30-маъруза оптик узатиш линияларини ўлчашда қўлланиладиган рефлектометрлар ва спектро-анализаторлар ва уларда ўлчаш усуллари


Download 1.03 Mb.
bet9/10
Sana29.03.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1306686
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
30 лекция 2022 (Кириллча)

ОТ ларни тестлаш усуллари

Bellcore маълумотларига асосан, оптик кабел барча бузуқликларининг 80% часи ОТК-АМТ томонидан битта резерв (пассив) толани тестлашда топилади (3.14-расм).


Мазкур тестлаш методи энг арзон ва ОК да бўш толалар мавжуд бўлганида асосий методдир. Унинг ўзига хос хусусиятлари:
- фақат битта тола талаб қилинади;
- тестлаш учун исталган тўлқин узунлигидан фойдаланиш мумкин;
- инсталляцияда алоқа ишида танаффус бўлишига олиб келмайди;
- рефлектометрни ва мавжуд алоқа тизимини модернизация қилишни талаб этмайди;
- ОК даги 80% гача носозликларни пайқаш имконини беради.
ОК да бўш толалар йўқ бўлганида ёки жуда масъул йўналишларни назорат қилиш учун актив, графикни узатиш учун фойдаланиладиган оптик толаларни тестлашдан фойдаланилади (3.15-расм).
Актив толаларда ўлчашларда узатиш тизими (NTE) ва оптик рефлектометр ишлайдиган тўлқин узунлиги фарқ қилиши лозим. Ҳозирги вақтда алоқа тармоқларида ахборотни узатиш учун асосан иккита тўлқин узунлиги 1310 ва 1550 нм дан фойдаланилади, шу сабабли тестлаш учун, трафик 1350 нм узунликда узатилганида 1550 нм дан фойдаланиш мумкин ва аксинча.



3.14-расм. ОТ ни пассив тестлаш.
НТЕ – Network Terminal Element (тармоқ терминал элементи – охирги қурилма)



3.15-расм. Актив ОК ни тестлаш.
MSET «полосасидан» ташқари тўлқин узунлиги сифатида 1625 нм ни қўллашни тавсия этади. У 1550 нм дан яхши ажра тилган ва оптик рефлектометрнинг ўша унумдорлигини таъмин этади.
Оптик рефлектометр ва узатиш тизимининг биргаликда ишлашини таъминлаш учун ТОАЛ нинг узатиш томонида тўлқин узунлиги бўйича зичланишли мултиплексор (Wavelength Divizion Multiplexer – WDM) ўрнатилади, у узатиш тизими лазерлари нурланиш ларини бирлаштиради, қабул қилиш томонида эса узатиш тизими қабул қилгични ОТDR сигналидан ҳимоялаш учун блокировкаловчи филтр (F) ўрнатилади.
Агар WDМ узатувчи томонда талаб этиладиган ажратишни таъминланса, у ҳолда узатиш тизими лазерининг халақитларини сўндириш учун ОТDR киришида ҳам блокировкаловчи филтр ўрнатиш лозим. Тажрибанинг кўрсатишича, узатиш тизими линия трактига пассíв элементларни – WDМ, оптик коммутатор ва филтрларнинг уланиши линияни тахминан 1,2-2 дБ сўндиришга олиб келади.
Актив ОТ ларни тестлаш методининг характерли хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
- маълумотларни узатиш учун фойдаланиладиган актив толаларни тестлаш;
- оптик коммутаторлардан фойдаланилганда ОК нинг барча толаларини тестлаш имкониятининг мавжудлиги;
- қўшимча пассив компоненталар (WDМ ва филтрлар) талаб қилинади ва бунинг натижасида қуйидагилар содир бўлади: .
- уланишлардаги қўшимча йўқотишлар, булар алоқа тизими энергетика захираларининг камайишига олиб келади;
- қўшимча харажатлар;
- ОТDR ишлаш масофасининг камайиши.
- тестлаш узатиш тизими трафики тўлқин узунлигидан фарқли тўлқин узунлигида ўтказилиши керак;
- инсталляциялашда мавжуд ТОУЛ ларда WDМ ва филтрлар нинг уланиш вақти давомида алоқа ишида танаффус зарур бўлади.
ОТ ни тестлашнинг у ёки бу усулини танланиши техник-иқтисодий ҳисоб-китоб асосида амалга оширилади ва топология тармоғи, мавжуд мониторинг таркиби, рефлектограммаларнинг диапазони, эркин толалар мавжудлиги ва ҳоказоларга боғлиқ бўлади.



Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling