39. Materiallarni maydalash. Майдалаш
Download 35.54 Kb.
|
atj shpargalga 39 dan
39.Materiallarni maydalash. Майдалаш - бу қаттиқ жисм бўлакларини керакли ўлчамларга келтириш, парчалаш ва юзасини оширишдир. Майдалаш жараёни қаттиқ жисмнинг майда заррачалар (атом ва молекулалар) ўзаро тортишиш кучларини енгадиган ташқи кучлар таъсирида ўтади. Майдалаш натижасида ишлов берилаётган жисм юзаси сезиларли даражада кўпаяди, кўп жараёнлар, шу жумладан эритиш, куйдириш каби катта юза талаб қиладиган жараёнлар тезлиги ортади. Майдалаш кон-металлургия, кимё, озиқ-овқат, қурилиш ва саноатнинг бошқа тармоқларида кенг қўлланилади. Ҳозирги пайтда қаттиқ жисмларни майдалаш учун ҳар хил турдаги машиналар қўлланилади. Катта хажмли (<2 м3) палахсаларни майдалайдиган жағли майдалагичлардан бошлаб, то заррача ўлчамини 0,1 мкм гача майдалайдиган коллоид тегирмонлар технологик жараёнларда ишлатилади. Майдалаш жараёнининг самарадорлигини аниқлаш учун майдаланиш даражаси тушунчаси ишлатилади. Бу кўрсаткич майдаланишгача бўлган материал бўлагининг ўртача характерли ўлчами (d6) ни майдаланган материал бўлагининг ўртача характерли ўлчами (dм) га нисбати билан белгиланади: (17.1) Берилган модда бўлаклари ва янчилган заррачалар тўғри шаклга эга бўлмайди. Шунинг учун, амалда уларнинг ўлчамлари элакли таҳлил орқали аниқланади, яъни заррача ўлчами у ўтган элак тешиклари ўлчамига тенг деб олинади. Майдалаш жараёни бир ёки бир неча босқичда олиб борилади. Ҳар бир майдалагич, унинг ишчи органи шаклига кўра, чекланган майдалаш даражасини таъминлайди. Моддаларнинг диффузияси билан боғлиқ бўлган жараёнлар¬нинг тезлиги фазаларнинг ўзаро таъсир қилиш юзасига боғлиқ. Ўзаро таъсир юзасининг катта бўлиши фазаларнинг ичидаги модда тарқалишини ва модда бир фазадан иккинчи фазага ўтишини тезлатади. Юза каттароқ бўлса кимёвий жараён ҳам тезлашади. Айниқса, кимёвий ёки диффузион жараёнда қаттиқ фаза қатнашса ўзаро таъсир юзасини кўпайтириш алоҳида аҳамиятга эга. Қаттиқ фазанинг юзасини кўпайтиришга ташқи куч таъсирида заррачаларни майдалаш йўли билан эришилади. Майдалаш пайтида материал бўлакларининг ўлчами анча камаяди. Қаттиқ материалларни майдалаш жараёни шартли равишда икки турга бўлинади: а) янчиш, яъни материални майда бўлакларга бўлиш (йирик, ўртача ва майда); б) майдалаш (юпқа ва ўта юпқа). Умуман олганда материалларни майдалаш жараёни эзиш, ёриш, ейилиш ва зарба бериш усуллари ёрдамида олиб борилади. Материалнинг физик-механик хоссалари ва бўлакларининг ўлчамига кўра у ёки бу усул танлаб олинади. Масалан, қаттиқ ва мўрт материал эзиш, ёриш ва зарба бериш усули билан, қаттиқ ва қовушқоқли материал эса эзиш ва ейилиш усули ёрдамида майдаланади. 2> Download 35.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling