36-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Активларнинг қадрсизланиши Мақсад


Download 85.42 Kb.
bet4/37
Sana25.02.2023
Hajmi85.42 Kb.
#1228127
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
Uzb GVT BB2020 IAS36

Фойдали хизмат муддати бу:
(a) активнинг ташкилот томонидан фойдаланишда давом этиши кутилаётган давр; ёки
(б) ташкилот томонидан ушбу активдан фойдаланишдан олиниши кутилаётган маҳсулот ёки шунга ўхшаш бирликлар сони.
Фойдаланиш қиймати - бу активдан ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликдан олиниши кутилаётган келгуси пул оқимларининг дисконтланган қийматидир.
Қадрсизланган бўлиши мумкин бўлган активни аниқлаш
7 Қопланадиган қиймат аниқланиши лозим бўлган пайт 8-17 бандларда белгиланган. Ушбу талабларда “актив” атамасидан фойдаланилади, аммо у индивидуал активга ҳам, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка ҳам тенг тарзда қўлланади. Мазкур стандартнинг қолган қисми қуйидаги тузилишга эга:
(a) 18-57 бандлар қопланадиган қийматни баҳолашга нисбатан талабларни белгилайди. Ушбу талабларда “актив” атамасидан фойдаланилади, аммо у индивидуал активга ҳам, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка ҳам тенг тарзда қўлланади.
(б) 58-108 бандлар қадрсизланишдан зарарларни тан олиш ва баҳолашга нисбатан талабларни белгилайди. Гудвилдан ташқари индивидуал активлар бўйича қадрсизланишдан зарарларни тан олиш ва баҳолаш 58-64 бандларда қамраб олинган. Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар ва гудвил бўйича қадрсизланишдан зарарларни тан олиш ва баҳолаш 65-108-бандларда қамраб олган.
109 109-116 бандлар ўтган даврларда актив ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик учун тан олинган қадрсизланишдан зарарни қайта тикланишига нисбатан талабларни белгилайди. Ушбу талабларда “актив” атамасидан фойдаланилади, аммо у индивидуал активга ҳам, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка ҳам тенг тарзда қўлланади. Индивидуал активлар учун 117-121 бандларда, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик учун 122 ва 123 бандларда, гудвил учун 124 ва 125 бандларда қўшимча талаблар белгиланган.
(г) 126-133-бандлар активлар ва пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар бўйича қадрсизланишдан зарарлар ва қадрсизланишдан зарарларни қайта тикланиши тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш талабини белгилайди. 134-137 бандлар қадрсизланиш тестидан ўтказиш мақсадлари учун гудвил ёки ноаниқ фойдаланиш муддатига эга номоддий активлар тақсимланган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларга нисбатан қўшимча маълумотларни ёритиб бериш талабини белгилайди.
8 Агар активнинг баланс қиймати унинг қопланадиган қийматидан ортиқ бўлса, актив қадрсизланган ҳисобланади. 12-14 бандларда қадрсизланишдан зарар юзага келган бўлиши эҳтимолининг айрим аломатлари тавсифланган. Агар ушбу аломатлардан бирортаси мавжуд бўлса, ташкилотдан қопланадиган қийматнинг расмий баҳоланиши талаб этилади. Агар активларнинг қадрсизланишидан зарар мавжудлиги бўйича аломатлар бўлмаса, мазкур стандарт ташкилотдан қопланадиган қийматни расмий баҳолашни талаб этмайди, бундан 10-бандда келтирилган ҳолатлар мустасно.
9 Ташкилот ҳар бир ҳисобот даври якунига активлар қадрсизланганлигининг бирор аломати мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини баҳолаши лозим. Агар шундай аломат мавжуд бўлса, ташкилот активнинг қопланадиган қийматини баҳолаши лозим.

Download 85.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling