Илова таълим муассасаларининг ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш


Download 1.37 Mb.
Sana06.01.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1081043
Bog'liq
ахборот (Кириллча)


Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013-йил 1-апрелдаги 20-Б сон буйруғига
ИЛОВА
Таълим муассасаларининг ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
ҚОИДАЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2000-йил 12-июлдаги 267-сон “Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида”ги ҳамда 2010-йил 20-июлдаги 153-сон “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ академик литсейлар, ўрта махсус профессионал таълим ва олий таълим муассасаларининг ўқувчи-талабаларини ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарида амалиётларни ўтказиш билан шуғулланувчи таълим муассасаларида меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019-йил 26-декабрдаги 49-2019-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2454-1, 08.01.2020-й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020-й., 10/20/2454-1/0029-сон)

Меҳнат муҳофазасининг асосий вазифаларидан бири, ишчиларга хавфсиз иш шароитини яратиб беришдан иборатдир.


Авваламбор талабаларни техника хавфсизлиги қоидалари билан таништириш ва уларда техника хавфсизлиги қоидаларига бўлган талабларни бажаришни эслатиб туришимиз мақсадга мувофиқ.
Бунинг учун талабаларни дарс вақтида тажриба машғулотларини бажаришдан олдин тажриба машғулотларини ўтказиш бўйича техника хавфсизлиги билан таништириш, шикаст етганда биринчи ёрдам кўрсатишни билиши зарур. Тажриба ускуналарида ишлаганда маълум масофада туриб ишламаса бахтсиз ходисаларни келтириб чиқариши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш.
Лаборатория хонасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тиббиёт аптечкаси бўлиши керак.
Электр анжомлари билан қилинадиган тажрибаларда белгиланган қоидаларга амал қилиш керак. Рухсат берилмаган электр қурилмаларидан фойдаланмаслик; Електр симларини, ўчириб-ёқгичлар, тарқатиш коробкаларини текшириш; Вақтинчалик электр ўтказгичларни доимийсига алмаштириш. Бузилган электр мосламаларидан фойдаланмаслик.
Лаборатория ишларини бажарувчи ҳар бир талаба ва масъул шахс лабораторияда ишлаш тартибларига риоя қилишлари яъни иш тугагандан сўнг электр ускуналарини ўчириб, иш жойларини тартибга келтиришлари керак.
Университет бино ва қўшимча хоналарида ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгар шахсларни тайинлаш;
Ўқув лабораторияларида, амалиётда хамда сайёр дарсларга катнашувчи талабалар учун техника хавфсизлиги бўйича журналлар юритиш ва уларни доимий равишда руйхатга олиб бориш;
Талабалар қурилиш гуруҳлари аъзолари учун Техника хавфсизлиги ва ММ бўйича суҳбатлар ўтказиш;

Университет Фуқаро муҳофазасини ташкил этиш СХЕМАСИ

Университетни “ФМ” тузилмаси ҳамда алоқа ва хабар бериши ҳақида талабалар билимларга эга бўлишлари шарт
“Фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун” нинг 23-моддаси
Ҳар хил шароитларда огохлантириш белгилари, юриш-туриш қоидалари ва ҳаракат қилиш тартибини билишлари. зарурат бўлганда авария-қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишларни ўтказишда ёрдамлашишлари тўғрисида тушунтиришлар олиб бориш мақсадга мувофиқ.
Бу юқорида келтирилган талабларни бажаришда талабалар ҳамда гуруҳ раҳбарлари жойларда ўзлари йўлиқишлари мумкин бўлган хавф даражаси олдини олган бўлишар эди.
Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling