№3653/online-сонли шартнома инвойс №21911110001851


Download 39.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana20.06.2023
Hajmi39.18 Kb.
#1627637
1   2   3   4
Bog'liq
RAPID

3. Томонлар жавобгарлиги
3.1. Ушбу шартнома мажбуриятларини бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун «Хўжалик субъектлари
фаолияти шартнома-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонун ва Фуқаролик Кодекси талабларида
белгиланган тартибда томонлар жавобгар бўлади.
3.2. Ишлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун буюртмачи Ижрочига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня
тўлайди.
3.3. Ижрочи томонидан ушбу шартнома 2.2 банди муддатлари кечиктириб юборилган, ишлар бажарилмаган буюртмачига
кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,2 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг
умумий суммаси етказиб берилмаган ишлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
3.4. Пеняни ундириб олиш суд ва судгача бўлган тартибда амалга оширилади.
4. Томонлар орасидаги музокаралар
4.1. Ушбу шартномадан келиб чиқувчи барча келишмовчиликлар ва зиддиятлар томонлар ўртасида келишув орқали тартибга
солинади, низони ҳал этиш имкони бўлмаган тақдирда, Тошкент шаҳар. Туманлараро  Иқтисодий суди  томонидан кўриб чиқиш
учун тақдим этилади.
5. Коррупцияга карши коидалар
5.1. Ушбу шартноманинг тарафлари Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни
талабларига тўлиқ риоя этиш мажбуриятини олади ҳамда мазкур қонун талабларини бузган томон белгиланган тартибда
жавобгарликка тортиладилар.
6. Форс - мажор
6.1. Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари - бу тарафларнинг иродаси, хохиши ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган
табиат ҳодисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар), ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал,
давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш ва бошқалар), халқаро, банклараро ва банкнинг электрон тўлов
ҳамда таъминот тизимидаги носозлик, банкнинг дастурий таъминот тизимига қилинган тахдид (учунчи шахслар тарафидан
қилинган ҳужумлар) сабабли юзага келган шароитларда тарафларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини
бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлардир.
6.2. Форс-мажор ҳолатлари юзага келган вақтда тарафлар ушбу ҳолатлар бартараф этилгунига қадар шартнома бўйича ўзаро
мажбуриятларини бажаришдан озод бўладилар.
6.3. Юзага келган Форс-мажор ҳолатлари ҳақида ҳамда ушбу ҳолатлар якунланганлиги ҳақида тараф ушбу ҳолатлар юзага
келган ёки бартараф этилган вақтдан бошлаб, 10 иш куни ичида бу ҳақда иккинчи тарафни ёзма равишда хабардор қилиши
лозим.
6.4. Форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги ёки бартараф этилганлиги ҳақидаги хабарномалар тарафларда мавжуд бўлган


барча алоқа воситалари орқали юборилиши мумкин (СМС ва MMС хабарлари бундан мустасно).
6.5. Форс-мажор ҳолатлари 30 кун мобайнида бартараф этилмаган тақдирда тарафлар ушбу шартномани муддатидан олдин
бекор қилишга ҳақли бўладилар.

Download 39.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling