35-модда. Жамоа шартномасини тузиш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилиш
-модда. Ишга қабул қилишга йўл қўйиладиган ёш
Download 26.11 Kb.
|
Документ Microsoft Word (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 79-модда. Қариндош-уруғларнинг давлат корхонасида бирга хизмат қилишларини чеклаш
- 80-модда. Ишга қабул қилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар
77-модда. Ишга қабул қилишга йўл қўйиладиган ёш
Олдинги таҳрирга қаранг. Ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қўйилади. (77-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-239-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 554-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади. (77-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-239-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 554-модда) Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш ушбу Кодекснинг 241-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади. 79-модда. Қариндош-уруғларнинг давлат корхонасида бирга хизмат қилишларини чеклаш Ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади. Бу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланиши мумкин. 80-модда. Ишга қабул қилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни: Олдинги таҳрирга қаранг. паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса, — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани; (80-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-638-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 03/20/638/1333-сон) меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани; ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишинча ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани; Олдинги таҳрирга қаранг. қонунчиликка мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этади. (80-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонунчиликда кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. (80-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Агар ишга кираётган шахснинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати ҳақиқий бўлмаса, уни ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин. (80-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон) Download 26.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling