Битим инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш тўҒрисидаги


-модда Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш


Download 23.16 Kb.
bet2/6
Sana16.06.2023
Hajmi23.16 Kb.
#1502126
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Greece

2-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш

1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларини рағбатлантиради ҳамда ўз қонунчилигига мувофиқ бундай инвестицияларни қабул қилади.
2. Ўз ҳудудида инвестицияларга рухсат берган Аҳдлашувчи Томон, бундай инвестициялар ҳамда лицензион битимлар ва техникавий, савдо ёки маъмурий кўмаклашув бўйича контрактларни бажариш билан боғлиқ бўлган рухсатномалар беришда ёрдам кўрсатади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, зарурий ҳолларда, чет эл фуқаролигига мансуб бўлган консультантлар ва бошқа мутахассислар фаолиятига тааллуқли бўлган тегишли рухсатномалар бериш борасида барча имкониятларни ишга солади.
3. Аҳдлашувчи Томон инвесторларнинг инвестициялари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳар доим адолатли ва тенг ҳуқуқли режим яратилади ҳамда уларнинг тўла ҳимояси ва хавфсизлиги таъминланади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг ўз инвестицияларини бошқариши, юритиши, сарфлаши, эгалик қилиши ёки тасарруф этиши ҳеч қандай ноҳақ ёки дискриминацион чоралар билан бузилмаслигини таъминлайди.
4. Инвестициялар ва реинвестициялардан келган даромадлар ҳамда улардан олинган фойда ҳам дастлабки инвестициялар каби ҳимояга эгадир.
5. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари бўйича мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай бошқа мажбуриятларга риоя қилади.
3-модда
Инвестициялар режими

1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, режимлардан қайси бири қулайроқ эканлигига боғлиқ равишда, ўз ҳудудида. бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари амалга оширадиган инвестициялари учун ўз инвесторларининг инвестициялари ёки исталган учинчи давлат инвесторларининг инвестициялари учун яратганидан кам бўлмаган қулай режим яратади.
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, режимлардан қайси бири қулайроқ эканлигига боғлиқ равишда, ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари билан боғлиқ фаолиятлари борасида ўз инвесторлари ёки исталган учинчи давлат инвесторларига яратганидан кам бўлмаган қулай режим яратади.
3. Мазкур модданинг 1- ва 2-банди қоидалари бир Аҳдлашувчи Томонни режим, преференциялар ёки қуйидагилардан келиб чиқувчи имтиёзларни бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларига нисбатан татбиқ этишга мажбурловчи омил сифатида талқин қилинмаслиги лозим:
а) унинг мавжуд ёки келгусида ташкил этиладиган божхона иттифоқи, иқтисодий иттифоқ, минтақавий иқтисодий интеграцион битим ёки ҳар қандай шу сингари халқаро битимлардаги, ёки
b) бутунлай ёки қисман солиқ солиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай халқаро битим ёхуд аҳдлашувдаги иштироки.

Download 23.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling