5-мавзу. Операцион тизимлар ва уларнинг турлари


Windowsнинг асосий тушунчалари


Download 1.12 Mb.
bet2/7
Sana12.10.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1699566
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-мавзу

5.2. Windowsнинг асосий тушунчалари


Операцион система (ОС)-компьютер ва фойдаланувчи мулоқот интерфейси, компьютер қурилмалари ва дастурий воситаларани бошқарувини таъминлашга хизмат қилувчи дастурлар тўпламидир.
Windows -IBM PC (шахсий) платоформали компьютерлар учун график режимли операцион система. Унинг асосий бошқарув воситалари-сичқонча ва клавиатура хисобланади. Операцион система компьютерни бошқариш учун мўлжалланган бўлиб, шу билан бирга локал компьютер тармоғини қуриш учун барча зарурий воситалар мавжуд ва бутун дунё тармоғи интеграцияси учун ўз воситасига эга.
Иш стол- график восита бўлиб, унда Windowsни бошқариш элементлари ва объектлари ифодаланган. Иш столда нишонлар (“ярлык”) ва Топшириқлар панели (“Панель задач”) жойлашган. Нишонлар-Windows объектларини график кўринишда намойиш этиш учун хизмат қилади. “Панель задач”-Windows бошқарув элементларининг асосийларидан бири ҳисобланади.
Сичқон ёрдами билан бошқариш усуллари:

  • Чертиш

  • Иккилик чертиш

  • Ўнг тугмани чертиш

  • Судраш

  • Сичқонни тортиш

Файл-бу ихтиёрий узунликдаги байтлар кетма-кетлигини номланиши. Файл яратиш учун унга ном берилади, шунда у файллар системасида регистрация (рўйхатга олинади) қилинади. Файл номи икки қисмдан иборат: номи ва кенгайтмаси (файл типи), улар нуқта билан ажратилади. Файллар типи автоматик равишда амалий дастур воситасида автоматик қўйилади.
Папкалар (каталоглар)-компьютердаги файллар жуда кўп бўлгани сабабли уларга қулай равишда мурожаат қилиш учун иерархик структурали элементлардан таркиб топган асосий объект.
Файллар системаси-операцион системанинг дискдаги файллар папкаларга кириш ва жойлашивуни бошқариш учун хизмат қилувчи қисмидир.

  • файллар системасидаги амаллар:

  • файллар структурасида нацигация (бошқарув);

  • дастурга ишга тушириш ва хужжатни очиш;

  • папка яратиш;

  • файллар ва папкалардан нусха олиш;

  • файллар ва папкаларни кўчириш;

  • файллар ва папкаларни ўчириш;

  • файллар ва папкаларни қайта номлаш;

  • ярлыклар яратиш.

Каталог-бир дискда қандайдир белги, хоссасига кўра сақланаётган файллар гурухи. Каталогда унга тегишли бўлган барча файллар номи сақланади. Windows системасида каталоглар унинг асосий мазмунини очиб бериш мақсадида папкалар деб аталади.
Проводник –компьютер файллар структураси бўйича бошқариш учун мўлжаланган ва компьютерга хизмат қилувчи хизматчи дастур ҳисобланади.
Алмашинув буфери-Windows ОС иш олиб борилаётганда алмашинув буфери деб аталувчи алоҳида хотира соҳаси ажратилади, у хужжатлар ва иловалар каби маълумотлар орасидаги нусха олиш, қўчириш, гиперссилкалар учун қўлланилади. Бу ерда маълумотлар матн қисми, расм, жадвал ва бошқа объектлар бўлиши мумкин. Алмашинув буфери дастурлар орасида маълумот алмашинувини осонлаштириш ва соддалаштирига хизмат қилади.
Стандарт дастурлар. Windows ОС жамламасига бир нечта иловалар жамламаси киради ва улар фойдаланувчининг минимал эхтиёжларини таъминлайди. Бу иловалар жамламасига матн хужжатларни тайёрлаш, график объектлар яратиш ва тахрирлаш, иш вақтларни режалаштириш ва ташкил этиш, математик хисоб китоблар ва бошқалар.
1. Кўнгил очиш (“Развлечение”)
2. Алоқа
3. Матн редактор WordPad(Write)
4. Блокнот
5. График редактор Paint
6. Калькулятор
7. Проводник
8. Хизматчи дастурлар
9. Синхронлаш
10. Рақамли камера ёки скайнер ишлари устаси
11. Хамкорликдаги дастурлар устаси

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling