3000 та бухгалтерия ўтказмаси


Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга


Download 8.22 Mb.
bet33/124
Sana11.10.2023
Hajmi8.22 Mb.
#1698161
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   124
Bog'liq
3000 buxgalteriya oʻtkazmasi

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга
олувчи счётларнинг (2700) боғланиши

2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счёти корхонанинг мақсади бўлган, фаолияти маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши билан боғлиқ харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштиради. Жумладан, ушбу счётда корхонанинг балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй-жой-коммунал хўжалиги объектлари, спорт ва маданият, тикувчилик ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш устахоналари, ошхона ва буфетлар, илмий-тадқиқот ва конструкторликка оид ажратилган бўлинмаларни сақлаш харажатлари акс эттирилади.


2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг дебетида хизмат кўрсатувчи хўжаликларда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади. Харажатлар 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг дебетига товар-моддий захиралар, меҳнат ҳақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланиб ҳисобдан чиқарилади.
2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг кредитида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи суммалари товар-моддий захиралар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Т/р

Хўжалик операциясининг
мазмуни



Боғланувчи счётлар



Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар




Download 8.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling