39. Materiallarni maydalash. Майдалаш


Download 35.54 Kb.
bet2/7
Sana24.02.2023
Hajmi35.54 Kb.
#1227014
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
atj shpargalga 39 dan

40.Mexanik jarayon, turlari, yangish, maydalash, usullari, sinflari, maydalanish darajasi, tenglama, maydalash qonunlari, talablar, mashinalarning prinsipial chizmalari. Механик жараёнларга материалларни майдалаш, узатиш, аралаштириш, пресслаш, грануллаш ва классификациялашлар киради. Бу жараёнда материалнинг физик кимёвий характеристикалари ўзгармайди, аммо уларнинг шакли ўзгаради. Бу жараёнларнинг тезлиги қаттиқ жисмларнинг механика қонуниятлари билан ифодаланади ва уларнинг ҳаракатга келтирувчи кучи механик кучлар таъсиридир.(39- ga qareng)
41. Rektifikasion kolonnalarning tuzilishi. Ректификация жараёнини амалга ошириш учун ҳар хил қурилмалар ишлатилади. Бу қурилмалар асосий контакт қурилмаларининг тузилиши бўйича тегишли абсорберлардан фарқ қилмайди. Ректификацион қурилмаларда асосан икки типдаги қурилмалар ишлатилади: 1) поғонали контакт қурилмалар (тарелкали колонналар); 2) узлуксиз контактли қурилмалар (насадкали колонналар). Тарелкали ва насадкали қурилмалар ички тузилишига кўра абсорбцион колонналарга ўхшаш бўлади. Бундан ташқари, вакуум остида ректификация қилиш учун плёнкали ва роторли колонналар ҳам ишлатилади. Ректификацион колонналарнинг абсорберлардан фарқи қўшимча иссиқлик алмашиниш қурилмалари (иситгич, қайнаткич, ҳайдаш куби, дефлегматор, конденсатор, совутгич) билан таъминланган бўлади. Бундан ташқари атроф муҳитга тарқаладиган иссиқликнинг йўқотилишини камайтириш учун ректификацион колонналар иссиқлик изоляцияси билан қопланади. Насадкали колонналар. Бундай колонналар қурилмадаги суюқликни кам миқдорда ушлаб қолиш талаб қилинганда, босимлар фарқи кичик бўлганда ҳамда кичик хажмдаги ишлаб чиқаришларда ишлатилади.
Насадкали колонналарда насадкалар газ ва суюқлик ўтадиган таянч тўрларга ўрнатилади. Қурилманинг ички бўшлиғи насадка билан тўлдирилган бўлади ёки ҳар бирининг баландлиги 1,5-3 м бўлган қатламлар ҳолатида жойлаштирилади. Газ тўрнинг тагига берилади, сўнгра насадка қатламидан ўтади. Суюқлик эса колоннанинг юқориги қисмидан махсус тақсимлагичлар орқали сочиб берилади, у насадка қатламидан ўтаётган пастдан берилаётган газ оқими билан учрашади. Колонна самарадорли ишлаши учун суюқлик бир текисда, қурилманинг бутун кўндаланг кесими бўйлаб бир хил сочиб берилиши керак. Бу қурилмаларда контакт жараёни насадкалар ёрдамида ҳосил қилинади. Тарелкали колонналар. Бундай қурилмалар вертикал колоннадан иборат бўлиб, ички қисмига унинг баландлиги бўйлаб бир хил оралиқда бир нечта горизонтал тўсиқлар, яъни тарелкалар ўрнатилади. Тарелкалар орқали газ ва суюқлик бир-бири билан ўзаро тўқнашиб, уларнинг ҳаракати бошқарилади. Газларнинг суюқликдан ўтиши ва натижада томчи ҳамда кўпикларнинг ҳосил бўлиши барботаж дейилади. Суюқликнинг бир тарелкадан иккинчи тарелкага қуйилишига қараб, тарелкали колонналар: қуйилиш қурилмаси бор ва қуйилиш қурилмаси йўқ бўлади.Tarelka turlari. Тарелкали ёки барботажли қурилмалар саноатда кўп ишлатилади. Кимё ва нефть кимёси саноатидаги ректификацион қурилмаларда асосан етти хил турдаги контакт тарелкалари ишлатилади: 1) ғалвирсимон; 2) ғалвирсимон - клапанли; 3) клапанли; 4) жалюзали - клапанли; 5) қалпоқчали; 6) ғалвирсимон кўп қуйилишли; 7) панжарали.
Тарелкалар оралиғидаги масофа h = 200 - 1200 мм бўлиши мумкин, кўпинча h нинг қиймати 200; 300; 400; 500 ва 600 мм га тенг қилиб олинади. Плёнкали колонналар. Бу қурилмалар иссиқлик таъсирига беқарор аралашмаларни вакуум остида ажратиш учун ишлатилади. Масалан, турли мономер ва полимерларни, органик синтезнинг бошқа маҳсулотларини ажратиш учун плёнкали колонналардан фойдаланилади. Плёнкали колонналар бир қатор афзалликларга эга: аралашма қурилма ичида қисқа вақт ичида бўлади, катта қовушоқликка эга бўлган суюқликларни ажратиш мумкин, қурилмада суюқлик кам ушлаб қолинади, катта унумдорлик билан ишлайди, гидравлик қаршилиги кам.
Камчиликлари: иситувчи буғнинг сарфи катта, тарелкаларнинг назарий сони кўп бўлганда қурилмани ишлатиш мумкин эмас (қурилманинг баландлиги 9 м дан ошмаслиги керак).

Download 35.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling