“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалари билан томонларнинг мажбурияти тўғрисида “Келишув-шартномалари” тузилган


Download 0.85 Mb.
bet5/7
Sana17.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1530231
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Хайдаров АхадИИТ-52

Хулоса ва таклифлар
Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва техник-технологик қайта жиҳозлашни амалга ошириш туфайли алоҳида йўналиш ва кўринишга эга бўлган ҳисоб тизими таркиб топа бошлади. Бундай ҳисоб тизимининг асосий бўғини ҳисобланган бухгалтерия ҳисоби ҳам миллий иқтисодиётимизнинг ўзига хос хусусиятлари ва халқаро стандартларга мос ҳолда ривожланиб бормоқда. Мулкий муносабатларнинг эркинлашуви туфайли иқтисодиётимизда фаолият кўрсатаётган барча хўжалик юритувчи субъектлар мустақил ўз-ўзини бошқариш тамойилига ўтди.
Ахборотлашган жамиятда компьютерлаштириш жараёни кишиларга ишончли ахборотлар манбасига киришга кенг имконият яратаяпти, ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларда ахборот маҳсулотларини қайта ишлашнинг юқори даражасини таъминлаш орқали уларни кўп меҳнат ва вақт талаб этувчи ишлардан озод этмоқда. Товар ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишга йўналтирилган индустриал жамиятга нисбатан, ахборотлашган жамиятда кўпроқ ақлий меҳнат улушини орттирувчи билим, интеллект, ахборот ишлаб чиқарилади ва истеъмол қилинади. Турли хилдаги компьютер техникаси асосидаги тизим ва тармоқлар, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда алоқа телекоммуникациялари ахборотлашган жамиятнинг материал ва технологик базаси бўлиб хизмат қилмоқда. Бунда бирламчи ахборотларнинг ишончлилиги, тўлиқлиги ва ўз вақтидалигига асосий аҳамият берилади. Ахборотларни йиғиш ва рўйҳатга олиш турли хилдаги хўжалик операциялари тайёр маҳсулотларни қабул қилиш, материалларни олиш ва чиқаришни бажаришда амалга оширилади. Ахборотларни йиғиш, қоидага кўра, уни рўйҳатга олиш, яъни ахборотларни моддий манбаалар ҳужжатда, машина манбаасида қайд этилиши, ШКга киритилиши билан бирга олиб борилади. Бирламчи ҳужжатларга ёзиш асосан қўлда амалга оширилади, шу боис ҳам йиғиш ёки рўйҳатга олиш тадбири ҳозирча энг кўп меҳнатни талаб қилади, ҳужжатлар айланмасининг автоматлаштирилган жараёни ҳали ҳам фаол бўлиб қолмоқда. Корхона бошқарувини автоматлаштириш шароитларида асосий эътибор ахборотларни миқдорий ўлчаш, рўйҳатга олиш, жамлаш ва алоқа каналлари бўйича узатиш, керакли ҳужжатларни шакллантириш ёки тизимда олинган маълумотларни жамлаш учун бевосита ШКга киритиш операциялари билан бирга олиб бориладиган ахборотларни йиғиш ва рўйҳатга олишда техник воситалардан фойдаланишга берилади.Иқтисодий ахборотларни сақлаш ва жамлаш улардан кўп марта фойдаланиш, ахборотларнинг шартли-доимий, маълумотномавий ва бошқа турларини қўллаш бирламчи маълумотлари уларни ишлаб чиқишга қадар бутлаш заруриятидан келиб чиққан. Ахборотларни сақлаш ва жамлаш ахборот массивлари кўринишида ахборот базаларида, машина манбаларида амалга оширилади, бунда маълумотлар лойиҳалаштириш жараёнларида белгиланган тартиб бўйича жойлаштирилади.Сақлаш ва жамлаш билан бевосита маълумотларни қидириш, яъни керакли маълумотларни сақланаётган ахборотлардан танлаб олиш, шу жумладан тузатиш ёки алмаштириш, керак бўлган ахборотларни қидириш ҳам боғланган. Ахборотларни қидириш тадбири автоматик равишда фойдаланувчи ёки ШК томонидан тузилган керакли ахборотларга сўров асосида бажарилади.
Ахборотлар алмашуви ва бошқаришнинг жадаллигига, демак, ахборотлар ишлаб чиқишнинг шошилинчлигига талабларнинг ошиши объектларнинг ташкилий бошқарувини нафақат маҳаллий, балки кўп даражали ва тақсимланган тизимларининг яратилишига олиб келди, бунга банк, солиқ, таъминот, статистик ва бошқа хизматлар мисол бўлади. Уларни ахборотли таъминланишини маълумотларнинг автоматлаштирилган банклари тармоғи амалга оширади, улар тегишли кўп дара­жали иқтисодий объектнинг ташкилий-вазифавий ту­зилишини, ахборотли массивларни машинали олиб борилишини ҳисобга олиш билан қуролланади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling