36-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Активларнинг қадрсизланиши Мақсад


Ноаниқ фойдали хизмат муддатига эга номоддий активнинг қопланадиган қийматини баҳолаш


Download 85.42 Kb.
bet8/37
Sana25.02.2023
Hajmi85.42 Kb.
#1228127
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   37
Bog'liq
Uzb GVT BB2020 IAS36

Ноаниқ фойдали хизмат муддатига эга номоддий активнинг қопланадиган қийматини баҳолаш
24 10-банд ноаниқ фойдали хизмат муддатига эга номоддий активнинг баланс қиймати ва унинг қопланадиган қийматини таққослаш орқали, у қадрсизланган бўлиши мумкинлигининг бирор аломати мавжуд бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар, ҳар йили қадрсизланиш тестидан ўтказишни талаб этади. Лекин, бундай активнинг қопланадиган қийматининг бевосита олдинги даврда амалга оширилган энг охирги батафсил ҳисоб-китоби жорий даврда ушбу актив учун қадрсизланиш тести ўтказилишида қуйидаги барча мезонлар қаноатлантирилганда қўлланиши мумкин:
(a) агар номоддий актив ундан узлуксиз фойдаланиш натижасида бошқа активлардан ёки активлар гуруҳларидан келадиган пул маблағлари киримларидан аҳамиятли даражада мустақил бўлган пул маблағлари киримларини юзага келтирмаса ва шу туфайли у тегишли бўлган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг бир қисми сифатида қадрсизланиш тестидан ўтказилганда, ушбу бирликни ташкил этадиган активлар ва мажбуриятларнинг қопланадиган қиймати энг сўнгги ҳисоб-китобдан буён аҳамиятли тарзда ўзгармаган бўлса;
(б) энг сўнгги ҳисоб-китоб натижаси бўйича қопланадиган қиймат активнинг баланс қийматидан аҳамиятли даражада ортиқ бўлса; ва
(в) қопланадиган қийматнинг энг сўнгги ҳисоб-китобидан буён содир бўлган ҳодисалар ва ўзгарган ҳолатлар таҳлилига асосланган ҳолда, жорий қопланадиган қиймат активнинг баланс қийматидан кичик бўлиши мумкинлигининг эҳтимоли кам бўлса.
Ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат
25–27 [Чиқариб ташланган]
28 Мажбуриятлар сифатида тан олинганларидан ташқари ҳисобдан чиқариш сарфлари ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматни баҳолашда чегирилади. Бундай сарфларга юридик сарфлар, герб йиғимлари ва шунга ўхшаш операцияларга солиқлар, активни демонтаж қилиш сарфлари ва активни унинг сотиш ҳолатига келтириш учун бевосита қўшимча сарфлар мисол бўла олади. Лекин, ишдан бўшатиш нафақалари (19-сон БҲХС да таърифлангандек) ва активни сотишдан сўнг бизнесни қисқартириш ёки қайта ташкил этиш билан боғлиқ сарфлар активни ҳисобдан чиқариш бўйича бевосита қўшимча сарфлар ҳисобланмайди.
29 Айрим ҳолатларда, активни ҳисобдан чиқариш харидордан мажбуриятни қабул қилишни талаб этади ва ҳам актив ҳам мажбурият учун фақат ягона ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат мавжуд бўлади. 78-бандда бундай ҳолатларда қандай йўл тутиш лозимлиги тушунтирилган.

Download 85.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling