36-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Активларнинг қадрсизланиши Мақсад


Таърифлар 6 Мазкур стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади


Download 94.87 Kb.
bet3/37
Sana22.04.2023
Hajmi94.87 Kb.
#1379076
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
21-илова

Таърифлар
6 Мазкур стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади: 
Баланс қиймати - бу жамғарилган эскириш(амортизация) ва қадрсизланишдан жамғарилган зарарлар чегирилгандан сўнг активнинг тан олинадиган суммасидир.
Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик - бу бошқа активлар ёки активлар гуруҳларидан келиб тушадиган пул маблағлари киримларидан аҳамиятли даражада мустақил тарзда пул маблағлари киримларини ҳосил қилувчи энг кичик идентификацияланадиган активлар гуруҳидир.
Корпоратив активлар - бу пул маблағларини ҳосил қилувчи кўриб чиқилаётган бирликдан ҳам, пул маблағларини ҳосил қилувчи бошқа бирликлардан ҳам келгуси пул оқимлари олинишига хизмат қилувчи гудвилдан ташқари активлардир.
Ҳисобдан чиқариш сарфлари - бу активнинг ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг ҳисобдан чиқарилишига бевосита тегишли қўшимча сарфлар бўлиб, бунда молиявий сарфлар ва фойда солиғи харажати инобатга олинмайди.
Эскириш ҳисобланадиган қиймат - активнинг бошланғич қийматидан ёки молиявий ҳисоботда бошланғич қиймат ўрнини босадиган бошқа қийматдан тугатиш қийматини чегириш натижасида олинган қийматдир.
Эскириш (Амортизация) - бу активнинг эскириш ҳисобланадиган қийматини фойдали хизмат муддати давомида тизимли тақсимлашдир.1
Хаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишдан олиниши ёки мажбуриятни ўтказиш учун тўланиши мумкин бўлган нархдир. (13-сон МҲХС “Ҳаққоний қийматни баҳолаш”га қаранг.)
Қадрсизланишдан зарар - бу актив ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик баланс қийматининг унинг қопланадиган қийматидан ортган суммасидир.
Қопланадиган қиймат - актив ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати ва фойдаланиш қийматидан каттасидир.

Download 94.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling