36-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Активларнинг қадрсизланиши Мақсад


Қадрсизланишнинг бирор аломати мавжуд бўлишидан қатъий назар, ташкилот


Download 85.42 Kb.
bet5/37
Sana25.02.2023
Hajmi85.42 Kb.
#1228127
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
Uzb GVT BB2020 IAS36

10 Қадрсизланишнинг бирор аломати мавжуд бўлишидан қатъий назар, ташкилот:
(a) ҳар йили ноаниқ фойдали хизмат муддатига эга номоддий активнинг ёки фойдаланишга тайёр бўлмаган номоддий активнинг баланс қийматини унинг қопланадиган қиймати билан таққослаш орқали қадрсизланиш тестидан ўтказиши лозим. Ушбу қадрсизланиш тестидан ўтказиш йиллик давр мобайнида ҳар йили бир пайтда амалга ошириш шарти билан ҳар қандай пайтда амалга оширилиши мумкин. Турли номоддий активлар турли пайтларда қадрсизланиш тестидан ўтказилиши мумкин. Лекин, бундай номоддий актив дастлаб жорий йиллик давр мобайнида тан олинган бўлса, ушбу номоддий актив жорий йиллик давр якунига қадар қадрсизланиш тестидан ўтказилиши лозим;
(б) бизнес бирлашувида ҳарид қилинган гудвилни 80-99 бандларга мувофиқ ҳар йили қадрсизланиш тестидан ўтказиши лозим.
11 Номоддий активнинг ўз баланс қийматини қоплаш учун етарли келгуси иқтисодий наф келтириш қобилияти, одатда бундай активнинг фойдаланишга тайёр ҳолатидан кўра фойдаланиш учун тайёр бўлмаган ҳолатида ноаниқликка кўпроқ мойил бўлади. Шу сабабли, мазкур стандарт ташкилотдан фойдаланишга тайёр бўлмаган номоддий активнинг баланс қийматини йилига камида бир марта қадрсизланиш тестидан ўтказишни талаб этади.
12 Актив қадрсизланган бўлиши мумкинлигининг бирор аломати мавжудлигини баҳолашда, ташкилот камида қуйидаги аломатларни кўриб чиқиши лозим: 
Маълумотларнинг ташқи манбалари
(a) активнинг қиймати вақт ўтиши ёки одатдаги фойдаланиш натижасида кутилиши мумкин бўлган камайишига нисбатан давр мобайнида аҳамиятли даражада камайганлиги бўйича кузатиладиган аломатларнинг мавжудлиги;
(б) ташкилот фаолият юритадиган технологик, бозор, ҳуқуқий ёки иқтисодий муҳитда ёки актив йўналтирилган бозорда давр мобайнида юз берган ёки яқин келажакда юз берадиган ташкилотга салбий таъсири кўрсатадиган аҳамиятли ўзгаришлар;
(в) бозор фоиз ставкалари ёки инвестиция даромадлилиги бўйича бошқа бозор ставкалари давр мобайнида ўсган ва ушбу ўсиш активнинг фойдаланиш қийматини ҳисоблашда қўлланадиган дисконтлаш ставкасига таъсир кўрсатиши ҳамда активнинг қопланадиган қийматини муҳим даражада камайтириш эҳтимоли мавжудлиги;

Download 85.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling