5-мавзу. Операцион тизимлар ва уларнинг турлари


Download 1.12 Mb.
bet1/7
Sana12.10.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1699566
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-мавзу

5-мавзу. Операцион тизимлар ва уларнинг турлари

5.1. Операцион система ва унинг вазифалари


"Операцион система" тушунчасига аниқ таъриф бериш қийин бўлсада уни фойдаланувчи билан компьютер орасидаги мулоқотни енгиллаштирувчи ўзаро боғланган система дастурларининг мажмуаси деб тушуниш мумкин. Система сўзи турли соҳа мутахасислари томонидан кенг қўлланилади ва турлича талқин қилинади. "Операцион" сўзи аслида "амал" деган маънони англатиб, унинг туб моҳиятини бу биргина сўз билан аниқ тасвирлаб бўлмайди.
"Операцион системанинг фойдаланувчиси" тушунчаси анча кенг тушунча бўлиб, оддий қилиб айтганда фойдаланувчи-мазкур системада ишлаши мумкин бўлган ва ўз дастурига эга бўлган шахс. Аммо унинг дастури турли хусусиятларга эга бўлиши, яъни у ички ва ташқи қурилмаларнинг арзимас имкониятларидан то унинг тўлиқ ресурсларидан фойдаланишгача қамраб олиши мумкин.
Одатда компьютердан фойдаланувчилар ўз масалаларини тўлиқ хал қилишлари учун компьютердан кўпроқ имконият талаб қиладилар ва бу муаммони ҳал қилиш учун одатда турли дастурлар ёки уларнинг мажмуасидан фойдаланадилар. Мазкур дастурлар мажмуи фойдаланувчига компьютер имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш учун шароит яратади ва у операцион система деб юритилади.
Операцион тизим компьютер қурималари, бажарилаётган дастурлар, шунингдек, фойдаланувчи орасидаги мулоқотни боғлаб, бошқариб туради.
ОС одатда дискда ёки қаттиқ дискда жойлашган бўлиб, компьютер ишга туширилганда дискдан тезкор хотирага юкланади. Ушбу жараён ОС ни юклаш жараёни дейилади.
ОС вазифаларига қуйидагилар киради:
• фойдаланувчи билан мулоқот ўрнатади;
• берилганларни киритиш-чиқариш ва бошқариш;
• дастурларни қайта ишлаш жараёнини режалаштириш ва ташкил қилиш;
• ресрурсларини тақсимлаш (тезкор ва кеш хотира, процэссор, ташқи қурилмалар);
• дастур бажарилишини ишга тушириш;
• турли кўринишдаги ёрдамчи хизмат кўрсатувчи амаллар;
• ахборотни ички қурилмалар орасида узатиш;
• атроф қурилмалар ишининг дастурий таъминоти бошқариш (дисплей, клавиатура, диск юритувчилар, принтер ва бошқ.).
Бажарадиган вазифаларидан қатъий назар операцион система қуйидаги сифатларга эга бўлади:
1. Ишончлилик. Система ўзи бошқараётган компьютер қурилмалари каби ишончли бўлиши керак. Агар дастурда ёки қурилмада бирор хато учраса, уни система топа олиши ва бу хатони тузатишга ҳаракат қилиши ҳеч бўлмаганда эса, шу хато туфайли фойдаланувчи дастурига етказиладиган зарарнинг олдини олиш керак.
2. Ҳимоялаш. Ихтиёрий фойдаланувчи уз ишига бошқа фойдаланувчиларнинг халакит қилишини хохламайди. Шу сабабли система фойдаланувчиларни дастур ва маълумотларни узгалар хатолари таъсиридан ва аралашувидан химоя қилиш лозим.
3. Самарадорлик. Одатда операцион системанинг ўзи ЭҲМ нинг катта ресурсини эгаллайди. Бу ресурслар фойдаланувчи ихтиёрига берилмайди. Демак, системанинг узи анча ихчам бўлиши ва ЭҲМ ресурсларини хар томонлама самарали бошқариш лозим.
4. Олдиндан аниклаш хусусияти. Кўпчилик фойдаланувчиларнинг системага бўлган талабларини ифодаловчи уз дастурининг ишлаши ва натижа бериши олдиндан билиш имкониятига эга.
5. Қулайлик. Операцион системада кўп ҳолларда бир пайтда икки ва ундан ортиқ фойдаланувчи ишлайди ва операцион система орқали турли максадли ва турли алгоритмли масалаларни хал қиладилар. Равшанки, бундай ҳолда ҳар бир фойдаланувчига кенг қулайликлар яратилиши талаб этилади.
Шу боис мазкур хусусият операцион системанинг муҳим хусусияти ҳисобланади. Шундай қилиб ОС шундай дастурки, бу дастур фойдаланувчига ЭҲМ билан мулокот қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади.



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling