(a) активнинг ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг фойдаланиш қийматини аниқлашда фойдаланилган келгуси пул маблағлари киримлари; ва
(б) ички трансферт нархлаш таъсир этган ҳар қандай бошқа активларнинг ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларнинг фойдаланиш қийматини аниқлашда фойдаланилган келгуси пул маблағлари чиқимлари.
71 Ҳатто агар актив ёки активлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки унинг бир қисми ташкилотнинг бошқа бирликлари томонидан фойдаланилса ҳам (масалан, ишлаб чиқариш жараёнининг оралиқ босқичларидаги маҳсулотлар), агар ташкилот маҳсулотни фаол бозорда сотиши мумкин бўлса, ушбу актив ёки активлар гуруҳи алоҳида пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни ташкил этади. Бунга сабаб, актив ёки активлар гуруҳи бошқа активлардан ёки активлар гуруҳларидан келадиган пул маблағлари киримларидан аҳамиятли даражада мустақил бўлиши мумкин бўлган пул маблағлари киримларини юзага келтириши мумкин. Бундай пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликка ёки ички трансферт нархлаш таъсир кўрсатган ҳар қандай бошқа активга ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка тегишли молиявий бюджетларга/прогнозларга асосланган маълумотлардан фойдаланишда, ташкилот, агар ички трансферт нархлаш мустақил томонлар ўртасидаги операцияларда эришилиши мумкин бўлган раҳбариятнинг келгуси нархлар бўйича энг тўғри ҳисоб баҳосини акс эттирмаса, ушбу маълумотларга нисбатан тузатишларни амалга оширади.
72 Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар бир хил актив ёки активлар турлари учун, агар улардаги ўзгариш асосланган бўлмаса, даврлар аро изчил тарзда аниқланиши лозим.
73 Агар ташкилот активнинг олдинги даврлардаги пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликдан бошқа бирликка тегишли бўлганлигини ёки активнинг пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлиги учун жамланган активлар турлари ўзгарганлигини аниқласа, 130-банд талабига кўра, агар пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик бўйича қадрсизланишдан зарар тан олинса ёки қайта тикланса, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик тўғрисидаги маълумотлар ёритиб берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |