“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалари билан томонларнинг мажбурияти тўғрисида “Келишув-шартномалари” тузилган


Корхоналарда мавжуд ахборот тизимлари


Download 0.85 Mb.
bet4/7
Sana17.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1530231
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Хайдаров АхадИИТ-52

Корхоналарда мавжуд ахборот тизимлари
Тарихий жиҳатдан ахборот технологиялари қўллаб-қувватловчи рол ўйнайди ва корхона тегишли даражада хизмат кўрсатишини таъминлайди. Бироқ корхона бошқарувида, янги технологияларни ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича иқтисодиётни равнақ топтиришни ҳисобга олган ҳолда, ахборот технологияларининг ўрни сезиларли даражада ўсиб бормоқда.
Автоматлаштириш – ўз ички қонунларига мувофиқ ривожланадиган жараён эмас, у стратегик бизнес мақсадларига эришиш йўлларидан бири сифатида эътироф этилади. Ушбу корпоратив бошқарувнинг барча босқичларида аналитик тизимлар ва қарорларни қўллаб-қувватлаш тизимларини яратиш учун махсус воситаларнинг пайдо бўлиши (SAS, Oracle Express, Business Object ва ҳ.к.), шунингдек, корхона бошқарувида интеграциялаш тизими билан боғлиқдир.
Юқорида таъкидланганидек, хизмат кўрсатиш иқтисодиёти ва ахборот технологиялари ривожланиши билан боғлиқ ўзгариш қуйидаги жараёнларда ўз ифодасини топади:

  • ахборот технологиялари бозорда амалга ошириладиган ҳисоб-китоб ва аналитик ишларнинг аралашуви ва корхоналар бошқарувини автоматлаштириш учун тақдим этилаётган аниқ хизматлар саналади;

  • битта маҳсулотда барча турдаги ахборотлар (матн, график, рақамлар, товуш ва ҳ.к.) жамланади;

  • ахборот манбаларидан тортиб, то унинг барча йўналишларини йўқ қилиш (масалан, муаллиф ва ўқувчи, сотувчи ва харидор, қўшиқчи ва тингловчи, ўз ораларидаги олимлар, ўқитувчи ва талабалар видеоконференция тизими, электрон почта ва ҳ.к.) ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мумкин бўлади;

  • спутник алоқаси ва умумжаҳон Интернет тармоғидан фойдаланиш эвазига ахборот технологиялари глобаллашуви натижасида одамлар бир-бирлари ва умумий маълумотлар базаси билан дунёнинг исталган нуқтасида туриб мулоқот қилиш имконини қўлга киритишади (етакчи тенденция).

Хўжалик юритувчи субъектларни бошқаришда ахборот самарадорлигини ошириш ташкилотнинг мавжуд шароитлари талабларига мувофиқ ривожланаётган тармоқ технологияларини яратишга олиб келди. Бу нафақат маҳаллий ҳисоблаш тизимларини, балки корпоратив бошқарув бўйича IP-да кўп даражали тарқатилган ахборот технологияларини (иерархик) ҳам қамраб олади. Уларнинг барчаси ахборотни узатиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш ва ҳимоя қилиш воситалари ҳисобига ташкил этилган технологик ҳамкорликка йўналтирилгандир.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling