“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалари билан томонларнинг мажбурияти тўғрисида “Келишув-шартномалари” тузилган


“Azimjon Nuriddin Savdo Servis” масъулияти чекланган жамиятда масалани ечишда қўлланиладиган замонавий рақамлии технологиялар


Download 0.85 Mb.
bet2/7
Sana17.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1530231
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Хайдаров АхадИИТ-52

5.“Azimjon Nuriddin Savdo Servis” масъулияти чекланган жамиятда масалани ечишда қўлланиладиган замонавий рақамлии технологиялар
Замонавий ахборот технологиялари ҳаётимизга, жумладан, тегишли бошқарув тизимисиз фаолият юритиши мумкин бўлмаган ишлаб чиқариш жараёнини ташкиллаштиришга ҳам изчил равишда кириб келмоқда. Бугунги иқтисодий фаолият динамикаси бошқарув тизимини ташкил этишни талаб қилади, унинг самарадорлигини эса ахборот технологиялари тизимидан тўғри ва оқилона фойдаланиш орқали амалга ошириш мумкин.
Ахборот технологиялари объект, жараён ёки ҳодиса ҳолати ҳақидаги янги сифатли маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва узатиш усуллари ҳамда уларни бирлаштирувчи воситалар демакдир. Бу технологияларни корхоналарда самарали ривожлантиришда ахборотлаштиришнинг ўрни беқиёсдир.
Ахборотлаштириш – бу юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ахборот ресурслари, технологиялари ҳамда тизимларидан фойдаланган ҳолда, шароит яратишнинг ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий жараёнидир.
Корхона бошқарув тизими корхонада ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, мотивация ва назорат қилиш учун зарур қатор соҳаларни қамраб олади. Унда ахборот технологияларини бошқарувнинг турли соҳаларига мувофиқ қўллаш қуйидагиларга бўлинади:

  • функционал соҳалар бўйича ахборотни киритиш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича ахборот технологиялари;

  • ахборотни ҳимоя қилишнинг ахборот технологияси;

  • ишлаб чиқариш жараёнлари бошқаруви ахборот технологиялари.

Замонавий корхонада маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги даврда компаниялар фаолиятини маълумотларни бошқаришда асқатадиган компьютер воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Бу гуруҳга қуйидаги ахборот технологиялари киради:
1. Техник воситалар (шахсий компьютер, офис жиҳозлари, ташқи хотира қурилмалари, локал тармоқ ва Интернетга уланиш учун асбоблар). Улар ахборот файлларини бошқариш омиллари саналади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling