20. Ўзбекистонда иқтисодиётни тубдан ислоҳ этишга асос қилиб олинган тамойиллардан қайси бири иқтисодиётни тартибга солишда давлат ўз ўрнига эга бўлиб қолишини англатади?
а) иқтисодиётни мафкурадан устунлиги;
б) давлат бош ислоҳотчи бўлиши;
в) қонунларнинг устуворлигини таъминлаш;
г) кучли ижтимоий ӽимоя чора-тадбирларини қўллаш;
28-вариант
1. Иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги муқаррар такрорланиб такрорланиб турадиган, доимо мавжуд бўладиган тўғридан – тўғри ёки тескари ички сабаб – оқибат боғлиқликлар ва алоқадорликлар қандай қонуннинг моҳиятини англатади:
а) иқтисодий қонун;
б) иқтисодий категория;
в) юридик қонуни;
г) табиат қонуни;
2. Иқтисодий қонунлар объектив характери нимани англатади?
а) уларнинг мавжуд бўлиши ва амал қилиши кишиларнинг ҳохиш–иродасига боғлиқ бўлмайди;
б) инсоният жамияти мавжуд бўлганда амал қилади;
в) ишлаб чиқариш бўлганда амал қилади;
г) кишиларнинг мақсадли иқтисодий фаолияти орқали намоён бўлади;
3. Қайси иқтисодий қонунлар кишилик жамияти ривожланишининг барча босқичларида амал қилади?
а) махсус иқтисодий қонунлар;
б) оралиқ ёки даврий иқтисодий қонунлар;
в) умумий иқтисодий қонунлар;
г) махсус ва оралиқ иқтисодий қонунлар;
4. Иқтисодий таҳлилнинг қайси усули “Иқтисодиётни бир – бири билан чамбарчас боғлиқ ва ўзаро алоқада бўлган турли таркибий қисмлардан иборат яхлит тизим бўлиб, унда рўй берадиган ҳодиса ва жараёнлар доимий ўзгаришда ва ривожланишда (оддийдан мураккабликка, қуйидан юқорига)” деб ўрганади?
а) илмий абстракция;
б) диалектика;
в) индукция;
г) дедукция;
5. Мантиқий таҳлил орқали ҳодиса ва жараёнларнинг унча муҳим бўлмаган белгиларини эътибордан четда қолдириб, энг асосий белгиларини ажратиб олиш йўли билан уларнинг моҳиятини очиб бериш қайси усул орқали амалга оширилади?
а) индукция;
б) илмий абстракция.
в) норматив;
г) позитив;
Do'stlaringiz bilan baham: |