясининг тавсифи ва таҳлили

Корхонанинг дастурий таъминоти билан танишдиган бўлсак Windows операцион тизими ўрнатилган бўлиб, Microsoft Office пакетида жойлашган барча дастурий таъминотлардан кенг фойдаланишади. Буларга: Microsoft Word, Microsoft Ecel, Microsoft Access, 1C-бухгалтерия бухгалтерия бўлимидаги ахборотларни қайта ишлаш учун, вирусга қарши Nod-32 антивируси, корхона бўлимлари ўртасида электрон ҳужжат айланиш тизимидан ASKID тизими қўлланилар экан. Internet тармоғи орқали хатлар ва электрон почтадан фойдаланилади. Янги қабул қилинган Қарор, Фармонларни Norma Lex.uz орқали ўқиб олишлари мумкин.


Қуйидаги 2-расмда 1C-бухгалтерия дастурнинг ишчи ойнаси келтирилган.

2-расм. 1С-Бухгалтерия дастури менюлари ойнасининг кўриниши5
Корхонада озиқ-овқатларни сотилиш харакати ва қолдиқлари бўйича маълумотларни аниқлаш учун биз дастурнинг Журнал менюсига мурожаат этамиз ва у ердан керакли вазифаларни бажаришимиз мумкин. «Журнал» менюсида озиқ-овқатларнинг олди-сотди ҳисоби танланади. Озиқ-овқатларнинг олди-сотди ҳисоби ойнаси қуйидаги 3-расмда келтирилган.

ия” оро рорьғи танлано-3-расм. Махсулотларнинг олди-сотди ҳисоби юритиш ойнаси6


Ҳужжатлар матнлари билан ишлашда яна қуйидаги имкониятлар бор:
- Ҳужжат матнида мавжуд сўзларнинг ички кидирувини амалга ошириш;
- Фойдаланувчининг ҳужжатлари папкасини шакллантириш имконияти;
- Ҳужжатни аввалдан кўриб чикиш;
- Ҳужжатнинг ҳаммасини ёки унинг кисмини белгилаб олиш;
- Дастурдан чикиб кетмаган холда ҳужжатни қоғозга чикариб олиш;
- Осонлик билан Wordга экспорт килиш ва жуда кўп бошқа имкониятлар. Дастурлар билан ҳатто бошловчи фойдаланувчилар ҳам ишлаши мумкин.Дастур икки тилда: ўзбек ва рус тилларида яратилган. Тармоқда ишлаш имконияти мавжуд. Товар моддий бойликларнинг ҳисобот ҳужжатининг ойнаси 4-расмда келтирилган.

4-расм. Ҳисобот ҳужжатининг ойнаси.7
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ дастурларни ҳар кварталда текин янгилаш амалга оширилади.
Дастурий маьлумот бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш бўйича сифатли замонавий дастурий таьминотга қўйилган барча талабларга жавоб беради. Унинг асосий сифат кўрсаткичларига қуйидагилар киради:
Қуйидагиларни ўз ичига оладиган самарадорлик:
-бухгалтерия ҳисобини тартибга солишга имконият яратади;
-бухгалтерия ҳисобидан олинадиган ахборотлар ҳажмини элтиб беради;
-кўрсатмаларни бажариш ва ҳужжатлар устида ишлаш вақтини қисқартиради;
-барча турдаги ҳужжатлар, ҳисоботлар, электрон архивни мавзулар бўйича автоматлаштириш, ҳужжатлар мавжудлигини текширишни осонлаштиради;
-меьёрий–хуқуқий ҳужжатлар матнларини алоохида ойналарда иловалар сони.
Корхонада маълумотларни қайта ишлаш учун қуйидаги техник воситалар ишлатилади:
Бухгалтерия бўлимидаги бош ҳисобчи учун:

  • Microsoft Windows 10 pro / 11

  • Intel Pentium IV процессори, ишлаш частотаси 4 ГГц;

  • Винчестер IBM 400 Гб 7200 prm ;

  • Дисковод CD ROM ASOS 50х(CD-S 500) OEM ;

  • Дисковод Flash USB DRIVE 2 Гб;

  • Хотира модули DIMM 512 Мб SD RAM PC – 2430.

  • Монитор 17” Samtron 56E ( 800х600 @ 85 Hz ).

  • Тизимли плата Jetway 965 D.

  • Тармоқли кабель.

  • Клавиатура AvTech Multimedia ,

  • “Сичқонча” қурилмаси Optic Mouse 2x Click

Компьютернинг умумий истеъмол қиладиган қуввати – 550 Вт/соат.
Қуйидаги 5-расмда техник қурлмалар тасвири келтириб ўтилган:






5-расм. Корхонада қўлланиладиган техник қурилмалар8

Корхонада қўлланиладиган техник қурилмалар қуйидагилардан иборат:



  • Клавиатура. Маълумотларни киритиш қисми. Клавиатуралар тугмалар сони 121 та тугмали улар тугмалар сони бўйича фарқланади.

  • Монитор - дисплей ёки экран. Маълумотларни экран орқали фойдаланувчига чиқариш қисми. Мониторлар диагонал узунлиги 14 - 27 дюймгача ва нуқталар ўртадаги масофа (0,25 - 0,39 милиметгача) билан фарқланади. Қанча нуқталар ўртасидаги масофа кичкина бўлса, шунча экрандаги маълумотлар аниқ ҳолда кўринади.

  • Принтерлар. Маълумотларни босмага чиқариш қисми. Принтерлар лазер, матрицали (игнали) ва сепувчи турлари бор. Ҳар бири ишлаш холати, тезлиги, босмани сифати ва нархи, ҳамда ранглар бўйича фарқланади.

  • Лазер принтерларни печатлаши ксерокслар ишлашига ўхшаш ҳолда бўлади. Коғоз магнитланган қурилма устидан ўтиб керакли жойлар магнитланади, кейин махсус порошок жойлашган қурилма тагидан ўтиб магнитланган жойларга порошок ёпишади ва кейин иссиқ қурилма устидан қоғоз ўтиб шу порошок эриди ва нуқта хосил қилинади. Ҳужжатларни босмага чиқариш учун Canon HP 2900 лазерли принтери харид қилинган, битта принтерни истеъмол қиладиган қуввати 120 Вт/соат.

  • Сканерлар. Тасвир ва матн маълумотларни компьютерга киритиш қисми. Сканерлар рангли ва рангсиз бўлади. Улар тасвирларни олиш сифати бўйича фарқланади.

  • Flesh-дисклар. Бу, зaмoнaвий энергиядaн мустaқил мaълумoтлaр сaқлaш қурилмaси ҳисoблaнaди. Қурилмa минимaл ҳaжмни эгaллaйди. USB рaзъёмлaригa кoмпьютерни ўчирмaсдaн улaш имкoниятигa эгa, уни бу ҳoлдa қaттиқ диск деб қaбул қилинaди. Унгa дрaйвер ўрнaтиш тaлaб қилинмaйди. Flesh-дисклaр ҳaжми 32 мбaйтдaн 64 Гбaйтгaчaни тaшкил этaди.

  • Модем. Маълумотлар билан телефон алока орқали алмашиш қисми. Модемлар тезлиги (2400 бит секунддан - 33600 бит секундгача) бўйича фарқланади. Телефонда ҳамма маълумотлар товуш ҳолатида бўлади, компьютерда эса рақамлар ҳолатида.


Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling